Саидова Д. А., Атаев С. С., Каримова Д. М. Зарафшон дарёси ҳавзасида атмосфера ёғинлари ҳосил бўладиган мавсумларнинг гидрометеорологик шароитлари
Download 115.01 Kb.
|
статья 2 2
- Bu sahifa navigatsiya:
- Асосий натижалар ва уларнинг муҳокамаси.
Ишнинг мақсади ва вазифалари. Мазкур ишнинг асосий мақсади Зарафшон дарёси ҳавзасида атмосфера ёғинлари шаклланадиган мавсумларнинг гидрометеорологик шароитларини ва уларнинг дарёлар оқимига таъсирини ўрганишдан иборат. Тадқиқот мақсадига боғлиқ ҳолда, мазкур ишда қуйидаги вазифаларни кўриб чиқиш белгиланган:
-ҳавзада фаолият олиб борадиган метеорологик кузатиш пунктларининг атмосфера ёғинлари ҳақидаги маълумотларини тўплаш; -атмосфера ёғинлари ўртача кўп йиллик миқдорларини аниқлаш ва уларнинг барқарорлигини статистик баҳолаш; -атмосфера ёғинлари мавсумида ҳаво ҳарорати, шамоллар режими учун хос бўлган хусусиятларни таҳлил қилиш. Юқорида қайд этилган вазифаларни ўрганиш ҳамда уларни ижобий ҳал этиш учун Зарафшон дарёси ҳавзасининг Ўзбекистон қисмида жойлашган 45 та метеорологик станциялар ва постларда кузатилган атмосфера ёғинлари, ҳаво ҳарорати, шамоллар ҳақидаги маълумотлардан фойдаланилган. Улар бирламчи қайта ишланиб, гидрометеорологик маълумотлар базаси яратилган. Асосий натижалар ва уларнинг муҳокамаси. Маълумки, Зарафшон дарёси ҳавзасининг тоғли қисми Тожикистон Республикаси ҳудудида жойлашган бўлса, ҳавзанинг тоғ олди ва текислик қисми эса Ўзбекистон Республикасига тегишлидир. Зарафшон дарёси ҳавзасининг Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётида ўз ўрнига эга бўлган учта вилоят жойлашган бўлиб, уларга Самарқанд вилояти ҳудуди тўлалигича, Навоий вилоятининг жануби-шарқий қисми ҳамда Бухоро вилояти киради. Ишда белгиланган мақсад ва вазифаларга мувофиқ ҳолда, дастлаб атмосфера ёғинларининг баландлик бўйича ўзгариши масаласи кўриб чиқилди. Ушбу вазифани ҳал этишда Зарафшон ҳавзасининг Ўзбекистон қисмида кузатишлар олиб борадиган метеорологик станциялар ва постлар маълумотларидан фойдаландик. Атмосфера ёғинлари йиллик миқдорларининг метеорологик кузатиш пунктлари баландликларига боғлиқ ҳолда ўзгаришлари таҳлил қилинди (1-расм). Графикдан кўриниб турибдики, йиллик атмосфера ёғинлари миқдорлари билан метеорологик кузатиш пунктлари баландликлари ўртасидаги боғланиш чизиқли шаклда ифодаланилган. Ушбу боғланишни ифодаловчи регрессия тенгламасининг аниқлиги R=0,878±0,023 га тенг бўлган жуфт корреляция коэффициенти билан характерланади. (1-расм). Тадқиқот ишининг кейинги босқичида атмосфера ёғинлари йиллик йиғинди миқдорларининг йиллараро тебранишлари 4 та метеорологик станциялар (Оёқоғитма, Бухоро, Нурота, Қўшрабод) маълумотлари негизида кўриб чиқилди (2-расм). Юқорида келтирилган метеорологик станциялар маълумотлари асосида, уларда қайд этилган йиллик ёғин миқдорларининг йиллараро барқарорлиги масаласи ўрганилди. Шу мақсадда ишда атмосфера ёғинларининг ўзгарувчанлик коэффициенти (Сv) ҳисобланди. Ҳисоблашлар натижаларига кўра, Оёқоғитма метеорологик станцияси- (МС) да. Сv= 0,31 га, Бухоро МСда Сv=0,29 га, Нурота МСда Сv =0,27 га, Қўшрабод МСда Сv =0,29 га тенг бўлди. Кўриниб турибдики, йиллик атмосфера ёғинлари ўзгарувчанлигини ифодаловчи вариация коэффициентларининг қийматлари Сv =0,27÷0,31 оралиқда ўзгаради. Ушбу натижа мазкур метеорологик станциялар жойлашган ҳудудда атмосфера ёғинлари ўзгарувчанлигининг нисбатан барқарорлигидан далолат беради. Хулоса. Тадқиқотда олинган натижаларни умумлаштирган ҳолда, қуйидагиларни қайд этиш мумкин: 1. Зарафшон ҳавзасининг Ўзбекистон ҳудудига тегишли бўлган метеорологик станцияларда атмосфера ёғинлари йиллик миқдорларининг метеорологик кузатиш пунктлари баландликларига боғлиқ ўзгаришлари ўрганиб чиқилди ҳамда мазкур боғланишларнинг аниқлиги статистик баҳоланди. Унинг регрессия тенгламаси аниқлиги R=0,878±0,023 га тенг бўлган жуфт корреляция коэффициенти билан ифодаланди. 2. Атмосфера ёғинлари йиллик йиғинди миқдорларининг миқдорларининг йиллараро барқарорлиги статистик ҳисобланди. Унда йиллик атмосфера ёғинларининг ўзгарувчанлик коэффициенти (Сv) ҳисоблаб чиқилди. Натижада қийматлари Сv =0,27÷0,31 оралиқда ўзгарди. Ушбу натижа метеорологик пунктлар жойлашган ҳудудда атмосфера ёғинлари ўзгарувчанлигининг нисбатан барқарорлигидан дарак беради. Download 115.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling