Сабзавот экинларидан мўттасил ва юқори ҳосил олиб туришда маҳаллий


  Селекция жараѐнининг у мумий схсмаси


Download 3.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/151
Sana03.12.2023
Hajmi3.5 Mb.
#1806389
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   151
Bog'liq
Сабзавот экинлари селекцияси ва уруғчилиги

4. 
Селекция жараѐнининг у мумий схсмаси 
Селекцияда энг муҳим ҳаракатлантирувчи омиллар ўзгарувчанлиқ ирсият 
ва танлащцир. Селекционер қимматли белгиларнинг қай тариқа наслдан 
наслга ўтиб боришинй билиб, дурагайлашнинг турли усул- амалларидан 
фойдаланса, зарур белгиларга эга бўлган ота-она жуфт- ларини танлаб олиб, 
ўзгарувчанликни 
кучайтириш 
усулларини 
қўлланиб 
борса, 
шу 
ўзгарувчанликни неча юз ва неча минг баравар кучайтириши ва уни керакли 
томонга қараб йуналтириши ҳам мумкин бўлади. 
Селекцияда табиий танланиш билан бир қаторда сунъий танлаш ҳам 
алоҳида аҳамиятга эга. Ўсимликларни баҳолаш, уларни ажратиб олишнинг 


аниқ усул амалларидан фойдаланиш, ўсимликларни кўпайтириш ва алоҳида 
лаб қўйишнинг турли усул-амалларини қўлланиш йўли билан сунъий танлаш 
самарадорлигини анча ошириш мумкин. Сабзавот экинлари селекциясида 
табиий танланиш билан сунъий танлашнинг йўналишлари аксари бир-бирига 
мос тушмай қолади. Инсоннинг маҳсулдор органлари йирик бўладиган 
ўсимликларни етиштириб чиқаришга интилиши ҳамиша ҳам кунгилдагидек 
натижани беравермайди. Ўсимлик баргларининг ассимиляция қилувчи кучи 
ва илдиз системасининг фаоллиги мевалари, бошлари ва илдизмеваларининг 
жуда йирик бўлиб чиқишини кўпинча таъминлаб беролмайдики, худди шу 
нарса ўсимликларнинг ypyғ маҳсулдорлиги пасайиб кетишига олиб келади. 
Янги нав тариқасида олдин стаицияларда, кейин эса давлат муассасаларида 
синаб кўришга олса бўладиган селекцион материални яратишга дойр ишнинг 
энг бошидан го охиригача селекционер томонидан бажариладиган чора-
тадбирлар мажмуаси селекция жараѐни деб аталади. 
Бу мажмуанинг барча чора-тадбирларини амалга ошириш талайгина 
маблаг, мехнат ва айникса вақт сарфлашни талаб қил ад и. Ривожлаяиш 
цикли 2-3 йил бўлиб, уруғлардан кўпаядиган четдан чангланувчи ўсимликлар 
(ниѐз, карам, сабзи, ловлаги) нинг навларини етиштириб чиқариш учун 10-11 
йил; уруғлардан кўпаядиган ўзидан чангланувчи ўсимликлар (помидор, 
салат, нўхат) навларини етиштириб чиқариш учун эса, 7-10 йил керак бўлади. 
Вегетатив йўл билан кўпаядиган ўсимликлар (саримсоқ, картошка) 
навларини чиқариш учун бир оз камроқ вақт талаб этилади. 

Download 3.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling