Сайфиев ж. Ф. С++ тилига кириш услубий қўлланма


while оператори орқали мураккаб конструкцияларни тузиш


Download 3.45 Mb.
bet46/79
Sana18.10.2023
Hajmi3.45 Mb.
#1707139
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   79
Bog'liq
cpp buxoro

while оператори орқали мураккаб конструкцияларни тузиш .


while оператори шартида мураккаб мантиқий ифодаларни ҳам қўллаш мумкин. Бундай ифодаларни қўллашда && (мантиқий кўпайтириш), || (мантиқий қўшиш ) , ҳамда !(мантиқий ИНКОР ) каби операциялардан фойдаланилади. 7.3. - листингда while оператори конструкциясида мураккаброқ шартларни қўйилишига мисол келтирилган .
7.3. – листинг. while конструкциясидаги мураккаб шартлар.
include
int main()
{
unsigned short kichik;
unsigned long katta;
const unsigned short MaxKichik=65535;
cout << “Kichik sonni kiriting:”;
cin >> kichik;
cout << “Katta sonni kiriting:”;
cin >> katta;
cout << “kichik son:” << kichik << “…”;
//Xар бир итерацияда учта шарт текширилади.
while (kichik0 &&
kichik< MaxKichik )
{
if(kichik%5000==0) //Xар 5000 сатрдан
//кейин нукта чикарилади
cout<<“.” ;
kichik++;
katta-=2 ;
}
cout<<“\n kichik son:”<<return 0 ;
}


НАТИЖА:
Kichik sonni kirit : 2
Katta sonni kirit : 100000
Kichik son : 2 ………
Kichik son :33335 katta son : 33334

ТАҲЛИЛ
Листингда келтирилган дастур қуйидаги мантиқий ўйинни ифодалайди. Олдин иккита сон – kichik ва katta киритилади. Ундан сўнг токи улар бир бирига тенг бўлмагунча, яъни «учрашмагунча» кичик сон бирга оширилади, каттаси эса иккига камайтирилади. Ўйинни мақсади қийматлар «учрашадиган» сонни топишдир.


9 – 12 – cатрларда қийматлар киритилади. 15 – сатрда эса циклни давом эттиришнинг қуйидаги учта шарти текширилади:

  1. kichik ўзгарувчиси қиймати katta ўзгарувчиси қийматидан ошмаслиги.

  2. katta ўзгарувчиси қиймати манфий ва нолга тенг эмаслиги

  3. kichik ўзгарувчиси қиймати MaxKichik қийматидан ошиб кетмаслиги

17 – сатрда эса kichik сони 5000 га бўлингандаги қолдиқ ҳисобланади. Агарда kichik 5000 га қолдиқсиз бўлинса бу операциянинг бажарилиши натижаси 0 га тенг бўлади. Бу ҳолатда ҳисоблаш жараёнини визуал ифодаси сифатида экранга нуқта чиқарилади. Кейин эса kichik қиймати биттага оширилади, katta қиймати эса 2 тага камайтирилади. Цикл агарда текшириш шарти таркибидаги бирорта шарт бажарилмаса тўхтатилади ва бошқарув 24 – сатрга ўтади.

Download 3.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling