Сабзавот экинларидан мўттасил ва юқори ҳосил олиб туришда маҳаллий
Купайиш усуллари ва гуллаш биологияси
Download 3.5 Mb. Pdf ko'rish
|
Сабзавот экинлари селекцияси ва уруғчилиги
- Bu sahifa navigatsiya:
- Купайиш усуллари.
3. Купайиш усуллари ва гуллаш биологияси
Селекциянинг у ѐки бу методики тагшаб олиш ўсимликларнинг кзшайишида ҳамда гуллаш биологиясида қандай хусусиятлар борлигига кўп жиҳатдан боғлиқ (агар бу ўсимликлар жинсий йўл билан кўпаядиган бўлса). Ўзидан чангланадиган ўсимликлар билан ишланганида селекционер селекция популяциясига таъсир ўтказиш ва уни ѐт генетик материал аралашиб қолишидан асраш учун четдан чангланадиган ўсимликларда қўлланиладигандан кўра бошқача усулларгш ишлатади. Гуллаш биологиясини ҳисобга олиб туриб, ўсимликларни бичиб қўйиш ва чаншатиш учун ҳаммадан қулай муддат ва шароитларни танлаб олса бўлади. Чангланиш усулига қараб ҳар ҳил изоляторлардан (химоя воситаларидан) фойдаланилади ва турли ўсимлик участкалари ўртасидаги масофалар ўзоқроқ қилиб қўйилади. Кўпайиш усуллари ва чангланишгагшгг хусусиятлари керакли белгиларнинг мустахкамланиб олиш тезлигини ва уруғчиликда янги навни тез кўпайтириб олиш имконини белгилаб беради. Купайиш усуллари. Сабзавот ўсимликларининг кўпчилиги ясиясий йўл билан кўпаяди ва уларнинг айримларидагина кўпайишнинг бу усули жинссиз кўпайиш билан бирга кушилган бўлади. Жинссиз кўпайиш ѐки апомиксис (апо - йўклиқ миксис - жинсий хужайралар ѐки ирсиятнинг қўшилиши) - кўпайишнинг жинсий хужайралар уруғланмасидан (оталанмасидан) туриб юзага чиқадиган усулидир. Бунда насл битта она ўсимликнинг ўзидан пайдо бўлади. Янги ўсимликлар илдизпояларнинг сунъий йўл билан ажратиб олинадиган қисмларида (спаржа, хрен, исмалоқ, эстрагон ва бошқалар), илдиз қаламчаларида (хрен, катран ва бошқалар), пиѐзчаларда (кўп ярусли пиѐз, саримсоқ), пиѐзча паллалари ва илдизѐни киз пиѐзчаларда (саримсоқ), туганав- ларда (картошка) ҳосил бўладиган вегетатив куртаклардан ўсиб чиқади. Жинссиз кўпайиш генератив органларда ҳам бўлиб ўтиши мумкин. Уруғланмаган тухум хужайрадан эмбрион, яъни мўртак ривежланиб борадиган апомиксис партеногенез деб аталади. Партеногенез аксари гул тумшуқчаей бошқа турдаги ўсимлик чангги билан чангланганида ѐки унта физиологик фаол модда билан ишлов берилган махадда кузатилади. Тухум хужайра кузгалиши натижасида партеногенетик мўртак шаклланади. Ўсимлик чангги тухум хужайранинг бўлинишини фақатгина рагбатлантириб берадиган ва унинг ирсий элементлари шу хужайранинг ядросига қўшилиб кетмайдиган бўлса, бундай ҳодиса псевдогамия дейилади. Баъзан тухум хужайранинг дегенерацияга учрапш натижасида мўртак эмбрион халтачасииинг бошқа хужайраларидан - синергада ва антиподаларидан найдо бўлади. Аиомиксиснинг бундай шакли синергид ва антипод апогамия деб юритилади. Партеногенез ва апогамияда мўртак гаплоид ядроли хужайраларнинг бўлиниши натижасида юзага келади, шунинг учун у гаплоид хромосомалар Тупламига эга бўлади. Апомиксиснинг бу шакллари кўпинча мейозиснинг бориши издан чиқиши билан бирга давом этади-да, хромосомалар ажралмай қолади, шунга кўра эмбрион халтачасигогаг хужайралари хромосомаларининг сони икки баразар кўпайган ядроларга эга бўлади, шу сабабдан партеногенез ва апогамия йўли билан юзага келадиган мўртаклар ҳам диплоид бўлади. Баъзи ўсимликларда мўртаклар нуцеллус хужайраларидан пайдо бўлади. Апомиксиснинг бундай шакли апоспория деб юритилади. Бунда мўртаклар диплоид хромосомалар Тупламига эга бўлади. Генератив органларда рўй берадиган апомиксиснинг ҳамма шаклларида дастлабки, яъни инициал хужайрадан мўртақ уруғхўртак тўкималаридан эса уруғ қопламлари шаклланиб боради. Натижада Ўсимлик ирсияти жиҳатидан она ўсимлик билан бирдек бўлган Насд берувчи уруғлар билан кўпаядиган бўлади. Вегетатив кўпайиш селекция ишининг баъзи томонларини ўзига хос дилиб дуяди. Унинг камчилиги кўпайиш коэффициентининг паст бўлишидир; афзаллиги - бунда селекция наслини текислаб олиш мадсадида бир неча авлодлар давомида танлаш ишини олиб боришга зарурат долмайди. Жинсий кўпайиш уруғланиш, яъни иккита жинсий хужайра ѐки гаметалар. тухум хужайра билан спермийнинг бир-бирига кушили- ши билан бирга давом этиб боради (гамета - юнонча эр демакдир). Натижада уруғланган тухум хужайра - зигота ҳосил бўлади (юнонча зиготе - жуфт бўлиб душилган деган сўздан олинган), организмнинг кейинги авлоди шу зиготадан ривожланиб боради. Ота-она ўсимлик хромосомаларининг гаплоид Туплами уруғланиш вадтида бирлашади ва уларнинг диилоид сони тикланади. Шундай дилиб, уруғланиш жараѐнида авлодлар ўртасидаги моддий алоданинг ўзлуксизлиги таъминланади. Бундан ташҳари, иккита организм ирсий хоссаларининг битта янги организмда бирга душилиб, яккаю-яхлит бўлиши натижасида танлаш учун материал берадиган янги тузилмалар пайдо бўлади. Жинсий кўпайиш йўли билан насл яратишда Кўпчилик ўсимликларда иккита организм - ота ва она индивидлар иштироқ этади ва фадат ўзидан чангланадиган ўсимликлардагина бунда иштироқ этадиган организм битта бўлади. Жинсий йўл билан кўпайиш айрим бир ўсимликдан кўп миқдорда авлод олишга имкон беради. Кўпайиш коэффицентининг катталиги ўсимликнинг тур хусусиятлари ва ўсиб-унишининг ша- роитларига қараб кенг доирада ўзгариб туриши - бир неча унтадан (нўхатда) то неча ун мингларгача бориши мумкин. Шу билан бирга жинсий кўпайиш селекция популяцияларини текислаб олишни анча дийиилаштиради, ирсий ажралиш ҳодисаси рўй бериши туфайли гетерозигот ўсимликлардан олинган авлод хилма- хил бўлиб чидади. Download 3.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling