Самарқанд давлат университети
Download 437 Kb.
|
1 мавзу Атроф муҳит ва экологик барқарорлик
- Bu sahifa navigatsiya:
- Халқаро жиҳатдан
- Ахборий жиҳатдан
- Барқарор ривожланиш учун стратегия, дастур ва режалар. Экологик барқарорлик
Ижтимоий жиҳатдан:
Халқаро жиҳатдан: Ахборий жиҳатдан:
Барқарор ривожланиш учун стратегия, дастур ва режалар. Экологик барқарорлик – инсон фаолияти ва табиат “инжиқлик”лари (зилзила, тошқин, сунами ва ҳ.к.)нинг атроф муҳитга салбий таъсир этмайдиган даражаси, яъни маълум бир ҳудуд, кенглик ва минтақада экологик хавфсиз муҳит ҳолатининг бир меъёрда ушлаб турилиши. Экологик барқарор бўлган жойларда экологик тизимдаги модда ва энергия алмашинувининг табиий ҳолатда кечуви сақланиб турилади, экотизимларда тирик организмларнинг “иммун” (қарши туриш) қобилияти йўқолмайди ҳамда уларнинг кўпайиш ва тикланиш жараёни табиий ҳолда кечади. 1997 йил 29 августда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Миллий хавфсизлик Консепсияси тўғрисида”ги қонунида мамлакатимизнинг экологик консепсияси берилган бўлиб, унда қуйидагиларга эътибор берилган1: - шахснинг ҳаётий зарур эҳтиёжи бўлган кишиларни соғлигини муҳофаза қилиш ва инсонларнинг турмуши учун оптимал ҳолатдаги экологик шароитларни яратиб бериш; - жамиятнинг ҳаётий зарур эҳтиёжи бўлган оилани ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, мўтадил экологик вазиятни ташкил этиш, аҳолининг соғлигини таъминлаш, жисмоний бақувват авлодни шакллантириш; - давлатнинг ҳаётий зарур эҳтиёжлари бўлган барқарор ривожланиш, минтақавий иқтисодий ҳолатни муътадиллаштириш, соғлом ҳаёт тарзини шакллантириш. Download 437 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling