Саидова Д. А., Атаев С. С., Каримова Д. М. Зарафшон дарёси ҳавзасида атмосфера ёғинлари ҳосил бўладиган мавсумларнинг гидрометеорологик шароитлари


Download 115.01 Kb.
bet1/3
Sana09.06.2023
Hajmi115.01 Kb.
#1466757
  1   2   3
Bog'liq
статья 2 2


Саидова Д.А., Атаев С.С., Каримова Д.М.
ЗАРАФШОН ДАРЁСИ ҲАВЗАСИДА АТМОСФЕРА ЁҒИНЛАРИ ҲОСИЛ БЎЛАДИГАН МАВСУМЛАРНИНГ ГИДРОМЕТЕОРОЛОГИК ШАРОИТЛАРИ
Аннотация. Ушбу мақола Зарафшон дарёси ҳавзасида атмосфера ёғинлари ҳосил бўладиган мавсумларнинг гидрометеорологик шароитларини ўрганишга бағишланган. Шу мақсадда, ўрганилаётган дарё ҳавзасида кузатишлар олиб борадиган 45 та метеорологик кузатиш пунктлари танлаб олинган. Уларда қайд этилган маълумотлари асосида йиллик ёғинлар миқдорларининг йиллараро барқарорлиги масаласи баҳоланган.
Калит сўзлар: атмосфера ёғинлари, йиллик ёғин, ёғинлар мавсуми, гидрометеорологик шароит, ҳаво ҳарорати, шамоллар режими, баҳолаш.
ГИДРОМЕТЕОРОЛОГИЧЕСКИЕ УСЛОВИЯ СЕЗОНОВ ФОРМИРОВАНИЯ АТМОСФЕРНЫХ ОСАДКОВ В БАССЕЙНЕ РЕКИ ЗЕРАВШАН
Аннотация. Данная статья посвящена изучению гидрометеорологических условий сезонов формирования атмосферных осадков в бассейне реки Зеравшан. С этой целью были отобраны 45 метеорологических пунктов, которые ведут наблюдения в изучаемом речном бассейне. На основе данных метеостанций рассмотрен вопрос межгодовой стабильности, регистрированных на них годовых осадков.
Ключевые слова: атмосферные осадки, годовые осадки, сезон осадков, гидрометеорологические условия, температура воздуха, ветровой режим, оценка
HYDROMETEOROLOGICAL CONDITIONS OF THE SEASONS OF FORMATION OF ATMOSPHERIC PRECIPITATION IN THE ZERAFSHAN RIVER BASIN
Annotation. This article is devoted to the study of hydrometeorological conditions of the seasons of precipitation formation in the Zeravshan river basin. For this purpose, 45 meteorological stations were selected that conduct observations in the studied river basin. On the basis of data from weather stations, the issue of interannual stability of annual precipitation recorded at them is considered.
Key words: atmospheric precipitation, annual precipitation, precipitation season, hydrometeorological conditions, air temperature, wind regime, assessment.
Кириш. Дарёлар ҳавзаларида атмосфера ёғинлари шаклланадиган мавсумларнинг гидрометеорологик шароитларини тадқиқ этиш улар оқимининг ҳосил бўлиши ва гидрологик режимини ўрганишда ҳамда сув ресурсларини миқдорий баҳолашда муҳим аҳамиятга эга. Шу туфайли мазкур масала Ц.А.Швер, А.А.Борисов, А.А.Роде, П.Н.Пономаренко каби олимларнинг тадқиқотларида кўриб чиқилган. Ўзбекистонда эса мазкур масала билан В.А.Бугаев, Т.А.Саримсоқов, Л.Н.Бабушкин, М.И.Геткер, В.П.Курбаткин, В.Ф.Ушенцова ва бошқалар шуғулланганлар. Лекин, мазкур тадқиқотларда Зарафшон дарёси ҳавзасида атмосфера ёғинлари шаклланадиган мавсумларнинг гидрометеорологик шароитлари масалалари тадқиқотчилар эътиборидан четда қолган.

Download 115.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling