Самарқанд давлат университети
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши
Download 0.51 Mb.
|
avtoreferat Qurbonova
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадқиқот натижаларининг апробацияси.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Темурий маликалар маънавий мероси асосида талаба қизларда маънавий-ахлоқий қадриятларни такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган назарий ва амалий таклифлар асосида:
Талаба қизларда маънавий-ахлоқий қадриятларни такомиллаштиришнинг шакл ва методлари мазмуни, олий таълим муассасалалари, таълим муассасалари хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилотлари ва туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари ҳамкорлигининг таълим-тарбияга оид функциялари, Талаба қизларда маънавий-ахлоқий қадриятларни такомиллашганлик даражасини баҳолаш технологияси, тарбияга оид индикаторлар ва маънавий тарбия фазилатлари интеграциясига оид таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил ...даги “....... тўғрисида”ги ....-сонли қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг .... йил ..... ....даги ..-..-....-сонли маълумотномаси). Натижада, “таълим муассасаси–оила–маҳалла” ҳамкорлигининг таълим-тарбияга оид функцияларини амалга ошириш самарадорлигига хизмат қилган; Темурий маликалар маънавий мероси асосида талаба қизларда маънавий-ахлоқий қадриятларни такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялардан хотин-қизларнинг таълим олиш, қайта тайёрлаш ва малака оширишнинг барча турларидан фойдаланишга, таълим ва илмий жараённи амалга оширишда иштирок этишга ҳамда маданиятдан, маданий қадриятлар ва меросдан фойдаланишга доир тенг ҳуқуқ ва имкониятларини тарғиб қилишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг 2023 йил .. ...даги №..-../...-сонли маълумотномаси). Натижада, хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилотлар раҳбарлари, олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талаба қизлар, магистрлар ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишловчи маъсуллар фаоллигини оширишга эришилган. Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Мазкур тадқиқот натижалари 2 та халқаро ва 5 та республика илмий-амалий анжуманида муҳокамадан ўтказилган. Тадқиқот натижаларининг эълон қилиниши. Диссертация мавзуси бўйича жами 16 та илмий иш, жумладан “Темурий маликалар издошлари” тўгарак фаолияти дастури, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси томонидан докторлик (PhD) диссертациялари асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия қилинган илмий нашрларда 10 та мақола, шундан 3 таси республика ва 4 таси хорижий журналларда нашр қилинган. Download 0.51 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling