Сайфиев ж. Ф. С++ тилига кириш услубий қўлланма


Нима учун goto операторини ишлатмаслик керак


Download 3.45 Mb.
bet45/79
Sana18.10.2023
Hajmi3.45 Mb.
#1707139
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   79
Bog'liq
cpp buxoro

Нима учун goto операторини ишлатмаслик керак.


goto оператори орқали дастурнинг ихтиёрий нуқтасига бориш мумкин. Лекин goto операторининг тартибсиз қўлланилиши бу дастурни умуман тушунарсиз булишига олиб келади. Шунинг учун охирги 20 йилликда бутун жаҳон бўйича дастурлашни ўрганувчиларга қўйидаги фикр таъкидланиб келинмокда “Ҳеч қачон goto операторини ишлатманг’’.
goto операторининг ўрнини бир мунча мукаммалроқ структурага эга бўлган конструкциялар эгаллади. Булар for, while ва dowhile операторлари бўлиб, улар goto операторига нисбатан кўпрок имкониятларга эгадир. Лекин дастурлашда ҳар қандай инструмент тўғри қўлланилгандагина фойдали бўлиши ҳисобга олиниб ANSI комитети С++ тилида goto операторини қолдиришга қарор қилди. Албатта, бу билан қуйидаги ҳазил фикр ҳам пайдо бўлди: “Болалар! Бу оператордан уй шароитида фойдаланиш зарарсиздир’’.


while оператори орқали циклларни ташкил этиш.


while оператори ёрдамида циклларни ташкил этишда операциялар кетма-кетлиги циклнинг давом этиш шарти «тўғри» бўлсагина унинг навбатдаги операциялари амалга оширилади. 7.1. – листингдаги дастурда counter ўзгарувчиси қиймати токи 5 га тенг бўлгунга қадар ошиб борар эди. 7.2. – листингда худди шу алгоритм while оператори ёрдамида амалга оширилган.
7.2. – листинг. while оператори ёрдамида циклни ташкил этиш
include
int main()
{
int counter=0; //Бирламчи кийматни ўзлаштириш
while(counter<5)//Цикл шартини текшириш
{
counter ++;
cout << “counter :’’ << counter << “. \n” ;
}
cout<<“Tsikl tugadi.Counter:”<return 0;
НАТИЖА:
counter : 1
counter : 2
counter : 3
counter : 4
counter : 5
Tsikl tugadi.Counter: 5.

Download 3.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling