Самарқанд давлат университети


«Жамият ва табиат» тизимида барқарор ривожланишнинг экологик мезонлари


Download 437 Kb.
bet3/5
Sana21.02.2023
Hajmi437 Kb.
#1219078
1   2   3   4   5
Bog'liq
1 мавзу Атроф муҳит ва экологик барқарорлик

«Жамият ва табиат» тизимида барқарор ривожланишнинг экологик мезонлари
Узоқ муддатли барқарор ривожланиш тушунчасини бир неча жиҳатлар орқали ифодалаш мумкин. Унинг экологик мезонлари қуйидагилардир:
Экологик жиҳатдан:
  • жамият билан табиат, инсон билан биосфера коэволюциясини таъминлаш, улар ўртасидаги нисбий мувозанатни тиклаш, барча саъй-ҳаракатларнинг ноосферани шакллантиришга қаратилиши;
  • нафақат ҳозирги, балки келгуси авлодларнинг ҳам ўз асосий ҳаётий эҳтиёжларини қондиришлари учун реал имкониятларнн сақлаб қолиш;
  • табиий ресурслардан самарали фойдаланиш усулларини назарий ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
  • ноосферавий ривожланишнинг экологик хавфсизлигини таъминлаш;
  • дастлаб кам чиқиндили, сўнгра ёпиқ циклли чиқиндисиз ишлаб чиқаришни тадбиқ қилиш, биотехнологиянинг рационал ривожланиши;
  • органик ёқилғини ишлатишга асосланган энергетикадан, секин-аста тикланадиган энергия манбаларидан (қуёш, сув, шамол, био­масса энергияси, ер ости иссиқлиги ва бошқалардан) фойдаланувчи муқобил энергетикага ўтиш;
  • табиатни муҳофаза қилишнинг маъмурий, иқтисодий на ҳуқуқий методларини такомиллаштириш;
  • биосферадаги турлар хилма-хиллигини сақлаш бўйича доимий ғамхўрлик;
  • аҳоли, айникса, ёшлар ўртасида фуқароларнинг табиатга, ўз уйига бўлгандек, эҳтиёткорона муносабатни шакллантирадиган мунтазам экологик тарбиявий фаолият;
  • экологик ахлоқий кодексни ишлаб чиқиш ва унга қатъий амал қилиш.

Сиёсий ҳуқуқий жиҳатдан:
  • ривожланган замонавий демократия;
  • оқилона қонунчилик ва солиқ тизими;
  • ижтимоий адолат (муносиб иш ҳаққи, инсоний хуқуқларига қатъий амал қилиш);
  • қонун олдида барча инсонларнинг озод ва тенг ҳуқуқлилигини таъминлаш;
  • ватанпарварлик ва иитернационализмнинг бирлиги, халклар дўстлиги, фуқаро ва жамиятнинг икки томонлама жавобгарлиги.

Иқтисодий жиҳатдан:
  • халк хўжалигида давлат, жамоат ва хусусий мулкчиликнинг бирдек мавжудлиги, замон талабига мос товар - бозор иқтисоди;
  • демонополизация ва ишлаб чиқарувчи билан истеъмолчиларнинг эркин рақобати;
  • қишлоқ хўжалиги ва саноат маҳсулотларини, маданий неьматларни сайёранинг барча аҳли асосий ҳаётий эҳтиёжларини қондириш учун, етарлича даражада ишлаб чиқариш;
  • сайера аҳли фойдали фаолиятини рағбатлантиришнинг самарали ва инсонпарвар воситалари.


Download 437 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling