Saccharomyces cerevicaeни ўстириш учун оптимал озуқа муҳитларини тадқИҚот қилиш
Download 25.35 Kb.
|
Abduxoliq Tezis
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1 Жадвал Илдизмевалар ва улар чиқиндиларининг кимёвий таркиби
- Илдизмевалар Моносахаридлар М±n Олигосахаридлар сахароза/мальтоза М±n
Ушбу тадқиқот ишининг мақсади Saccharomyces serevicae
нингморфологиясини ва самарали ўсадиган оптимал озуқа муҳитларини тадқиқот қилишдан иборатдир. Ачитқиларни ўстириш учун танлаб олинган қишлоқ хўжалик экинлари чиқиндилари таркибида шакар миқдори тадқиқот қилинди. Картошка, хашаки лавлаги ва батат ўсимликларининг таркибидаги шакар миқдори аниқланди. Ўсимликлар чиқиндилари таркибидаги шакар миқдори 100 гр, ўсимликка нисбатан хисоблаб текширилди. Тадқиқот ишларида картошка, қанд лавлаги, хашаки лавлаги, хўраки лавлаги ва сабзи ўсимликлари танлаб олинди ва улар биокимёвий кўрсаткичларидан моносахаридлар, олигосахаридлар, клетчатка, пектин моддалар ва кул умумий миқдори ўрганилди. Олинган натижалар жадвал №1да келтирилган. 1 Жадвал Илдизмевалар ва улар чиқиндиларининг кимёвий таркиби
Жадвал №1 даги олинган натижаларга кўрсаткичларига кўра, умумий моносахаридлар миқдори кўп миқдорда бошқа сабзавот экинларига нисбатан сабзи ўсимлигида учраган (2,0±0,1). Қанд лавлаги, хашаки лавлаги ва хўраки лавлаги таркибида моносахаридлар миқдори ўртача натижаларга эга бўлган. Шунингдек, олигосахаридлар миқдори энг кўп миқдорда қандлавлаги таркибида бўлган (18±1,2) ва кам миқдорда сабзи ва хашаки лавлаги таркибида учраган. Хўраки лавлаги таркибида олигосахаридлар миқдори ўртапча миқдорни ташкил қилган (8±1,1). Тадқиқот қилинган намуналарда клетчатка миқдори хашаки лавлаги, қанд лавлаги ва сабзи таркибида кўп учраган, хашаки лавлаги таркибида ушбу намуналарга нисбатан кам учраган (1,2±0,02, 1,5±0,2, 1,5±0,1). Пектин моддалари энг кўп миқдорда қанд лавлаги таркибида ташкил қилган, ўртача миқдорда хўраки лавлаги таркибида ва кам миқдорда сабзи ва хашаки лавлаги таркибида учраган. Download 25.35 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling