Сайфиев ж. Ф. С++ тилига кириш услубий қўлланма
while оператори орқали мураккаб конструкцияларни тузиш
Download 3.45 Mb.
|
cpp buxoro
while оператори орқали мураккаб конструкцияларни тузиш .while оператори шартида мураккаб мантиқий ифодаларни ҳам қўллаш мумкин. Бундай ифодаларни қўллашда && (мантиқий кўпайтириш), || (мантиқий қўшиш ) , ҳамда !(мантиқий ИНКОР ) каби операциялардан фойдаланилади. 7.3. - листингда while оператори конструкциясида мураккаброқ шартларни қўйилишига мисол келтирилган . 7.3. – листинг. while конструкциясидаги мураккаб шартлар. include int main() { unsigned short kichik; unsigned long katta; const unsigned short MaxKichik=65535; cout << “Kichik sonni kiriting:”; cin >> kichik; cout << “Katta sonni kiriting:”; cin >> katta; cout << “kichik son:” << kichik << “…”; //Xар бир итерацияда учта шарт текширилади. while (kichik kichik< MaxKichik ) { if(kichik%5000==0) //Xар 5000 сатрдан //кейин нукта чикарилади cout<<“.” ; kichik++; katta-=2 ; } cout<<“\n kichik son:”< } НАТИЖА: Kichik sonni kirit : 2 Katta sonni kirit : 100000 Kichik son : 2 ……… Kichik son :33335 katta son : 33334 ТАҲЛИЛ
9 – 12 – cатрларда қийматлар киритилади. 15 – сатрда эса циклни давом эттиришнинг қуйидаги учта шарти текширилади: kichik ўзгарувчиси қиймати katta ўзгарувчиси қийматидан ошмаслиги. katta ўзгарувчиси қиймати манфий ва нолга тенг эмаслиги kichik ўзгарувчиси қиймати MaxKichik қийматидан ошиб кетмаслиги 17 – сатрда эса kichik сони 5000 га бўлингандаги қолдиқ ҳисобланади. Агарда kichik 5000 га қолдиқсиз бўлинса бу операциянинг бажарилиши натижаси 0 га тенг бўлади. Бу ҳолатда ҳисоблаш жараёнини визуал ифодаси сифатида экранга нуқта чиқарилади. Кейин эса kichik қиймати биттага оширилади, katta қиймати эса 2 тага камайтирилади. Цикл агарда текшириш шарти таркибидаги бирорта шарт бажарилмаса тўхтатилади ва бошқарув 24 – сатрга ўтади. Download 3.45 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling