Режа: - XVII аср бошида Япония.
- « Ёпиқ » мамлакат муаммолари.
- Япониянинг «очилиши» .
- «Мейдзи ислоҳотлари».
- Япония асрлар чегарасида.
- Япония ва Биринчи жаҳон уруши.
- Таянч тушунча ва иборалар: Япония, тараққиёт, сёгунат, Токугава, деҳқон хўжалиги, даймё, кугэ, давлатчилик, Эдо, ҳарбий тизим, Ансэй шартномалари, Мэйдзи тикланиши, ислоҳотлар.
XVII аср бошида Япония - XVII асрда Япония аграр муносабатларининг тараққиёти ўзига хос баланд чўққига чиқди. Бу даврда Японияда ривожланган иқтисодий тизимнинг таянчларидан бири деҳқон хўжалиги эди. Деҳқонлардаги хўжалик юритишга иштиёқ баландлиги катта аҳамият касб этди (хосилнинг 4/10 ер эгасига, 6/10 қисми деҳқонга берилиши қишлоқ хўжалигидаги маълум ютукларни таъминлади, мамлакатда ишлаб чиқариш кучларининг ўсишига олиб келди.) Минерал ўғитларнинг янги турлари қўллана бошланди, суғориш йўли билан деҳқончилик қилишга ўтилди.
- Шу пайтда задоганлар «Қилич овини» бошлаб юборишди (деҳқонлар қуролларини тортиб олиб қўйиш).
- Деҳқонларни сёгунат ҳарбий тизимидан тўлиқ чиқариб юборилиши самурайлар қатламига аҳолининг устидан ҳукмронликни кучайтириш имкониятини яратиб берди. Хидэёси, ички урушларнинг юзага келишини аввалдан билиб, ҳокимият марказини мустаҳкамлаш мақсадида бошқаришнинг олий органини тўзиб қўйган эди. 5 тайродан (бош вазирлар) иборат олий органга Токугава Иэясу, Маэда Тосииэ, Уэсуги Кагэкацу, Мори Тэрумото ва Укита Хидэиэ кирган эди.
- Бирок, икки йилдан сўнг Токугава Иэясу, ворисга хайрихоҳликни йиғиштириб, ҳарбий ҳарақатларни бошлаб юборди. 1600 йилда Сэкигахара яқинидаги жангда ғалабани қўлга киритди. Бу унга қарши бўлган бирлашган князьлар коалицияси устидан ғалаба бўлди. Шу вақтдан Токугава хонадони бутун ҳокимимиятни ўз қўлида жамул-жам қилди. Хонадон бошлиги ўзига мерос бўлиб ўтувчи сёгун – бош қўмондон (тўлиқ унвон: тайсегун – буюк саркарда) унвонини бериш билан Японияда ҳукмдорлар сулоласининг тамал тошини қўйди.
Do'stlaringiz bilan baham: |