Режа: Транспорт турларини танлашнинг асосий тамойиллари Транспорт воситалари эксплуатацион хусусиятлари


Download 17.6 Kb.
Sana10.02.2023
Hajmi17.6 Kb.
#1186373
Bog'liq
ТРАНСПОРТ ТУРЛАРИНИ ТАНЛАШ ТАМОЙИЛЛАРИ ВА ТУРЛАРИ


ТРАНСПОРТ ТУРЛАРИНИ ТАНЛАШ ТАМОЙИЛЛАРИ ВА ТУРЛАРИ
РЕЖА:
1.Транспорт турларини танлашнинг асосий тамойиллари
2. Транспорт воситалари эксплуатацион хусусиятлари
3. Юкларни ташиш учун транспорт турини танлаш услублари
4.Йўловчиларни ташиш учун транспорт турини танлаш услублари
Транспорт воситалари турларини танлаш



  • Дейилганда, автомобил транспорти саройига юк ва йўловчилар ташиш характерига кўпроқ мосланган автомобил(автобус) ярим тиркамалар олиш тушинилади.

Транспорт воситалари таснифи



  • Транспорт воситалари дейилганда юк ва йўловчиларни ташишга мўлжалланган ишлаб чиқариш жиҳозлари тушунилади.

  • Автомобиль транспорти воситалари икки гуруҳга бўлинади:

  • а) ўзи юрар, яъни уни ҳаракатга келтирувчи ўз двигатели бор автомобиллар ва тягачлар;

  • б) ўзиюрмас, яъни автомобиллар ва тягачлар уланмасида ишловчи - тиркама ва ярим тиркамалар.

  • ТВ уларга белгиланган вазифаларига кўра уч гуруҳга бўлинадилар: юк автомобиллари, йўловчилар ташувчи автомобиллар ва махсус автомобиллар.


.Транспорт турларини танлашнинг асосий тамойиллари

Биринчи ва асос бўлиб ҳисобланадиган тамойил шундан иборатки, транспорт тури ёки кўчиш усулини танлашни, юкларни ташиш соҳасида аввал амал қилган марказлашган тақсимлашдан фарқли ўлароқ, транспорт хизматлари истеъмолчиларининг ўзлари амалга оширади. Бу шуни билдирадики, транспорт ходимлари транспорт бозорида транспорт хизматларини сотишни (тақсимлашни эмас) ўрганишлари лозим бўлади
Юк кўтариш қобилиятига кўра автомобиллар 5 та гуруҳга бўлинади:

жуда кам юк кўтарувчи (0,5 т гача);
кам юк кўтарувчи (0,5 – 2,0 т);
ўртача юк кўтарувчи (2,0 – 5,0 т);
катта юк кўтарувчи (5 т ва ундан ортиқ);
жуда катта юк кўтарувчи (бир ўққа 100 кН, жуфт ўқларга 180 кН).
Бундан иккинчи тамойил келиб чиқади — транспорт турини танлашнинг асосий критерийси истеъмолчиларни транспорт хизматларига қиладиган харажатлари бўлиб ҳисобланади.
Учинчи тамойил таққосланадиган ташиш вариантларини қиймат кўрсаткичлари ва натурал кўрсаткичларда таққослаш мумкин бўлишидан иборат.


Тўртинчи тамойил — транспорт хизматлари истеъмолчиларининг, хусусан, реклама орқали, мижозларга хизмат кўрсатиш бўйича яхши экспедиторлик хизматининг борлиги ва транспорт корхонасининг ишида маркетинг ёндашувларининг ривожланиши туфайли бу хизматларнинг ҳажми, сифати ва нархи тўғрисида ишончли ва етарлича хабардорлигини таъминлаш.
Транспорт турини танлашга таъсир кўрсатадиган кўп сонли омилларни бир пайтнинг ўзида ҳисобга олиш жуда қийинлигини ҳисобга олиш билан, амалиётда аввал умумлаштирувчи қиймат кўрсаткичлари ҳисобланади, сўнгра зарурат ва имкониятларга қараб натурал ва эксплуатацион-техник кўрсаткичлар таққосланади.

Натурал кўрсаткичлар


Кўз билан кўриш мумкин бўлган яьни вазнга эга бўладигон кўрсаткичлар. Мисол юк ташиш тонна, йўловчи ташишда йўл км




Транспорт воситалари эксплуатацион хусусиятлари
Автомобиллардан фойдаланиш самарадорлиги уларни ишлаб чиқариш ва ишлаш сифатига боғлик.
Автотранспорт воситаларининг сифати ва теxник даражаси мураккаб теxник маҳсулотлар сифат кўрсаткичлари билан баҳоланади.
Транспорт воситалари парки таркиби (турли xил эксплуатацион xусусиятларга эга) улардан фойдаланиш шартлари билан белгиланади.


Автомобилнинг бошқарилувчанлик хусусияти - бу унинг бошқарилувчи ғилдираклари ҳолатига кўра ҳаракат йўналишини ўзгартира олишидир.
Автомобилнинг турғунлиги - бу унинг сиғаниш, сирпаниб кетиш ва ағдарилишга қарши тура олишидир
Автомобилнинг ўтағонлиги – бу унинг оғир йўл шароитлари ва йўлдан ташқарида (қорли ёки қумли қўриқларда, балчиқ жойларда) ҳаракатлана олишидир.
Автомобилнинг ҳаракатланиш равонлиги – бу унинг нотекис йўлларда катта тезлик билан ҳаракатланишида кузовининг тебранмаслигидир.
Автомобилнинг мустаҳкамлиги – уни тузатиш учун зарур бўлган вақт талаб этувчи синишлар ва бузилишларсиз ишлаш хусусиятидир.
Автомобилнинг чидамлилиги – бу унинг тузатиш учун эксплуатациядан тўхтатишни талаб этувчи қисмларининг жадал эскиришсиз ишлаш хусусиятидир.
Download 17.6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling