Самарқанд давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD


Download 0.8 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/34
Sana18.11.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1783637
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34
Bog'liq
Kaxorova

Тадқиқотнинг 
республика 
фан 
ва 
технологиялари 
ривожланишининг устувор йўналишларига мослиги. Диссертация 
тадқиқоти 
республика 
фан 
ва 
технологиялар 
ривожланишининг 
I. “Демократик ва ҳуқуқий жамиятни маънавий-ахлоқий ва маданий 
ривожлантириш, инновацион иқтисодиётни шакллантириш” мавзусидаги 
устувор йўналишига мувофиқ бажарилган. 
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Таълим муассасаларида 
алоҳида эътиборга муҳтож бўлган болаларга таълим-тарбия бериш, оилада 
ногиронлиги бўлган фарзандни тарбиялашнинг педагогик-психологик 
хусусиятлари, уларнинг нуқсонларини коррекциялаш, шунингдек, нутқий 
камчилигини ўрганиш ва бартараф этиш муаммолари, уларни касб-ҳунарга 
йўналтириш масалалари Р.Жўраев, Ш.Қурбонов, М.Ҳакимова, Ғ.Шоумаров, 
Л.Мўминова, Ҳ.Пулатова, Л. Нурмуҳамедова, Р. Шомаҳмудова каби олимлар 
томонидан маълум даражада ўрганилган. 
МДҲга аъзо мамлакатлар олимлари томонидан ногиронлиги бўлган 
болалар таълим-тарбияси, уларнинг ақлий, педагогик ва психологик 
хусусиятлари, мавжуд нуқсонларни коррекциялаш ва инклюзив таълим 
муаммолари И. Скребева, И. Мамайчук, Л. Косковой, О. Никольская, 
В. Манова-Томова, Ю. Алёшина, Л. Крижановская, В. Мухина, А. Бодалёв, 
Е. Баевскаялар томонидан тадқиқ этилган. 
Хорижий давлатларда инклюзив таълим-тарбияни ривожлантириш ва 
такомиллаштириш бўйича бирқанча изланишлар, илмий асосланган тадқиқот 
ишлари бажарилган. Туре Йонссон, Луиз Каллан, Велма Диане, Н.Жангира, 
К.Майлз, К.Хортон, Р.Фуллер ва Девид Байн каби олимлар олиб борган 
илмий тадқиқотларнинг ютуқлари ва илгари сурган ғоялари амалиётга татбиқ 
этилган.
Шу билан бирга миллий педагогикада умумтаълим мактабларида 
инклюзив таълимни ташкил этишнинг педагогик-психологик жиҳатларини 



такомиллаштириш масаласи алоҳида тадқиқот сифатида ўрганилмаган бўлиб, 
ўз ечимини кутаётган муҳим муаммолардан биридир. 

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling