Самарқанд давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD


Download 0.8 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/34
Sana18.11.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1783637
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   34
Bog'liq
Kaxorova

Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат: 
умумий ўрта таълим тизимида алоҳида эътиборга муҳтож болалар учун 
инклюзив таълимни ташкил этиш ва такомиллаштириш механизми бўйича 
белгиланган педагогик-психологик ғоялар методик қўлланма сифатида 
мазкур таълим амалиётига татбиқ этилган; 
тадқиқот натижаларидан умумий ўрта мактабларида алоҳида эътиборга 
муҳтож ўқувчиларнинг инклюзив мослашув босқичлари, адаптив 
компонентлар параметрлари, индивидуал хусусиятларини баҳолаш ва таҳлил 
қилишга оид таклифлардан соҳага доир методик тавсиялар ишлаб чиқишда, 
дарс машғулотларини олиб боришда, тажриба-синов ва ўқув-тарбия 
жараёнини такомиллаштиришда фойдаланилган
алоҳида эътиборга муҳтож бўлган ўқувчиларни ижтимоий ҳаётга 
мослаштиришда педагогик-психологик талаблар интеграцияси ва инклюзив 
таълим фаолиятини такомиллаштиришга оид “Инклюзив таълим” номли ўқув 
қўлланма ишлаб чиқилган, амалий фаолиятга тавсия этилган. 
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги умумтаълим мактабларида 
инклюзив ўқитишни такомиллаштиришга хос бўлган назарий ёндашувлар ва 
ғояларнинг республика ҳамда хорижий давлатларда яратилган педагогик 
илмий тадқиқотларга асосланилганлиги, вазифаларга мос келувчи, ўзаро бир-
бирини тўлдириб борувчи тадқиқот методларининг қўлланилганлиги, 
тажриба-синов ишларининг самарадорлиги ҳамда олинган натижаларнинг 
математик-статистик таҳлил талабларига мос тушганлиги билан белгиланади. 
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот 
натижаларининг илмий аҳамияти: чиқарилган назарий хулосалар, илмий 
ғоялар умумий ўрта таълим мактабларида инклюзив таълимни 
такомиллаштириш 
тўғрисидаги 
маълумотлар 
кенгайтирилгани 
ва 
тўлдирилгани; таълимни интеграциялаш, инклюзив таълим тизимини 



такомиллаштириш йўналишлари ва мазмуни бойитилганлиги билан 
изоҳланади. 
Тадқиқотнинг амалий аҳамияти эса илгари сурилган фикрлар, ғоялар, 
интеграциялашган инклюзив таълимни такомиллаштириш, ўқув адабиётлари 
янги авлодини яратиш, ўқитувчилар учун педагогик-психологик тавсиялар 
ишлаб чиқиш, инклюзив таълим сифатини таъминлашга таъсир кўрсатишида 
намоён бўлади. 

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling