Дастур бирор бир аниқланган кетма - кетликда бажарилувчи командалар тўпламидан иборат. Сиз ушбу мавзудан қуйидагилар билан танишасиз:
Оператор нима
Блок нима
Ифода нима
Дастурни берилган мантиқий шартларини бажарилиши натижаси асосида тармоқланишини қандай ташкил этиш лозим.
С++ дастурчиси нуқтаи-назарида “Рост” ва “ Ёлғон” нима?
Ифода.
С++ тилида ифодалар бирор бир ҳисоблаш натижасини қайтарувчи бошқа ифодалар кетма-кетлигини бошқаради ёки ҳеч нима қилмайди (нол ифодалар).
С++ тилида барча ифодалар нуқтали вергул билан якунланади. Ифодага мисол қилиб ўзлаштириш амалини олиш мумкин.
х=а+b;
Алгебрадан фарқли равишда бу ифода х а+в га тенг эканлигини англатмайди. Бу ифодани қуйидагича тушуниш керак:
а ва в ўзгарувчиларни қийматларини йиғиб натижасини х ўзгарувчига берамиз ёки х ўзгарувчига а+в қийматни ўзлаштирамиз. Бу ифода бирданига иккита амални бажаради, йиғиндини ҳисоблайди ва натижани ўзлаштиради. Ифодадан сўнг нуқтали вергул қўйилади. (=) оператори ўзидан чап томондаги операндга ўнг томондаги операндлар устида бажарилган амаллар натижасини ўзлаштиради.
Бўш жой (пробел) белгиси.
Бўш жой белгиларига нафақат пробел, балки янги сатрга ўтиш ва табуляция белгилари ҳам киради. Юқорида келтирилган ифодани қуйидагича ҳам ёзиш мумкин:
х = а
+ b ;
Бу вариантда келтирилган ифода кўримсиз ва тушунарсиз бўлса ҳам тўғридир.
Бўш жой белгилари дастурнинг ўқилишлилигини таъминлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |