Самарқанд давлат чет тиллари
Араб давлатларида тил сиёсати
Download 0.74 Mb. Pdf ko'rish
|
Тил сиёсати
Араб давлатларида тил сиёсати
МИСР. Аҳолисининг 98% мисрлик араблар. Нубийлар, барбарлар, копт (қибт)лар (маҳаллий христианлар) Мисрнинг туб аҳолиси бўлиб, мамлакатга келган араблар билан аралашиб кетган қад. мисрликларнинг авлодларидир. Греклар, арманлар, итальянлар, инглизлар, французлар ҳам яшайди. Расмий тил — араб тили, деярли бутун аҳоли шу тилда гаплашади. Аҳоли, асосан, ислом динининг суннийлик йўналишида; христианлар 10% ни ташкил этади. Аҳолининг 43,9% шаҳарларда истиқомат қилади. Энг йирик шаҳарлари: Қоҳира, Искандария, Порт-Саид, Исмоилия, Танта, Сувайш, Ал-Мансура, Даманхур, Ал-Маҳаллат-ул-Кубро. Тарихи. Миср — инсоният тамадцуни (цивилизацияси)нинг илк маконларидан бири (қ. Миср, Қадимги Миср). 3 — 4-а. ларда Миср Рим империяси таркибига кирган. Рим империяси емирилгач (395), Византиянинг бир вилояти бўлиб қолди.7-а. бошларида бутун Миср аҳолиси Византиянинг расмий право-слав черковига қарши бўлган христи-анларнинг монофисит мазҳабини қабул қилди. Аҳоли копт (қибт) тилида сўзлашар эди. Шу даврда Мисрни сосонийлар, 639—642 й. ларда эса араблар босиб олди ва мамлакатда ислом дини тарқала бошлади. Кейинчалик тулунийлар (868 — 905), аббосийлар (905— 935), ихшидийлар (935—969) сулолалари ҳукмронлик қилди. Фотимийлар даври (969—1171)да Фаластин, Шом (Сурия) ва Ғарбий Арабистон Мисрга қарам бўлган. 1113 й. салиб юриши қатнашчилари Мисрга бостириб кирди. Шим. Сурия ва Ирокдаги салжуқийлар ноиби Нуриддин Маҳмуд ибн Занги (1146—74) салибчиларга қарши курашда Фотимий халифа Адид (1160—71) га катта ёрдам берди. Бунинг эвазига халифа уни вазир қилиб тайинлади (1169). 1171 й. айюбийларсулоласи (1171 —1250) нинг асосчиси Салоҳиддин тахтга чикди. 1174 й. эса у султон номини олди. 1187 й. Сурия ва Миср ҳарбий кучлари бирлашиб, салибчиларга қақшатқич зарба берди ва Фаластин билан Сурияни 14 улардан озод қилди. Мисрда 13а. ярмигача Айюбийлар, 14—15-а. ларда мамлуклар ҳукмронлик қилди. 1517 й. турк султони Салим I М. ни эгаллаб, уни Усмонли турк давлати таркибига қўшиб олди. 18-а. 2-ярмидан Усмонли турк салтанати таназзулга учрай бошлади. Бундан фойдаланган мамлук бекларидан Алибей мустақил давлат тузишга эришди (1769), Алибейнинг вафотидан сўнг тахт учун кураш кучайди. 18-а. охири — 19-а. бошларида Франция ва Англия М. ни босиб олишга ҳаракат қилдилар. 1798 й. Мисрни Наполеон армияси эгаллади. 1801 й. да ин-глиз флоти француз флоти устидан ғалабага эришди. 1805 й. да ҳокимнят Муҳаммад Али пошо қўлига ўтди. Муҳаммад Али М. ни кучли, мустақил давлатга айлантириш мақсадида мамлук бейларига қарши кураш олиб борди. Мамлакат иқтисодиётининг асоси бўлган қ. х. ни ривожлантирди. Бу даврда биринчи мовут, тўқимачилик ф- калари, металлургия, қанд, ойна з-длари қурилди. Европа усулидаги мактаблар очилди, ёшлар ғарб давлатларига ўқишга юборилди. Француз ҳарбий маслаҳатчилари ёрдамида армия қайта тузилди. Маҳаллий аҳоли армияга олина бошлади (илгари фақат ёлланма аскарлар бўлар эди). Муҳаммад Али Сурия, Фаластин ва Арабистон я. о. нинг бир кисмини босиб олди (1831—33). Туркияга қарамликдан қутулиш учун 1831 й. да унга қарши уруш очиб, турк армиясини мағлубиятга учратди. Лекин Англиянинг иккинчи Туркия-М. уруши (1839—40)га аралашуви натижасида Миср армияси енгилди. Бундан ташқари, Англия 1838 й. ги инглиз-турк савдо битимидаги шартларни Мисрга маж-буран қабул қилдирди. Бу эса мамлакатга инглиз моллари кўплаб кириб келишига йўл очиб берди. Сувайш канали ишга туширилиши (1869) б-н Англия ва Франция Мисрда зўр бериб ўз ҳукмронлигини ўрнатишга уринди. 1882 й. инглизлар армияси Мисрни эгаллаб олди ва халқ қўзғолонини ша-фқатсиз бостирди. Мамлакатда мустамлака тартиби ўрнатилди. Инглизлар банк ва молия ишларини, ирригация қурилишлари, алоқа йўллари 15 ни ўз қўлларига олди. Миср фақат пахта етиштирадиган давлатга айланиб қолди. 20-а. бошларида Мустафо Комил (1874 — 1908) раҳбарлигида миллий озодлик ҳаракати авж олди. Аммо мустамлакачилар халқ ҳаракатини бостирдилар. 1914 й. да Мисрда Британия протекторати ўрнатилди. 1918 й. да Зағлул Саъд бошчилигида «Миср делегацияси» (кейинчалик «Вафд») партияси тузилди. Бу партия 1919—1924 й. ларда инглизларга қарши кўтарилган қўзғолонга бошчилик қилди. Халқнинг кураши натижасида инглиз протекторати бекор қилиниб, Миср мустақил подшохлик деб эълон қилинди (1922). 1923 й. М. конституцияси кабул этилди. Бу конституция парламент тузишни назарда тутди. У айрим эркинликлар — сиёсий ташкилотлар тузиш ва матбуот эркинлигини берди, шу билан бирга, подшоҳга депутатлар палатасини тарқатиш, парламент чақириклари муддатини суриш, вазирларни тайинлаш ва бўшатиш ҳуқуқини ҳам берди. Шундай бўлсада, Англия Мисрда ўз мавқеини, яъни давлат идоралари ҳамда ҳарбий кучлар устидан назоратини, мамлакатда инглиз армиясини сақлаб қолди. Парламент сайловида «Вафд» партияси ғалабага эришди ва Зағлул Саъд бошчилигида янги хукумат тузилди. Бироқ мамлакатда миллий озодлик кураши тўхтамади. 1936 й. Англия билан Миср ўртасида шартнома тузилди. Шартномага мувофиқ, инглизлар Мисрни босиб олишни тўхтатдилар, лекин мамлакатда ҳарбий базалар ва армия сакдаш ҳуқуқини олдилар. 2-жаҳон уруши даврида М. Италия-Германия ва Англия армиялари ўртасидаги жанг майдонига айланди. Урушдан кейин Мисрда миллий озодлик ҳаракати янада кучайди. Араб-Исроил уруши даври (1948— 49)да мамлакатда реакция авж олди, сўл вафдчиларни, талабалар ҳаракати раҳбарларини қамаш бошланди. Бунга қарши халқ ҳаракати янада авж олди. Парламент 1936 й. ги Англия-М. шартномасини бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилди. Шундан кейин Англия Мисрга қарши агрессия уюштирди. Миср халқи мустамлакачиларга қарши партизан урушини бошлади. 1952 й. 23 июлда Жамол Абдул Носир бошчилигидаги «Зуббот алаҳрор» («Озод зобитлар») уюшмаси армияга 16 таяниб, давлат тўнтариши ўтказди. Давлат ҳокимияти Инқилобга раҳбарлик кенгаши ихтиёрига ўтди. Генерал М. Нажиб кенгаш раиси ва ҳукумат рахбари этиб тай-инланди; амалда кенгашга Носир раҳбарлик қилди. Янги ҳукумат аграр ислоҳот ўтказиб, фаллоҳларни ер билан таъминлади, мамлакатни индустрлаштириш, иқтисодий мустақилликка эришиш сиёсатини олиб борди. 1953 й. 23 июнда Миср республика деб эълон қилинди. 1953 й. ўрталарида янги тузум раҳбарлари орасида икки оқим — Нажиб бошчилигидаги эски демократия ва Ж. А. Носир раҳбарлигидаги инқилобий демократия тарафдорлари пайдо бўлди. Зидцият кескинлашиб, натижада Нажиб ҳукуматдан четлатилди, Жамол Абдул Носир бош вазир бўлиб қолди (1954). Англия – М. шартномаси (1954)гамувофиқ, 1956 й. 18 июнда охирги инглиз аскари Мисрдан чиқиб кетди. Мисрнинг сиёсий суверенитети тикланди. 1956 й. 23 июнда М. Республикасининг конституцияси қабул қилинди ва Жамол Абдул Носир президент этиб сайланди. Президент Сувайш канали компанияси давлат ихтиёрига олинганлигини эълон қилди. Шундай қилиб, иқтисодий тараққиёт дастурини маблағ билан таъминлашнинг мухим манбаи қўлга киритилди. Шундан кейин Мисрга қарши Англия— Франция — Исроил тажовузи бошланди. Халқ босқинчиларга қарши қўзғалди. Тинчликсевар халқларнинг талаби билан инглиз, француз (1956 й. дек.) хамда Исроил (1957 й. март) армияси Мисрдан чиқиб кетишга мажбур бўлди. 1958 й. 1 фев. да Миср ва Сурия ҳукуматларининг ўзаро келишуви натижасида янги унитар (бирлашган) давлат — Бирлашган Араб Республикаси (БАР) тузилди. Сурияда 1961 й. 28 сент. да давлат тўнтариши ўтказилиб, Сурия БАР таркибидан чикди. Миср БАР номини сақлаб қолди. 1971 й. сент. дан БАР М. Араб Республикаси деб номланди. 1963 й. да Ж. А. Носир раҳбарлигида Араб Социалистик Иттифоқи (АСИ) тузилди. АСИ 1952 й. июль инқилобининг мақсад ва тамойилларини химоя қилиш, қолокдикни тугатишни ўзининг асосий бурчи деб билди. 1964 17 й. 23 мартда янги муваққат конституция қабул қилинди. Конституцияга мувофиқ, ҳамма корхоналар халқники деб ҳисобланди. Шу б-н бирга, хусусий ва кооператив мулк хдм сақланиб қолди. Ж. А. Носир президентлиги даврида муҳим ижтимоийиқтисодий ислоҳотлар ўтказилди. Банклар, кўпгина йирик ва ўрта савдо ҳамда саноат компаниялари давлат ихтиёрига олиниши, кенг миқёсда янги корхоналар қурилиши туфайли иқтисодиётда қудратли давлат сектори барпо этилди. 1967 й. баҳоридаЯқин Шарқдаги можаро кескинлашди. 5— 10 июнь кунлари Исроил қўшинлари Синай я. о. ни босиб олиб, Сувайш каналининг шарқий соҳилига етиб келди. Халқаро жамоатчилик ва аввало БМТ Хавфсизлик Кенгашининг талаби билан уруш ҳаракатлари тўхтатилди. Аммо уруш натижасида Мисрнинг иқтисодиётига катта талафот етди. Уруш туфайли Сувайш канали зонасидаги иқтисодий ҳаёт издан чиқди. Каналдаги кема қатнови 1975 й. гача тўхтаб қолди. 1968 й. 30 мартда Ж. А. Носир Исроил тажовузи оқибатларини тугатиш учун барча куч ва воситаларни сафарбар этиш дастурини баён қилди. 2 май умумхалқ референдуми бу дастурни маъқуллади. 1970 й. 28 сент. да Ж. А. Носир вафот этди. Ўша йил 15 окт. да А. Садат президент этиб сайланди. Унинг даврида бозор муносабатларини ривожлантириш, иқтисодиётнинг хусусий секторини кучайтириш ва фаоллаштириш, мамлакатда ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар ва аввало истеъмол моллари хамда хизматлар ҳажмини ошириш, хорижий инвестицияларни жалб этиш йўлини амалга оширишга киришилди. Бироқ 1967 й. «олти кунлик» урушда Исроил томонидан босиб олинган Миср ерларини (Синай я. о. ни) қайтариб олиш муаммоси ҳал бўлмай қолаётган эди. 1973 й. окт. да Миср армияси Сувайш каналидан ўтиб, унинг шарқий соҳилига тушди. Уруш натижасида муаммони ҳал этишнинг иложи бўлмагач, ўт очиш тўхтатилди ва 1974 й. да қўшинларни бир-биридан йироклаштириш ҳақида битим имзоланди. 1979 й. да Кэмп-Дэвид (АҚШ)да тузилган сулх. 18 шартномаси асосида Исроил узи босиб олган ерларни Мисрга қайтариб берди. Бу сулҳга бошқа араб давлатлари қарши чикди ва Мисрни Араб давлатлари уюшмасидан чиқарди. 1981 й. 6 окт. да А. Садат диний ташкилот аъзолари томонидан ўлдирилди ва ўша йил 13 окт. да Ҳусний Муборак президент этиб сайланди. Янги раҳбарият ички сиёсий вазиятни, халқ норозилигини юмшатиш тадбирларини кўрди, ижтимоий турмушни бирмунча эркинлаштирди, иқтисодиётни соғломлаштириш йўлида катта қадамлар қўйди. И. ч. тармоқларини жадал ривожлантириш орқ-али иқтисодиётдаги номутаносибликни бартараф этиш йўли тутидди. Мамлакатни замонавий бозор муносабатларини шакллантириш йўлидан ривожлантиришни жадаллаштиришга қаратилган ислоҳотлар амалга оширилди. Халқаро майдонда оғир-вазмин ва эпчил сиёсат ўтказила бошлади. Жумладан, Қўшилмаслик ҳаракати, Араб давлатлари уюшмаси, Ислом конферен-цияси ташкилоти билан ҳамкорлик фа-оллаштирилди. Яқин Шарқдаги тинчлик жараёнини давом эттириш, араб-исроил можаросини бартараф қилиш Миср ташқи сиёсатининг асосий масаласи қилиб қўйилди. 1989 й. да Мисрнинг Араб давлатлари уюшмасига аъзолиги тикланди. Миср — 1945 й. дан БМТаъзоси. ЎзРсуверенитетини 1991 й. 26 дек. да тан олган ва 1992 й. 23 янв. да дипломатия муносабатлари ўрнатган. Миллий байрами — 23 июль — Инқилоб куни (1952). ЛИВИЯ. Аҳолисининг 98% араблар. Барбар, туарег ва тубулар, йирик щахарларида европалик (асосан, итальян)лар ҳам ящайди. Расмий тил — араб тили. Давлат дини — ислом (мусулмонларнинг аксари сунна мазҳабида). 90% аҳоли мамлакатнинг шим. қисмида, чўлда сийрак, бир қисми кўчманчи. Аҳрлининг 82% шаҳарларда яшайди (1990). Йирик шахарлари: Триполи ва Бинғози. Тарихи. Ливия ҳудудида одам қадимдан яшаб келади. Минг йиллар давомида ибтидоий жамоа тузуми хукм сурган. Мил. ав. 1-минг йилликнинг 1- ярмида Ливия ғарбида Лептис-Магна, Сабрата ва Эа деган Финикия манзилгохлари вужудга келди. 7-а. да Ливия шарқида 19 юнонларнинг шаҳарчалари пайдо бўлди. Шулардан мухими Кирена. Кейинчалик Ливия ҳудудининг бир қисми Киренаика деб юритилди. Мил. ав. 5-а. ўрталарида Ливиянинг ғарбий қисми Карфаген қўл остига ўтди. Мил. ав. 6-а. охири ва 5-а. бошларида Киренаиканинг бир қисмини Ахоманийлар давлати, кейинчалик македониялик Александр қўшинлари босиб олди. Мил. ав. 2-а. да уни Рим эгаллаган. 6-а. дан Ливия Византия таркибига кирди. 7-а. да Л. Араб халифалигига қўшиб олинган. Ливияга жуда кўп араб қабилалари кўчириб келтирилиши натижасида маҳаллий аҳоли араблар билан чатишиб кетган. Ислом дини кенг таркалган. Ливия 16-а. дан 1912 й. гача Усмонли турк салтанати таркибида бўлди (фақат 1711 — 1835 й. лари Л. ни маҳаллий Караманли сулоласи бошқарди). 1911 — 12 й. лардаги Италия-Туркия урушидан сўнг Ливиянинг соҳил бўйи ҳудудларини Италия эгаллади. Маҳаллий аҳоли Италия мустамлакачиларига қаттиқ қаршилик кўрсатди. 1-жаҳон уруши даврида Италия ўз қўшинларининг бир қисмини Ливиядан олиб чиқиб кетишга мажбур бўлди. Италия қўл остида фақат Ҳимс, Триполи ва Бинғози ш. лари қолди. Бу вақтда Киренаика ҳудуди Санусия тариқати қўл остида эди. 1918 й. Триполитания республикаси эълон қилинди. Италия ҳукумати ўз мустамлакаларидан ажралиб қолишдан қўрқиб, Санусия тариқати бошлиғи Идрис ас-Санусийни Киренаика ҳукмдори деб тан олишга, Триполитания республикасига мухторият ҳуқуқи беришга мажбур бўлди. 1922 й. Идрис ас-Санусий Киренаика ва Триполитания амири деб эълон қилинди. Италияда ҳокимият фашистлар қўлига ўтгач (1922), Л. ни бутунлай бўйсундириш учун уруш ҳаракатлари яна бошлаб юборилди. Маҳаллий аҳоли кўплаб қатл қилинди. Жуда кўп ерлар итальян келгиндиларига бўлиб берилди. Иқтисодиётнинг барча тармоқлари устидан Италия назорати ўрнатилди. Бунга қарши Л. да озодлик ҳаракати янада авж олиб кетди. Италия қийинчилик билан Триполитания (1928), Феццан (1930)ни босиб олди. 1939 й. 20 га келибгина Киренаика, Триполитания ва Феццан Италия таркибига киритилди. 2-жаҳон уруши даврида Италия мустамлакаларини кенгайтириш учун Ливиядан база сифатида фойдаланишга уринди. Ливияда ҳарбий базалар, катта тош йўллар қурилди, портлар қайта тикланди, мустамлака қўшинлари тузилди. 2-жаҳон урушида фашист қўшинлари мағлубиятга учрай бошлагач, ИталияГермания қўшинлари Ливиядан бутунлай олиб чиқилди. 1942 й. охири — 1943 й. бошида эса француз аскарлари Феццанни, инглиз аскарлари Киренаика ва Триполитанияни эгаллади. Шу вақтдан Ливия Буюк Британия ва Франция ҳарбий маъмурияти қул остига ўтди. Ливия такдири ҳақидаги масала дастлаб 1945—48 й. ларда Ташқи ишлар вазирлари кенгаши (2-жаҳон урушидан кейин яраш битимларини тайёрлаш мақсадида таъсис этилган халқаро орган)да, сўнгра БМТда муҳокама қилинди. 1949 й. нояб. да БМТ Бош Ассамблеяси Ливияга 1952 й. 1 янв. дан мустақиллик бериш тўғрисида қарор қабул қилди. 1950 й. да чақирилган Миллий таъсис мажлиси Ливия конституциясини қабул қилди. 1951 й. 24 дек. да мустақил Л. Қўшма Подшоҳлиги (таркибида Киренаика, Триполитания, Феццан вило-ятлари бўлган федерация) тузилганли-ги эълон қилинди. 1963 й. да Ливия унитар давлат деб эълон қилинди. Аёлларга сайлов ҳуқуқи берилди. Мамлакатнинг иқтисодий ва сиёсий ҳаёти ҳамон йирик заминдорлар, қабила шайхлари қўлида эди. Демократик ҳаракатлар қаттиққўллик билан бостирилар эди. 1969 й. 1 сент. да яширин сиёсий ташкилот аъзолари — еш армия офицерлари гуруҳи монархияни ағдариб ташлаб, Л. Араб Республикаси (ЛАР) тузилганлигини эълон қилдилар. Мамлакатни бошқариш Инқилобий қўмондонлик қўмитаси қўлига ўтди. Ливияда «Ливия ислом социализми» қурилиши эълон қилинди. 1970 й. да барча чет давлатларнинг ҳарбий базалари ЛАР ҳудудидан чиқариб юборилди. 1972 й. да мамлакатда ягона сиёсий ташкилот — Араб Социалистик Иттифоқи тузилди. 1977 й. да «Халқ ҳокимияти» тартиботи эълон қилинди, 21 мамлакатнинг номи ўзгартирилиб, Л. Араб Социалистик Халқ Жамаҳирияси деб аталди. Олий халқ конгрессининг 1979 й. 1—2 мартдаги фавқулодда сессияси қарори билан Муаммар Қаззофий расмий равишда давлат ҳокимият тизимидан ташқари турувчи, амалда эса раҳбар орган бўлмиш Инқилоб раҳбарияти бошлиғи бўлиб қолди. Ливия 1955 й. дан БМТ аъзоси. Миллий байрами — 1 сент. — Инқилоб Куни (1969). УММОН. Аҳолисининг 90%дан кўпроғи уммонлар (У. араблари). Балужлар, форслар, Ҳиндистон, Покистон, Африка мамлакатларидан келганлар ҳам яшайди. Расмий тил — араб тили. Давлат дини — ислом. Аҳолининг аксарияти Уммон қўлтиғи соҳилларида истиқомат қилади. Шаҳар аҳолиси 72%. Муҳим шаҳарлари: Маскат, Салала, Сур, Матраҳ. Тарихи. Ҳозирги Уммон соқилида мил. ав. 4-минг йилликдан Шим. Африка, Форс қўлтиғи мамлакатлари ва Ҳиндистон ўртасида воситачи савдо марказлари мавжуд бўлган. 6—5-а. ларда Уммоннинг соҳил қисмлари Ахоманийлар хукмронлиги остида бўлган. Мил. 6-а. да сосоний Хисрав I Ануширвон (Нуширавон) қўшинлари томонидан вайрон қилинди. 7-а. ўрталарида Уммон Араб халифалиги таркибига киритилди, ислом дини тарқалди. 8-а. ўрталарида халифа ноибига қарши қўзғолондан сўнг Уммон мустақил давлат — имомликка айланди, уни имом идора қила бошлади. 9-а. охирида Аббосийлар У. ни ўзига итоат қилдирди. 11-а. охирига келиб мамлакат яна мустақилликка эришди. 1515 й. У. нинг барча соҳил қисмини португаллар босиб олди. 1650 й. озод қилинди. 18-а. нинг 2- ярмида Буюк Британия билан Франция У. ни эгаллаш учун ўзаро кураш бошлади. 1792 й. имомнинг укаси султон ибн Аҳмад У. соҳилларини, жумладан, Маскат ва АсСоҳар ш. ларини эгаллаб, алоҳида давлат — Маскат султонлиги тузилганлигини эълон қилди. Айни вақтда ваҳҳобийлар эгаллаб олган Форс қўлтиғи ва Ҳўрмуз бўғози соҳиллари 22 Уммондан ажралиб чиқди. Шу тариқа 19-а. бошларига келиб, мамлакат Уммон имомлиги, Маскат султонлиги, Уммоннинг шим. соҳили (инглиз адабиётида «Қароқчилар Соҳили» деб аталадиган ҳудуд)га бўлиниб кетди. 19-а. нинг 2- ярмида Маскат билан «Қароқчилар Соҳили» Англия протекторати (Маскат ва Шартномали Уммон—ҳоз. Бирлашган Араб Амирликлари)га айлантирилди. Уммон имомлигининг соҳил бўйларидан маҳрум бўлиши унинг савдосотиқдаги мавқеига путур етказади. 1865, 1886, 1890 й. ларда Уммонда мустамлакачиларга қарши халқ қўзғолонлари бўлиб ўтди. Қўзғолончилар Маскатни Уммон билан бирлаштириш ва Маскат билан Буюк Британия ўртасида тузилган асоратли шартномани бекор қилинишини талаб қилдилар. Аммо қўзғолонлар ҳар сафар шафқатсизлик билан бостирилди. 1913 й. имом Салим алХарусий бошчилигидаги Уммон кабила қўшинлари Маскатнинг кўп қисмини озод қилдилар. 1920 й. 25 сент. да инглиз мустамлакачилари б-н Маскат султони АсСиб қишлоғида Уммон имомлигини мустақил давлат деб тан олувчи шартномани имзоладилар. Бироқ Уммонда йирик нефть конлари очилгач, Англия қўшинлари АсСиб шартномасини бузиб, 1955 й. кузда Уммонга бостириб кира бошлади, инглиз аск’арлари ва Маскат султони Сайд ибн Таймур лашкарлари Уммоннинг Назва, Рустоқ ва б. шаҳарларини эгаллаб олди. Уммон ахрлисининг бир қисми имом Ғолиб ибн Али бошчилигида босқинчиларга қарши кураш бошлади. 1959 й. га келиб имомлик ҳудудининг анчагина қисми инглизлар қўлига ўтди. Кўп уммонликлар ватанини тарк этишга мажбур бўлди. 1958 й. дан Уммон тақдири масаласи БМТда бир неча бор муҳокама қилинди. Осиё ва Африка мамлакатларининг талаби билан БМТ Бош Ассамблеясининг 18-сессияси Уммон масаласи билан шугулланувчи махсус қўмита тузди. БМТ Бош Ассамблеясининг 20-сессияси (1965) Уммон ҳудудидан инглиз қўшинларини чиқариб юбориш ва Уммонга мустақиллик бериш ҳақида қўмита таклифини маъқуллади. 1970 й. охирида Маскат султонининг ўгли Қобус бин Сайд Маскат султонлиги б-н У. имомлигини бирлаштириб, У. Султонлиги 23 тузилганини эълон қилди. Уммон — 1971 й. дан БМТ аъзоси. Миллий байрами — 18 – нояб. — Миллий кун (1970). Download 0.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling