Япония XVII аср- XX аср бошида Режа


Япония ва Биринчи жаҳон уруши


Download 493 Kb.
bet5/5
Sana19.02.2023
Hajmi493 Kb.
#1214490
1   2   3   4   5
Bog'liq
Япония (презентация)

1. Япония ва Биринчи жаҳон уруши
  • Япония Циндаони босиб олгач, Хитойни асоратга солишга ҳаракат қилди. Япон ҳукумати 1915 йил 18 январда Хитойни сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий жиҳатдан бўйсундиришни ўз ичига олган “21 талаб” деб аталган дастурни илгари сурди. “21 талаб” дастури 5 гуруҳдан ташкил топган эди.
  • Япон ҳукмрон доиралари Хитойда японларга қарши оммавий ҳаракатнинг кучайиб бориши ва Россия, Англия ҳамда АҚШнинг бешинчи гуруҳ талабларига нисбатан салбий муносабатда бўлганлигини ҳисобга олиб, унинг катта қисмидан воз кечишга мажбур бўлди ва уни “истаклар” деб эълон қилди. 1915 йил 9 майда Юан Шикай японларнинг 4 гуруҳ талаблари қабул қилинганлигини эълон қилди.
  • Биринчи жаҳон уруши Япониянинг иқтисодий тараққиётига катта таъсир кўрсатди. Япония қулай вазиятдан фойдаланиб Тинч океани ҳавзаси бозорларида мустаҳкам ўрнашиб олди. Япония биринчи марта ташқи савдода катта ижобий нисбатга эга бўлди. Уруш йилларида саноатга қўйилган сармоя икки баравардан кўпроқ ўсди.
  • Уруш йилларида япон оғир саноати, биринчи навбатда кемасозлик, жуда тез ривожланди. Кемасозликнинг ривожланиши саноатнинг бошқа тармоқларининг ривожланишига ҳам таъсир кўрсатди. Уруш йилларида машинасозлик, электр саноати, химия саноати ва бошқа бир қатор тармоқлар сезиларли даражада ривожланди.
  • Уруш Японияни сармоя чиқарувчи давлатга айлантирди. Хитойга чиқарилган 600 млн. иеннинг 220 миллиони уруш даврида киритилган эди.
  • 2. Япония ва Биринчи жаҳон уруши

Download 493 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling