Салимов Бетон қоришмасининг алохидаланган технологиясини қўллаш асосида цементли бетоннинг самарадорлигини ошириш


Download 36.51 Kb.
bet3/8
Sana14.05.2023
Hajmi36.51 Kb.
#1460995
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
салимов

Диссертация ишининг мақсади бетон қоришмасини тайёрлашнинг алохидаланган технологияси бўйича йирик тўлдиргичнинг чегаравий концентрациясига эришиш ҳисобига яхшиланган деформацион хоссалари ва цементнинг минимал нисбий сарфи билан тавсифланувчи бетонларни олиш усулини ишлаб чиқиш хисобланади.
Диссерациядан кўзланган мақсадга эришиш учун қуйидаги тадқиқот вазифаларини ечиш талаб қилинади:
-аввалдан маълум бўлган бетонлашнинг ажратма технологияларини тахлил қилиш ва юқори самарали кимёвий қўшимчалар- суюлтирувчилардан фойдаланишни ҳисобига олиб улардан фойдаланишни мақсадга мувофиқлигини бахолаш ;
- юқори самарали кимёвий қўшимчалар- суюлтирувчилардан фойдаланиш асосида каркасли структурали бетонларни олиш усулини ишлаб чиқиш;
-бетонни олиш усули ва уни ташкил этувчиларининг хоссаларига боғлиқ равишда каркасли структурали бетонларнинг қурилиш-технологик хоссалари узгаришининг асосий қонуниятларини аниқлаш;
-ишлаб чиқилган усул асосида олинувчи каркасли структурали бетонларни рационал қўллаш бўйича таклифларни шакллантириш.

Диссертация тадқиқотларининг ишчи гипотезаси. Махаллий материаллар ва хом ашёлар имкониятларининг тахлилидан шуни фараз қилиш мумкинки, махаллий оҳак ва гилтупроқ асосида сувоқчилик ишларини бажариш учун яроқли бўлган паст маркали арзон қуруқ қурилиш аралашмаларининг (ҚҚА) таркибини ва самарали суртиш технологиясини ишлаб чиқиш мумкин.


Тадқиқотнинг объекти йирик тўлдиргичнинг бўшлиқларига босим остида сингдириш ва цементли қоришмага йирик тўлдиргични чўктириш усуллари билан олинувчи каркасли структурали бетонлар хисобланади.
Тадқиқотнинг предмети каркасли структурали бетонлар структурасини шаклланиши қонуниятларини, ҳамда хоссаларининг ўзаро боғлиқлигини аниқлаб берувчи жараёнлар ва ходисалар хисобланади.
Диссертациянинг илмий янгилиги. Йирик тўлдиргичнинг концентрацияси чегаравий миқдорига яқин бўлишини таъминловчи ва йирик тўлдиргични кам қовушқоқ қоришмага чўктиришга асосланган каркасли структурали бетон олишнинг янги усули ишлаб чиқилди.
Диссертация ишининг амалий ахамияти. Таркибидаги йирик тўлдиргичнинг хажмий концентрацияси 0,66 гача ва цементнинг сарфи бўйича ўта тежамкор бўлган каркасли структурали бетон олишнинг таркиблари ва технологияси яратилди.

Download 36.51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling