Блоклар ва комплекс ифодалар.
Баъзан дастур тушунарли бўлиши учун ўзаро мантиқий боғланган ифодаларни блок деб аталувчи комплексларга бирлаштириш қулайдир. Блок очилувчи фигурали қавс ({) билан бошланади ва ёпилувчи фигурали қавс (}) билан тугайди. Блок очилганда ва ёпилганда нуқтали вергул қўйилмайди.
{
temp= a;
a = b;
b = temp;
}
Бу блок худди бир ифодадек бажарилади, у а ва в ўзгарувчилар қийматларини алмаштиради.
Амаллар (Операциялар).
Бажарилиши натижасида бирор бир қиймат қайтарадиган барча ифодалар С++ тилида амаллар дейилади. Амаллар албатта бирор бир қиймат қайтаради. Масалан, 3+2 амалси 5 қийматни қайтаради.
Операторлар.
Оператор - бу қандайдир амални бажариш туғрисида компиляторга узатиладиган литералдир. Операторлар операндларга таъсир қилади. С++ да операндлар деб алоҳида литераллар ва бутун ифодалар тушунилади.
С++ тилида икки кўринишдаги операторлар бор:
Ўзлаштириш оператори.
Ўзлаштириш оператори (=) ўзидан чап томонда турган операнд қийматини тенглик белгисидан ўнг томондагиларни ҳисобланган қийматига алмаштиради. Масалан,
х = а+b;
ифодаси х операндга а ва в ўзгарувчиларни қийматларини қўшишдан ҳосил бўлган натижани ўзлаштиради.
Ўзлаштириш операторидан чапда жойлашган операнд адресли операнд ёки l–киймат (chap-чап сўзидан олинган) дейилади. Ўзлаштириш операторидан ўнгда жойлашган операнд операцион операнд ёки r–киймат дейилади.
Ўзгармаслар фақатгина r–киймат бўлиши мумкин ва ҳеч қачон адресли операнд бўла олмайди, чунки дастурнинг бажарилиши жараёнида ўзгармас қийматини ўзгартириб бўлмайди.
35 = х // нотугри!
l–киймат эса r–киймат бўлиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |