С++ тилида 5 та асосий математик операторлар кўлланилади: қўшиш (+), айириш (-), кўпайтириш (*), бутун сонга бўлиш (\) ва модул бўйича бўлиш (%)(қолдиқни олиш).
Ишорасиз бутун сонларни айиришда, агарда натижа манфий сон бўлса ғайриоддий натижа беради. Буни 4.2. листингдан кўришимиз мумкин.
4.1. – листинг. Айириш натижасида бутун сонни тўлиб қолишига мисол
#include < iostream.h >
int main()
{
unsiegned int ayirma
unsisgned int kattaSon = 100;
unsigned int kichikSon = 50;
ayirma = kattaSon – kichikSon;
cout << “Ayirma“:<< ayirma<< “ ga teng\n”;
ayirma = kichikSon - kattaSon ;
cout << “Ayirma“:<< ayirma<< “ ga teng\n”;
<
return 0;
}
HАТИЖА:
Ayirma: 50 ga teng
Ayirma: 4294967246 ga teng
Бутун сонга бўлиш ва қолдиқни олиш операторлари.
Бутун сонга бўлиш одатдаги бўлишдан фарқ қилади. Бутун сонга бўлишдан ҳосил бўлган бўлинманинг фақатгина бутун қисми олинади. Масалан, 21 сонини 4 га бўлсак 5 сони ва 1 қолдиқ ҳосил бўлади. 5 бутун сонга бўлишни қиймати, 1 эса қолдиқни олиш қиймати ҳисобланади.
Инкремент ва декремент.
Дастурларда ўзгарувчига 1 ни қўшиш ва айириш амаллари жуда кўп ҳолларда учрайди. С++ тилида қийматни 1 га ошириш инкремент, 1 га камайтириш эса декремент дейилади. Бу амаллар учун махсус операторлар мавжуддир.
Инкремент оператори (++) ўзгарувчи қийматини 1 га оширади, декремент оператори (––) эса ўзгарувчи қийматини 1 га камайтиради. Масалан, с ўзгарувчисига 1 қийматни қўшмоқчи бўлсак қуйидаги ифодани ёзишимиз лозим.
с++ //с ўзгарувчи кийматини 1 га оширдик.
Бу ифодани қуйидагича ёзишимиз мумкин эди.
с=с+1;
Бу ифода ўз навбатида қуйидаги ифодага тенг кучли:
с+=1;
Do'stlaringiz bilan baham: |