Самарқанд давлат университети

Download 437 Kb.
bet2/5
Sana21.02.2023
Hajmi437 Kb.
#1219078
1   2   3   4   5
Bog'liq
1 мавзу Атроф муҳит ва экологик барқарорлик

Чунки, ҳозирги кунда завод-фабрикалар, автомобил транспорти, аҳоли сони йилдан йилга ортиб бормоқда, дарахтзорлар, яшил ўтлоқлар майдони эса қисқариб бормоқда. Бу ўз йўлида ўсимлик баргларига ютилиши лозим бўлган «парник газлари»ни (C02, CН4, Н20 парлари) атмосфера ҳавосида тўпланишига сабабчи бўлмоқда. Бу эса ердаги ҳароратнинг кўтарилишига сабаб бўлиши мумкин. Кузатишларга кўра охирги 100 йил ичида атмосфера ҳавосида углерод диоксидининг консентрасияси 25% га, метанники эса 100% га кўтарилган. Кейинги йилларда бу миқдор яна ҳам кўтарилиши кутилмоқда. Олимларнинг тахминига кўра «парник эффекти» таъсирида охирги 50 йил ичида ернинг ўртача ҳарорати 2—5°С га кўтарилиши кутилмоқда. Бу эса ўз йўлида дунё океани сувини 0,5—2м га кўтарилишига олиб келиши мумкин.

БАРҚАРОР РИВОЖЛАНИШ ҲАҚИДА ТУШУНЧА.
Инсон ва биосфера. Инсоният билан биосфера ўртасидаги ёки жамият ва табиат ўртасидаги экологик муносабат шакли деб биз кишиларни табиат ресурсларидаи ўта самарали фойдаланишга, қайта тиклаш ва табиатни муҳофаза қилишга қаратилган ҳаёт тарзини тушунамиз. Бундай ҳаёт тарзи мавжуд экологик тизимни соғломлаштиришга олиб келади.
Экологик муносабат шаклида давлатнинг бошқарув тизими, авваламбор, экологик нобоп ҳудуд ва объектларни тиклашга қаратилган бўлади. Бу ерда ишлаб чиқариш «технология», биринчи навбатда, кам чиқиндили ёки ёпик ҳолда бўлишини талаб этади. Экологик онг ва маданият кишиларнинг жамиятда тутган ўрнини белгиловчи мезон омили бўлиб қолади.
Экологик қонунлар ва норматив ҳужжатлар нафақат бевосита, балки билвосита ҳам экологиялаштирилган ва амалий тадбиқи механизмига тўлиқ асосланган бўлишини талаб қилади.
Табиий ресурслардан фойдаланишни чеклаш ва табиий объектлар «реконструкцияси» бир мамлакат миқесида эмас, балки экологик хавфли ҳудудлар бўйича амалга оширилади ва улар давлат томонидан алоҳида муҳофаза этиш объектига киришни тақоза қилади.
Биосферада содир бўлаётган экологик ўзгаришларни ва уларнинг келтириб чиқараётган оқибатларини бартараф этиш учун ер юзида яшаётган инсониятнинг асосий вазифаси барқарор ривожланиш ҳақида маълумотга эга бўлиши зарур. 2000 йил сентябрда Нью-Йорк шаҳрида минг йиллик САММИТида бутун дунё раҳбарлари БМТ нинг барқарор ривожланишнинг минг йиллик декларациясини қабул қилди. .
XX-асрнинг 80-йилларига келиб, иқтисодиёт, экология, социология, глобалистика ва ва ҳуқуқ соҳаларига доир адабиётларда «барқарор ривожланиш» термини кенг қўлланила бошланди.

Download 437 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5

Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling