4 мавзу. Ижтимоий ишнинг асосий – тушунчалари режа


Download 42.67 Kb.
bet1/11
Sana19.04.2023
Hajmi42.67 Kb.
#1364041
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
f2bde0d680432bbcbf22ce3f9d18d9aa ИЖТИМОИЙ ИШНИНГ АСОСИЙ – ТУШУНЧАЛАРИ


4 МАВЗУ. ИЖТИМОИЙ ИШНИНГ АСОСИЙ – ТУШУНЧАЛАРИ
Режа:

  1. Ижтимоий иш назариясида категориялар

  2. Ижтимоий иш структурасига таъсир этувчи субординация

  3. Ижтимоий иш структурасига таъсир этувчи корелляция

  4. Ижтимоий иш структурасига таъсир этувчи илмий аппарат



Ижтимоий иш назариясида категория тушунчалар муҳим рол ўйнайди. Улар ёрдамида ижтимоий ишнинг моҳияти, мазмуни, қонуниятлари ва тенденциялари очилади, яъни ўзига хос калит ролини ўйнайди.
Тушунчалар – воқеъликни, ҳодисаларни умумий ва ўзига хос белгилари, хусусиятларини акс эттиради.
Ижтимоий иш тарихи ва назариясини асосий тушунчаларини аниқлаш ва ундан оқилона фойдаланиш ижтимоий иш ҳақидаги тасаввурларни чуқурлаштиришга ёрдам беради.
Ижтимоий иш назарияси аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишнинг мураккаб полицентрик тизимини мантиқий шаклларда ифодаланиши, бўлиб унинг таркибий қисмлари бир вақтнинг ўзида ижтимоий жараёнларнинг ҳам сабаби, ҳам оқибати бўлиши мумкин. Ижтимоий ишни фан сифатида ўрганиш ва тадқиқ қилиш бу мураккаб полицентрик тизимни турли даражадаги аҳамиятини очиб бериш зарурдир. Унинг асосий компонентлари бўлган билим, маданият, ҳаётий тажриба, турли психологияга ва ижтимоий жараёнларда иштирок этишда турли даражадаги фаолликка эга бўлган одамлар турлича моддий, ижтимоий ва маънавий эҳтиёжлар ва қизиқишлар соҳиби бўлиб турли биоижтимоий табиатли кишилар.
Айнан шу вазият, яъни инсон ҳаёт фаолиятининг турли соҳалари – иқтисодий, ижтимоий, маънавий, оилавий-маиший соҳаларда ҳаракат этиши ижтимоий ишнинг асосий таркибий қисми (компоненти) ва уни тизимининг асосий жамловчи омили бўлиб ҳисобланади. Ижтимоий иш назариясини фан сифатидаги таркибий мазмунини ташкил этади. Ижтимоий ишнинг фан сифатида структураси (таркиби) фақат кишиларнинг ўзаро муносабатлари билан чекланиб қолмайди, балки ижтимоий ишнинг турли соҳалари ва технологиялари билан боғлиқ ғоялар, билимларнинг ўзаро алоқалари билан ҳам белгиланади.
Ижтимоий иш назариясини илмий билимларнинг нисбатан мустақил тизими сифатида структуравий таҳлил этиши, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ташкилотлари, муассасалари, ҳамда иш соҳа мутахассисларининг ўзаро алоқалари ва муносабатлари характерини аниқлашдан бошлаш керак. Функционал нуқтаи назардан ижтимоий иш предмети объект ва субъектнинг ўзаро таъсири ҳамда уларнинг мақсадли йўналтирилганлигини ва унда субъектнинг ролини ижтимоий бошқарувдаги хусусиятларини билиш жуда зарур.
Унинг объектив ва субъектив категориялари ижтимоий жараёнларни жамият аъзолари ҳаётий фаолиятининг ҳам макро, ҳам микро даражасини белгилаш ва тақиқ қилишда ишлатилади. Ижтимоий ишда объектив ва субъектининг ўзаро таъсирларининг ҳамма даражалари намоён бўлади. Бу ижтимоий иш тизимининг нафақат мураккаблигини, кўп даражалигини кўрсатади балки унда ижтимоий муҳитнинг тартибга солувчилик роли ҳамда ташкилий тузилмалар зарурлигини ҳам талаб қилади. Шу билан бирга қайд этиш керакки, ижтимоий иш субъекти (мутахассис, муайян йўналишли ижтимоий хизмат, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш муассасаси, вазирлиги) ва объекти (аниқ киши, оила, ижтимоий гуруҳ ёки бошқа жамоа) мураккаб ижтимоий ва биоижтимоий тизимлар бўлиб улар кўпгина фанларнинг тадқиқот предмети бўлиб ҳисобланадилар. Бу тадқиқотларнинг илмий ютуқларини ва хулосаларини ижтимоий иш назарияси эътиборсиз қолдиришга ҳаққи йўқ. Ижтимоий жараёнларнинг ўзига хослиги шундаки, улар ижтимоий ҳаётнинг барча тамонларига фаол таъсир этадилар. Шахс, оила, ижтимоий ёки ижтимоий демографик гуруҳнинг қизиқишлари эҳтиёжлари билан боғлиқ ҳусусиятлари ҳам намоён бўлади. Шунинг учун ижтимоий ишда бошқарув муносабатларининг қонуниятлари ва ўзига хослиги унинг фан сифатидаги структурасининг муҳим компонентини ташкил этади.
Ижтимоий иш структурасига таъсир этувчи бошқарув муносабатларининг турли шакллари орасида субординация, координация ва корреляция муносабатларини ажратиб кўрсатиш лозим.

Download 42.67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling