Салимов Бетон қоришмасининг алохидаланган технологиясини қўллаш асосида цементли бетоннинг самарадорлигини ошириш


Янги авлод бетонларини олиш технологиясининг асосий қоидалари


Download 36.51 Kb.
bet5/8
Sana14.05.2023
Hajmi36.51 Kb.
#1460995
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
салимов

1.2.Янги авлод бетонларини олиш технологиясининг асосий қоидалари
Янги авлод бетонлари олишни таъминловчи асосий технологик йўналишлар қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин: бетон қоришмасини тайёрлаш, транспортлаш, жойлаштириш ва зичлашнинг, қотувчи бетонни парваришлашнинг усулларини такомиллаштириш, қоришмани тайёрлашнинг икки босқичли ва ажратма бетонлашнинг технологияларини амалга ошириш [6, 12, 13, 27, 43, 45, 89-91].
Юқори мустахкам бетонлар, шулар жумласидан юқори харакатчан ва ўзи зичланувчи бетон қоришмаларидан олинувчи бетонлар технологияси сохасидаги тадқиқотларнинг сонидан келиб чиқиб шуни айтиш мумкинки, темирбетон конструкцияларни кўрсатиб ўтилган бетонлардан ишлаб чиқариш жуда ҳам истиқболли хисобланади, чунки бу арматура пўлатининг сарфини қисқартириш, кесими ўлчамларини камайтириш, конструкциялар- нинг узоққа чидамлилигини ошириш имкониятларини беради [1, 7, 9, 11-13, 20, 21, 31, 43- 46,53, 60,73,95]. Юқори мустахкам бетонлар технологиясининг асослари материаллар хоссалари, бетон таркиби, қоришмани тайёрлаш ва конструкцияларни бетонлаш технологиясини бетон сифатининг асосий кўрсаткичларига таъсирини фундаментал тадқиқот қилиш натижасида яратилди. Охирги бир неча ўн йилликлар ичида бажарилган тадқиқотларнинг натижалари бетоннинг емирилиши механикасининг асосий қоидаларини белгилаб бериш имконини ва юқори мустахкам бетонлар технологиясининг асосий йўналишларини аниқлаб берди [3-8, 10, 15, 25, 29, 48-50, 63, 96, 83, 88]. “Юқори мустахкам бетон” тушунчасининг ўзи бетоншунослик ривожланишининг турли босқичларида мутахассислар томонидан турлича талқин қлинди. Чунончи, дастлабки мулохазалардан бирида юқори мустахкам бетонлар қаторига мустахкамлик чегараси ишлатилаётган цементнинг активлигидан юқорироқ кўрсаткичга эга бўлган барча бетонларни киритиш лозимлиги таклиф қилинди. Бу таклиф мантиқан нотўғри деб топилди, чунки бунда маркаси М400 ли цементда 43МПа мустахкамликка эга бўлган бетон юқори мустахкам деб, маркаси М500 ли цементда 48МПа мустахкамликка эга бўлган бетон юқори мустахкам эмас деб қабул қилинишига тўғри келарди. Ю.М.Баженов енгил юқори мустахкам бетонлар учун қуйидаги мезонни таклиф қилди: R/ρ > 25. Ушбу мезонга тахминан ГОСТ 31914-2012 га мувофиқ юқори мустахкам бетонлар қаторига кирувчи B60 синфига мансуб бўлган оғир бетон мувофиқ келади. EN меъёрий хужжатларига кўра юқори мустахкам бетонлар қаторига синфи С50/60 бўлган (В60 аналоги бўлган) бетонлар киритилади [6,7,13,27,31, 64].
Юқори мустахкам бетонлар технологиясининг асосий қоидаларига қуйидагиларни киритиш мумкин[3-7,11,27-29,35, 42,45,55,60,61,73,74]:
- клинкерли минералларининг С3S/С3А нисбати рационал кўрсаткичга эга (бунда С3S минералининг миқдори 7% дан ошмаслиги ва С3А минералининг миқдори 58-60% оралиқда бўлиши лозим) бўлиши, сув талабчанлигининг (нормал қуюқлигининг) минимал даражада бўлиши, рационал майдалиги (нисбий сиртининг юзаси 3400-3900 см2/г) ва С3А миқдорига боғлиқ бўлган холда гипс тошининг қўшилганлиги (2,65-3,1 % оралиғида) билан тавсифланувчи активлиги юқори бўлган цементларни қўллаш;
-бетоннинг мустахкамлик чегарасидан камида 20% юқорироқ мустахкмликка эга бўлган, сирти ғадир-будур, гранулометрик таркиби Фуллер эги чизиғига максимал даражада мос келувчи, доналарининг шакли эса кубсимон бўлган йирик тўлдиргичларни қўллаш;
-йириклик модули 2,5 дан юқори, гранулометрик таркиби Фуллер эги чизиғига максимал даражада мос келувчи майда тўлдиргичларни қўллаш;
-цементнинг гидратацияси жараёнларига ўзининг салбий таъсирини ўтказмайдиган, бетон қоришмасининг белгиланган қулай жойлашувчанлигида сув талабчанлигининг минимал даражасини таъминловчи кимёвий қўшимчаларни қўллаш;
-цемент тоши структурасининг ва “цемент тоши-тўлдиргич” контакт зонасининг зичлашишини таъминловчи майда туйилган дисперс минерал қўшимчаларни қўллаш;
-юқорида келтирилган барча факторларни эътиборга олиб цемент тошининг тўлдиргичлар билан максимал даражада бирикишини таъминловчи бетоннинг компонентларини танлаш, шулар жумласидан тўлдиргичнинг портландцемент гидратацияси махсулотлари билан кимёвий ўзаро таъсирлашувини эътиборга олган холда.
Бироқ юқори мустахкам бетонларнинг бетон қоришмасини тайёрлашнинг анъанавий бир босқичли усулига асосланган технологияси маълум камчиликларга ҳам эга. Шулардан бири бетоннинг структурасидаги цемент хамири (тоши) хажмининг муқаррар равишда юқори даражада бўлиши, қайсики бетоннинг бир қатор кўрсатикичларининг: киришиши (айниқса контракцион киришишнинг), ўрмаланувчанлигининг пасайишига олиб келади. СП 63.13330 меъёрий хужжати бўйича бетоннинг киришиш деформацияларини меъёрлашда бетон синфининг ўсиши билан унинг киришиш деформацияларининг ортиши кўзда тутилади. Юқоридаги камчиликни бартараф қилишда маълум бир қадам сифатида бетоннинг “кукунли-фаоллаштирилган” технологиясини қабул қилиш мумкин [97].

Download 36.51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling