Самарқанд давлат архитектура қурилиш институти


Download 1.29 Mb.
bet14/18
Sana04.02.2023
Hajmi1.29 Mb.
#1157357
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
Архитектура охирги, metodichka yangisi konstruksiya

Асосий қисмда – техник-иқтисодий жиҳатдан самарали конструктив ечимни бир неча муқобил вариантларни таққослаш натижасида олинган асосий ишчи вариантда: қуйма яхлит плита, тўшама тўсин, устун ва пойдевор конструкцияларини ҳисоблашда сейсмик таъсирлар ҳисоби натижаларига боғлиқ бўлмаган ва қўлланилиши шарт бўлган конструктив чора-тадбирлар эътиборга олиниши керак. Бу жараёнда, элементларнинг ҳисобий схемалари аниқланади, юкларни тўплаш ва унга оид жадваллар тўлдирилади ва зилзилабардошлик талабларидан келиб чиққан ҳолда плита, тўшама тўсин, устун ва пойдевор конструкциялари қурилмаланади. Бунда, конструкция элементларининг кўндаланг кесимларини аниқлаш, ишчи ва конструктив арматураларни танлаш ҳисобларни бажариш билан бир қаторда ишчи чизмаларни тайёрлашда фойдаланилган далилий (таъриф ва ифода)лар қайси адабиётдан олинганлигини квадрат кавс [*] ичига олиб кўрсатилиши лозим. Лойиҳалаш жараёнида бажариладиган ҳисоблаш ва қурилмалаш ишларининг техник-иқтисодий сарадорлигига оид натижавий жадваллар келтирилади.
Тушунтириш хати шакли А4 (297х210мм) бўлган ёзув қоғозида қўлёзма кўринишда 20...40 бет ҳажмда(олд ва орқа бетида ёзиш мумкин), биринчи бетда - курс лойиҳасини бажариш учун берилган топшириқ варақаси, иккинчи бетида мундарижа, сўнгги бети сўз боши(кириш) билан бошланиб, асосий қисмда – таърифланган ҳисоблар ва ТИК келтирилиб, якунда хулоса ёзилади ва ёзув остида ўзининг шахсий имзосини қўйиши билан лойиҳа иши тугатилади.
Адабиётлар рўйхатига курс лойиҳасини бажариш давомида фойдаланилган манбалар(меъёрий материаллар, адабиётлар) киритилади.
Графика-чизма қисмининг тузилиши ва уни тайёрлашга доир кўрсатмалар: Курс лойиҳасининг графика-чизмасига оид қисми 4-5 варақ шакли А-3 (297х420мм) ёки 2 варақ шакли А2 (595х420мм) бўлган ватманда: лойиҳаланадиган иншоотнинг конструктив қисм ва элементларини:

  • бинонинг режаси, қирқими ва тўсинли катак схемасида плита ва тўсинларнинг жойлашув схемалари – 1:100, 1:50 масштабда;

  • бўйлама ва кўндаланг қирқимларни – 1:100, 1:50, 1:20;

  • қовурғли ораёпма режасида – плита, тўшама ва бош тўсиннинг жойлашиши ва арматура пайванд тўрларни ёки алоҳида олинган стерженли арматураларни ҳамда плита ва тўшама тўсин таянчи қисмида уларнинг жойлашиш схемаларини, устун ва унинг остидаги пойдеворнинг тўлиқ ва айрим-қисмлари кўринишиларига оид чизмалар айниқса, қурилмалашда ўзининг хослиги билан ажралиб турган кесимлар, арматура буюмлари, қўйилма деталлар ва тугунларини – 1:50,1:20, 1:10, 1:5;

  • ҳар бир элемент учун тафсилотли рўйхат жадвали чизмада ўз ўрнини топиши лозим.


Download 1.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling