Сайфиев ж. Ф. С++ тилига кириш услубий қўлланма
Download 3.45 Mb.
|
cpp buxoro
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ишорали ва ишорасиз типлар.
- Ўзгарувчиларнинг таянч типлари.
Бутун сонлар ўлчами.Бир хил типдаги ўзгарувчилар учун турли компютерларда хотирадан турли ҳажмдаги жой ажратилиши мумкин. Лекин, битта компютерда бир хил типдаги иккита ўзгарувчи бир хил миқдорда жой эгаллайди. char типли ўзгарувчи бир байт ҳажмни эгаллайди. Кўпгина комьпютерларда short int (қисқа бутун) типи икки байт, long int типи эса 4 байт жой эгаллайди. Бутун қийматлар ўлчовини компьютер системаси ва ишлатиладиган компилятор аниқлайди. 32 – разрядли компьютерларда бутун ўзгарувчилар 4 байт жой эгаллайди. 3.1. – листингда келтирилган дастур сизнинг компютерингиздаги типларнинг ўлчовини аниқлаб беради. 3.1. – листинг. Таянч типлар учун компютер хотирасидан ажратиладиган байтларни аниқлаш. # include int main() cout << “int tipining o`lchami: \t” < cout<< “short int tipining o`lchami:\t” << sizeof(short)<< “bayt.”; cout<<“long int tipining o`lchami:\t” << sizeof(long)<<“bayt.”; cout<< char tipining o`lchami:\t” << sizeof(long)<<”\t bayt.”; return 0; ; НАТИЖА: int tipining o`lchami: 4 bayt. short int tipining o`lchami:2 bayt. long int tipining o`lchami: 4 bayt.; char tipining o`lchami:1 bayt; Ишорали ва ишорасиз типлар.Дастурда қўлланиладиган бутун сонли типлар ишорали ва ишорасиз бўлиши мумкин. Баъзан ўзгарувчи учун фақатгина мусбат сонни қўллаш фойдали бўлади. Unsingned калитли сўзиcиз келтирилган бутун сонли типлар (short ва long) ишорали ҳисобланади. Ишорали бутун сонлар манфий ва мусбат бўлиши мумкин. Ишорасиз сонлар эса доимо мусбат бўлади. Ўзгарувчиларнинг таянч типлари.С++ тилида бошқа берилганлар типлари ҳам қаралган. Улар бутун сонли, ҳақиқий ва белгили бўлиши мумкин. Ҳақиқий ўзгарувчилар каср кўринишда ифодаланувчи қийматларни ҳам ўзида сақлайди. Белгили ўзгарувчилар бир байт жой эгаллайди ва 266 та белги ҳамда ASCII белгиларни сақлаш учун ишлатилади. ASCII белгилари деганда компьютерларда қўлланиладиган стандарт белгилар тўплами тушунилади. ASCII - бу American Standard Code for Information Interchange ( Американинг ахборот алмашиниши учун стандарт коди) деган маънони англатади. Download 3.45 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling