Saccharomyces cerevicaeни ўстириш учун оптимал озуқа муҳитларини тадқИҚот қилиш
Download 25.35 Kb.
|
Abduxoliq Tezis
SACCHAROMYCES CEREVICAEНИ ЎСТИРИШ УЧУН ОПТИМАЛ ОЗУҚА МУҲИТЛАРИНИ ТАДҚИҚОТ ҚИЛИШ У.М. Махмудов- 2 курс магистранти, Г.А. Душанова – доцент Биологик обектлар ичида биотехнология сохасида энг кўп ўрганилган организмлар ичида ачитқилар етакчи ўринни эгаллайди. Бу организмларга нисбатан қизиқиш асосан улар метаболизми билан боғлиқ бўлиб, ачитқиларда энергетик алмашинувнинг икки йўли мавжуд бўлиб, анаэробгликолиз ва оксидатив энергетик алмашинувлар ҳар бири алоҳида амалга ошиши мумкин ва шу билан бирга ҳам ўтиши мумкин бўлиб, ачитқи маҳсулотлари пиво, нон олиш имконини беради. Юқорисамарали озуқа технологияларини яратиш учун, ачитқиларни культивациялаш технологияларини ва улар метаболизми, физиологиясини яхши билиш зарурдир[№4.11-24б.]. Илдизмевалилар гуруҳига кирадиган экинларнинг илдизида озиқ моддалар тўпланиб бориб илдизи илдизмевага айланади. Илдизмеваси озиқ хисобида, техникада ишлатилади. Қанд лавлаги ва хашаки лавлаги икки йиллик техник ўсимлик бўлиб, унинг ватани Ўрта ер денгизи ҳисобланади. Бутун суғориладиган ер майдонларида бизнинг эрамизгача, яъни 2000-1500 йил олдин сабзавот ўсимлиги сифатида халқлар фойдаланиб келганлар. Қанд лавлагининг илдизмевасидан Осиёнинг тоғли вилоятларида эрамизнинг минг йиллар илгари фойдалана бошлаганлар. асрларда Ўрта Осиё, Кавказ орти, Сибир ва бошқа мамлакатларга келтирилган. Қанд лавлаги ўртача иқлим шароитига мос бўлганлиги учун кўпчилик давлатларда, айниқса, Дания, Канада, Швеция, Германия, Франция, Украина, Россия, Латвия, Белоруссия, Туркия, Япония, Aфғонистон мамлакатларида ўстириб кўпайтирилган. Умуман ер юзида қанд лавлаги экиш майдони тахминдан 8 млн. гектаргга этган. Йигирманчи асрнинг бошланишида бу илдизмевали қанд лавлагининг экилиши ер юзида ҳаммаси бўлиб 1,5 млн. гектарни ташкил қилган. Шакар маҳсулоти олиш 1900-1960 йилларда қанд лавлагида 41%, 59% эса шакар қамиш ҳисобига етиштирилган [№1. 35б]. Қанд лавлаги Ўзбекистан мамлакатимизга ХХ аср бошида келтирилган бўлиб, у асосан қанд ишлаб чиқарадиган заводларга хомашё етказиб бериш учун экилиб келинган. Aммо экилиш ер майдони унча катта бўлмаган. Ҳозирги кунда ишлаб чиқариш амалиётида экиш материали сифатида қуруқ ачитқилар ишлатилади, улар Франция, Канада, AҚШ лари давлатларида ишлаб чиқарилади. Шунингдек, Россиянинг бир қанча институтларида ачитқилар коллекцияларининг штаммлари сақланади, улар ачитқи саноатида керакли қимматли ишлаб чиқариш ҳусусиятларига эгадир. Ушбу штаммлардан фойдаланиб ачитқи шарбатларининг ассортиментларининг кенгайтирилган турларини ишлаб чиқариш имконини беради. Шу билан бирга, ишлаб чиқариш амалиётида ушбу ачитқи культураларининг тоза линиялари муҳим бўлиб, улар лаборатория шароитида юқори самарали технологиялар асосида олинади. Бундай технологияларнинг ишлатилиши экилган ачитқи материалининг тез вақт оралиғида тўпланишини ва керакли миқдорда физиологик фаол тоза штаммларнинг олинишини таъминлайди [№3.23б.]. Ачитқилар моддалар алмашинувида асосий ўринни углерод манбаи сифатида углаводлар ташкил қилади. Шу нуқтаи-назардан булар гетеротроф организмлар бўлиб, органик бирикмалардан углеродни ўзлаштириш хисобига амалга ошади. Углерод манбалари сифатида моносахаридларни ўзлаштиради, дисахаридлардан сахароза ва мальтоза ачитқи томонидан ўзлаштирилади, лекин лактозани ўзлаштирилмайди. Сахароза асосан саноатда қанд лавлаги ва шакарқамиш ўсимлигидан ажратиб олинади, шакар саноатида ушбу ўсимликлар чиқиндиларидан тайёрланган меласса мухитида кенг миқёсда ачитқилар ўстирилади ва сотувга чиқарилади. Сахароза табиатда кег тарқалган бўлиб, қанд лавлагида 24%, шакарқамишда- 26%, банан таркибида 13%, олхўри меваси таркибида 9%, олма мевасида 5,5% миқдоргача тўрланиш хусусиятига эгадир. Бизнинг шароитимизда шакар саноатда кенг миқёсда қанд лавлагидан, тропик ва субтропик давлатларда шакарқамиш ўқсимлигидан олинади. Тоза таркибли шакар 99,85% сахарозага эгадир. Саноада ушбу мевалардан тайёрланган озуқа мухитларида ачитқиларни кўпайтириш иқтисодий жихатдан самарали хисобланмайди [№2. 10-14 б.]. Download 25.35 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling