Самарқанд давлат архитектура қурилиш институти


Download 1.29 Mb.
bet2/18
Sana04.02.2023
Hajmi1.29 Mb.
#1157357
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
Архитектура охирги, metodichka yangisi konstruksiya

Тузувчилар: “Қурилиш конструкциялари” кафедраси катта ўқитувчиси Усманов Баходир Файзуллаевич
Тақризчилар: “Қурилиш конструкциялари” кафедраси доц., т.ф.н.,

Рахимов Акрам Каххорович


“Бино ва иншоотлар” кафедраси катта ўқитувчиси Эшмуродов Абулқосим
«ҚУРИЛИШ КОНСТРУКЦИЯЛАРИ» кафедраси мажлисида (2022 йил «___» _________ №__ баённомасида) ва «ҚУРИЛИШ» факультетининг илмий-услубий кенгаш йиғилишида (2022 йил «___» _________________ №___ баённома) сида кўриб чиқилган ва маъқулланган.
Чиқиш белгилари: СамДАҚИ. Шакли А 4. Буюртма №... Адади.... Ҳажми.....
СЎЗ БОШИ
«Қурилиш конструкциялари» фанини ўзлаштиришда маъруза дарсларидан ташқари амалий дарс, лаборатория машғулотлари, талаба томонидан бажариладиган курс иши ва лойиҳалари ўқув жараёнининг мухим таркибий қисми ҳисобланади. Амалий машғулотларда талабалар томонидан кичик масалалар ечиладиган бўлса, курс иши ва лойиҳаларда бу кичик масалалар бино ва иншоотларни барпо этишда ишлатиладиган қурилиш конструкцияларини лойиҳалаш билан боғланади.
Услубий кўрсатмани тайёрлашдан мақсад қурилиш конструкцияларини лойиҳалашда талабаларга яқиндан услубий ёрдам беришдан иборат.
Услубий кўрсатма тўрт кисмдан иборат. Биринчи кисмида қуйма яхлит темирбетон ораёпмани ҳисоблаш ва лойиҳалаш келтирилган. Иккинчи қисмида тўшама тўсини ва бош тўсинни лойиҳалаш бўйича мисоллар келтирилган. Услубий кўрсатманинг учинчи қисмида бинонинг металл устунларини лойиҳалаш бўйича мисоллар келтирилган. Мисоллар курс иши ёки курс лойиҳасини бажариш кетма-кетлиги тартиби асосида тузилган.

I. Икки қаватли ишлаб чиқариш биносининг металл-темирбетон конструкцияларини ҳисоблаш ва лойиҳалаш

I.1. Лойиҳалаш учун берилган дастлабки маълумотлар


Бир қаватли ишлаб чикариш биносининг металл-темирбетон ораёпмасини ҳисоблаш ва лойиҳалаш. Бинонинг режаси 1-расмда келтирилган. Бинонинг эни В = 15 м, узунлиги L = 56 м, пол сатҳидан тўшама сиртигача бўлган масофа Н= 7 м, плитага таъсир қиладиган муваққат юкнинг микдори 𝑣𝑛= 14 кН/м2, курилиш майдони Самарқанд шахри; яхлит темирбетон плита синфи В25 бўлган бетондан тайёрланади; плита учун арматура синфи А- 400, тўшама ва тўшама тўсинлар пўлат прокатдан (қўштавр тўсинлар ГОСТ 8239-72) тайёрланади. Пўлат синфи С235. Бош тўсин учун пўлат синфи С235. Устун учун пўлат синфи С245.

Download 1.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling