Самадов А. Х. “Технологик машиналар ва жиҳозлар” кафедраси катта ўқитувчиси Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти


Download 57.06 Kb.
bet1/2
Sana07.10.2023
Hajmi57.06 Kb.
#1694899
  1   2
Bog'liq
Мақола горизонтал қудуқлар


КОНЛАРНИ ГОРИЗОНТАЛ ҚУДУҚЛАР БИЛАН ИШЛАТИШДА ҚАТЛАМГА КОМБИНАЦИЯЛАНГАН УСУЛЛАРДА ТАЪСИР ҚИЛИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ.
Самадов А.Х.
Технологик машиналар ва жиҳозлар” кафедраси катта ўқитувчиси Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти
e-mail: azizbek_samadov1986@mail.ru
Тел рақами: +99890-518-98-98
Кириш
Маҳсулдор қатламларни гиризонтал қудуқлар билан очиш уни истиқболда самарали ишлатиш масаласи ўта долзарб ҳисобланади, чунки қатламларни горизонтал ҳолатда қирқишда горизонтал участканинг йўналиши тўғри олинмаганда бирор контакт чегарасига нотўғри кетганда газ ёки сув оқимининг кириб келиши муқаррардир. Мақолада горизонтал участкани йўналишини олиш бўйича ҳамда икки ёки уч қатламли конларни ишлатиш бўйича таклифлар кўриб чиқилган.
Калит сўзлар: сувланганлик, газ контакти, комбинацияли усул, иссиқлик усули, қовушқоқли, тўлқинли таъсир.
Конлар жадал ва узоқ муддатли ишлатилганда фаол углеводород захиралари аста секин қуриб боради (қатламдаги маҳсулот) ҳамда нефть қазиб чиқариш кўрсатгичи пасайиб кетади. Кейинги даврда конларни ишлатишнинг янги технологиялари пайдо бўлди, яъни қудуқларнинг сувланганлигини пасайтириш ва нефть қатламларини ишлатишни жадаллаштиришга йўналтирилган ҳамда кам ўтказувчан ва сўнгги босқичдаги конларни ишлатишнинг имкониятини бермоқда.
Нефтбераолишликни оширишнинг анъанавий усулларини алоҳида интеграллаштиришни ёки комбинациялашган усуллар (бир нечта усуллар биргаликда қўлланилади) орқали маҳсулдор қатламга биргаликда таъсир этилади. Бунда алоҳида қўлланилган усулга нисбатан юқори жамланмага эга бўлган самарадорликни олишнинг имконияти пайдо бўлади.
Қўйилган масалани ҳал қилиш учун горизонтал қудуқлар тизимидан фойдаланиш ҳамда маҳсулдор қатламга комплекс иссиқлик ва тўлқинли усулларда таъсир қилишни амалга ошириш таклиф қилинади. Таклиф этиладиган бу ёндошишнинг афзаллиги қатламга ҳайдаладиган ишчи агентнинг энергиясининг бир қисми тўлқинларни нурлантиргич асбоби орқали қатламда эластик тўлқинли энергияни шакллантиради (бундай усул тик қудуқларда самарали қўлланилган). Бунда шаклланадиган тўлқинли майдон ҳар хил коллекторлик хоссасига эга бўлган қатламга таъсир этишнинг жадал бошқариш имкониятини беради ва маълум технологик жараёнларни бузмасдан бошқа турдаги ишлов бериш усуллари билан енгил бирлашади. Иссиқлик ташигич сифатида газдан ва суюқликдан фойдаланиш мумкин. Худди шундай технологияни тик ва горизонтал қудуқларда қўллашнинг имконияти мавжуд [1].
Ҳозирги вақтда нефть конларида горизонтал қудуқларни бурғилаш оптимал ишлатиш тизимларини шакллантиришда ва сўнгги босқичда ишлатилаётган конларнинг маҳсулдорлигини тиклашнинг самарали усулларидан бири ҳисобланади.
Горизонтал қудуқларни қурилиши тик қудуқларга нисбатан қиммат бўлишига қарамасдан уларни қўллаш кўпгина афзалликларга эга: конларда умумий қудуқларнинг сонини камайтириш; нефть қазиб чиқариш кўрстагичини ўсиши; нефть қатламларидаги янги уюмларни ва юқори қовушқоқли нефтларни қазиб олишни амалга оширишнинг мумкинлиги .
Нефть ва битумли конларни ўзлаштиришнинг истиқболли йўналиши уюмларни ишлатишда горизонтал қудуқларни қўлланилиши ҳисобланади.
Горизонтал қудуқларда гидродинамик нуқтаи назардан қарайдиган бўлсак, эркин дренаж юзаларини кучайтириш ҳисобига қуйидаги афзалликларга эга бўлинади: қайсики, нефть оқими тоғ жинслари орқали ўтиб қудуққа кириб келадиган ўртача масофаси қисқаради, чунки горизонтал участка маҳсулдор қатламнинг ўрта қисмидан жойлаштирилади.
Ҳозирги замонавий нефть қазиб чиқариш қазиб олинадиган маҳсулотларнинг катта сувланганлик кўрсатгичи (80% - 90% дан юқори) ва маҳсулотларнинг сувланиш даражасини ошиб бориши билан тавсифланади. Горизонтал қудуқларни қўлланилишида қуйидаги асосий ижобий омилларни белгилаш зарур: қазиб олувчанлик катта қийматга ошади; қатламни дренажлаштиришнинг янги геометрияси яратилади; тик ёриқлар мавжуд бўлганда маҳсулдорлик ошади; кичик қалинликдаги қатламларда ишлатиш шароити яхшиланади ва компонент берувчанлик ошади; паст маҳсулдорли ва амалда қуриган қатламларни ишлатиш самарадорли бўлади.



1 - расм. Иккита горизонтал қудуқ шароитида маҳсулдор қатламга буғгравитацияли таъсир қилиш
Бунда интегирлашган технология ҳар хил турдаги коллекторларга жадал таъсир этишни бошқаришни ҳамда қатламга кимёвий ва гидродинамик ишлов бериш усуллари билан енгил бирлашади ва таъсир этиш самарасини янада оширади. Нефтбераолувчанликни оширишнинг маълум усуллари тўлқинли таъсир қилиш билан бирлаштирилганда юқори самарали қазиб олишга эришилади. Қиздирилган зонадан нефть (битум) ва конденсат пастда жойлашган перфорация қилинган қудуққа оқиб ўтади.
Юқорида жойлашган горизонтал қудуқлар тешилмаганда қатламнинг исиши иссиқлик ўтказувчанлик ҳисобига содир бўлади ва у узоқ муддат давом этади. Шунинг учун юқоридаги қувур тешилади ва унинг эвазига қазиб олишнинг напорли режими ҳосил бўлади. Бундай ҳолатда қудуқдан тўлқинли майдонни қатламга кўчиши ҳам самарали бўлади. Бунда ҳайдаладиган ишчи агентнинг сарфини бошқариш орқали буғни ҳайдаш режими бошқарилади.




Download 57.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling