Сабзавот экинларидан мўттасил ва юқори ҳосил олиб туришда маҳаллий


Download 3.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/151
Sana03.12.2023
Hajmi3.5 Mb.
#1806389
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   151
Bog'liq
Сабзавот экинлари селекцияси ва уруғчилиги

Белгилариинг ўзгарувчанлиги. Ўсимликларнинг белгилари уруғининг 
сифатига қараб ва ташқи муҳит омиллари ҳамда экинни етиштириш 
шароитларининг таъсири остида онтогенезда анча ўзгаради. 
Ўсимликларнинг онтогенезида турли органларнинг вужудга келиши, 
шаклланиб бориши ва кдрищидан иборат жараѐн тухтамасдан, ўзлуксиз 
давом этиб боради. Онтогенезнинг илк босқичларида илдиз системасининг 
хажми каттаяашиб, илдиз ва пояларнинг ўтказувчи системаси ўсиб, 
мураккаблашиб боради, барг ва пояларнинг сони ортиб, улчамлари 
каттаяашади. Етуклик даври бошланиши билан гуллар, мевалар ва уруғлар 
пайдо бўлади. Ўсимликнинг илдизлари, барглари ва поялари фотосинтез 
маҳсулот- ларини етиштирадиган, унинг гуллари, мевалари ва уруғлари эса 
шу маҳсулотларни истеъмол хдладиган органлар булгашшщцан, онтогенезда 
мана шу органлар ўртасидаги нисбат ўзгаршии билан уларнинг шаклланиши 
учун зарур шароитлар ҳам ўзгариб боради. Бу нарса уларнинг улчамлари ва 
тузилишида ўз аксини топади, шунга к}фа органлар ва бутун ўсимликнинг 
белгилари ҳам онтогенезда тўхтовсиз ўзгариб боради. Агар мегамер органлар 
(ўсимлик хаѐтининг усув даври давомида такрорланиб борадиган органлар) 


солиштириб кўриладиган бўлса, бу ўзгаришларни кузатиш осон, чунончи, 
дастлабки барптар одатда майда, узун бандли ва яхлит бўлади, вақт ўтиши 
билан улар катталашиб, кирқилган жойлари пайдо бўлади, бандининг нисбий 
узунлиги қисқаради. Ўсимликнинг тўпгулига яқинроқ жойлашган гуллари 
одатда майдароқ, бир мунча содда тузилган бўлади, баъзи ўсимликларда эса, 
аста-секин кичрайиб, тўтул яхднида йўқолиб ҳам кетади. Барг белгиларигшнг 
онтогенезда ўзгариб бориши бош карамда айникса яққол кўринадиган бўлади 
(2-расм). 
 
2-расм. Бош карам баргларининг онтогенезда ўзгариб бориши: 1 - кўчат 
барги; 2 - гушшаланиш давридаги барг; 3 - карам боши барги; 4 - гулпоя 
пасгки қисмидаги барг; 5 - гулпоя юқори қисмидаги барг; 6 - гушша 
атрофидаги барг. 
Ўсимликлар онтогенези жараѐнида наинки барглар, балки бошқа 
органларнинг белгилари ҳам ўзгариб боради. Мевалари кўпуяли бўладиган 
помидор навида онтогенезда меваларнинг уялилиги ўзгаради: у биринчи 
Тўпгул меваларида ҳаммадан катта бўлса, иккинчи-учинчи Тўпгулда камаяди 
ва кейин яна ортиб боради. Ош ловлаги билан турп илдизмевалари тугилиб, 
етилиб борар экан, уларнинг шакли чўзинчоқ-тухумсимон шаклдан то 
думалоқ ва думалоқ-ясси шахлгача ўзгаради (З-расм). 


3 - расм. Зимняя круларя черная навли турп илдизмеваларининг ўсимлик 
онтогенезида ўзгариб бориши 
Метамер органларнинг белгилари турли-туман тарзда ўзгаради. Бу 
белгиларнинг баъзилари (барг четининг шакли ва тузилиши) орган 
онтогенезида кўп ўзгарса, бошқалари (гуллари ва меваларининг рангги) 
орган онтогенезида кўп ва ўсимлик онтогенезида камроқ ўзгаради; 
учинчилари (баргларнинг кирқилганлиш ва бурмалилиш, гулларнинг 
хурпайганлиги) 
орган 
онтогенезида 
ўзгармасдан, 
балки 
ўсимлик 
онтогенезида ўзгаради; тўртинчилари (помидор меваларининг икки 
уялилиги) орган онтогенезида ҳам, ўсимлик онтогенезида ҳам ўзгармай 
тураверади. Шу муносабат билан метамер органлар баъзи белгиларини 
ҳисобга олишда ўсимликларнинг онтогенезда ўзгарувчагшигига катта 
аҳамият берилса, бошқа белгиларини ҳисобга олишда органнинг 
онтогенезида ўзгаришига кўпроқ эътибор берштади, айни вақтда шу 
белгиларнинг ҳаммадан кўра кўпроқ ва тўлароқ намоѐн бўладиган маълум 
фазалари алоҳида кўрсатилади. 
Нометамер (такрорланмайдиган) органларининг белгилари фақат орган 
онтогенезида ўзгарувчан бўлади. Улардан баъзилари (иддизмевалар ва 
бошларининг катта-кичиклиги ва оғирлиги) кўпроқ, бошқалари (масалан, 
карам бошининг зичлиги, илдизмеванинг чўзиқ шакли) камроқ, учинчилари 
(редиска илдизмевасининг ранги, сабзи илдизмевасининг сариқ ранги) жуда 


кам ўзгаради ѐки умуман ўзгармайди. 
Сабзавот экинлари белгиларининг ўзгарувчанлигига уруғларнинг бир 
текис ва бир сифатда бўлмаслиги таъсир ўтказади. Битта ўсимликдан йиғиб 
олинган уруғлар йирик-майдалиги, оғирлиги ва экишга боп келадиган 
сифатлари жиҳатидан бир-биридан фарқ қилади. Жуда шокланиб ўсадиган 
кўпуруғли карам, редиска, сабзи ва бошқаларнинг ўсимликларида бу 
тафовутлар айникса катта бўлади. Йирик уруғлар тезроқ униб чиқади, ѐш 
ўсимликлар тезроқ ва яхшироқ, ўсиб боради, бу - ўсимликларнинг 
кейинчалик тезроқ, етилшпини белгилаб беради. Шу муносабат билан 
ўсимликнинг тезпишарлилигига, органларининг бир мунча бақувват 
ривожланиб, маҳсулдорлиги ортадиган бўлишига алоқадор белгилари ҳам 
ўзгаради. 
Сабзавот ўсимликлари ташқи муҳит шароитларига жуда сезгир бўлади. 
Ёруғликнинг равшанлиги, хаво ва Тупроқнинг ҳарорати, нам ва озиқ 
моддаларнинг бор-йўқлигига қараб улар ўсиш ва ривожланиш суръатларини 
ўзгартиради, бу - уларнинг белгилари ўзгариб қолишига олиб келади. 
Ўсимликларни турли географик минтақа- ларда ўстириш улардаги белгилар 
мажмуасини ўзгартириб куддиган сабабларнинг биридир. Чунончи, шимолий 
районларга мослашган ўсимликларни бирмунча жанубий минтақаларда 
ўстириш ривожланиш жараѐнларини сўсайтириб, вегетатив қадимларининг 
ўсишини кучайтиради, гуллашни кечиктириб қўяди. В а, аксинча, жанубий 
ўсимликларни шимолий минтақаларга кучириш ривожланиш жараѐнларини 
тезлаштиради. 
Ташқи муҳит омилларининг ўзгаришига об-хаво шароитларигина эмас, 
балки ўсимликларни етиштиришда қўлланиладиган усул-амаллар ҳам сабаб 
бўлиши мумкин: экиш муддатлари, уғитлар солиш, экинни суғориш , экин 
озиқланадиган майдоннинг катта-кичиклиги, Тупроқнинг юмшатилиши ва 
бошқалар шулар жумласидандир. Чунончи, экиш муддатларининг ўзгариши 
шунга ўсимликлар онтогенези босқичларининг бошланиш муддатлари 
ўзгаришига олиб келади, бу эса ўсимликлар белгиларининг шаклланиб 


олишига таъсир этади. Ўсимликлар озиқланадиган майдоннинг кенгайиши 
вегетатив массаси ва органлари маҳсулдорлигининг ортишига ѐрдам беради 
(4-расм). 
4-расм. Шантанэ навли сабзи илдизмевасининг озиқланиш майдонига қараб 
ўзгариши: 1-4x4 см; 2-6x6 см; 3 - 8 х8 см; 4 - 10 х 10 см; 5 - 12 х 12 
см; 6 - 16 х 16 см; 7 - 20 х 20 
Муҳит шароитлари ўзгарганида ўсимликнинг барча деярли белгилари 
ўзгариб қолади. Бироқ., битта белгининг ўзи муҳит турли омилларининг 
турлича ўзгаришига жавобан ҳар ҳил тарзга киради. Чунончи, илдизмеванинг 
йўғонлиги ва тарвуз уруғларининг катталиги Тупроқ намлигига боғлиқ 
бўлади ва экиш муддатлари ва экиш махалида уруғларнинг қанчалик чуқур 
кадалишига деярли боғлиқ бўлмайди. Белгиларнинг ўзгарувчанлик даражаси 
ҳам бир хил эмас: баъзи белгилар (барглар, маҳсулдор орган ва уруғларнинг 
катта- кичиклиги) муҳит омилларининг арзимас даражада ўзгаришига жуда 
сезгир бўлса, бошқалари (Тупбарглардаги барглар ва илдизмевадаги ҳалқалар 
сони, баргларнинг кдрқилганлиги, ўсимликларнинг тўқлар билан 
қопланганлик даражаси) унча сезгирлик қилмайди, учинчилари (барглар, 
гулбарглар ва маҳсулдор органларнинг рангги ва шакли) бунга деярли 
бефарқ бўлади. 

Download 3.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling