Сайфиев ж. Ф. С++ тилига кириш услубий қўлланма


Download 3.45 Mb.
bet14/79
Sana18.10.2023
Hajmi3.45 Mb.
#1707139
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   79
Bog'liq
cpp buxoro

Калит сўзлар


С++ тилида айрим сўзлар олдиндан заҳираланади. Булар калитли сўзлар деб айтилади. Бундай сўзларни ўзгарувчиларни номлашда ишлатиш мумкин эмас. Уларга if, while, for ва main каби сўзлар киради. Компиляторнинг техник документациясида барча заҳираланган сўзларнинг руйхати туради.


Ўзгарувчига қиймат бериш


Ўзгарувчиларга қиймат бериш учун ўзлаштириш оператори қўлланилади. Масалан, Width ўзгарувчисига 5 қийматни бериш учун қуйидагиларни ёзиш лозим:


unsigned short Width;


Width = 5;

Бу иккала сатрни Width ўзгарувчисини аниқлаш жараёнида биргаликда ёзиш мумкин.


unsigned short Wigth = 5;


Бир неча ўзгарувчиларни аниқлаш вақтида ҳам уларга қиймат бериш мумкин:


long width = 5, length = 7;


Бу мисолда long типидаги width ўзгарувчиси 5 қийматни, шу типдаги length ўзгарувчиси эса 7 қийматни қабул қилди. Қуйидаги листингда ўзгарувчиларни аниқлашга оид мисолни қараймиз.


3.2. – листинг. Ўзгарувчиларнинг қўлланиши.





  1. # include < iostream. h >

  1. int main()

  2. int Buyi=5, Eni=10,Yuzasi;

  3. cout << “Bo’yi:” << Buyi << “ \n”;

  4. cout << “Eni:” << Eni << endl;

  5. Yuzasi= Buyi*Eni;

  6. cout << “Yuzasi:” << Yuza << endl;

  7. return 0;

}
НАТИЖА:
Bo`yi: 5
Eni: 10
Yuzasi: 50

Download 3.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling