Самарқанд давлат университети


Тадқиқотнинг диссертация бажарилган олий таълим муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги


Download 0.51 Mb.
bet5/23
Sana30.04.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1410473
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23
Bog'liq
avtoreferat Qurbonova

Тадқиқотнинг диссертация бажарилган олий таълим муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги Диссертация тадқиқоти Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети илмий тадқиқот ишлари режасининг “Илмий-тадқиқот фаолиятини ривожлантириш ва илмий салоҳиятни оширишга йўналтирилган комплекс чора-тадбирлар дастури” доирасида бажарилган.
Тадқиқотнинг мақсади Темурий маликаларнинг маънавий меросини таҳлил қилиб, педагогик жиҳатдан бир тизимга келтириш ва ўқув тарбиявий жараёнда самарали фойдаланишга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг вазифалари:

  • Темурий маликалар маънавий мероси асосида талаба қизларда маънавий-ахлоқий қадриятларни такомиллаштириш педагогик муаммо эканлигини аниқлаш ҳамда ижтимоий педагогик зарурият эканлигини асослаш;

  • тарихий, илмий-адабий, бадиий манбаларда темурий маликалар меросининг ўрганилиш даражасини таҳлил қилиш ва яхлит ёндошув асосида тизимлаштириш;

  • темурий маликалар маънавий мероси асосида талаба қизларда маънавий-ахлоқий қадриятларни такомиллаштиришдаги имкониятларининг дидактик, аксиологик ва акмеологик мазмунини бойитиш;

  • тадқиқот сифатида танлаб олинган таълим муассасаларининг ўқув режа, фан дастури ва силлабусларини таҳлил қилиш;

  • темурий маликалар маънавий мероси асосида талаба қизларда маънавий-ахлоқий қадриятларни такомиллашганлик даражасини баҳолаш технологияси тарбияга оид индикаторларни ишлаб чиқиш;

  • “Темурий маликалар издошлари” тўгарак фаолияти Дастурини ишлаб чиқиш;

  • дарс жараёнида ва аудиториядан ташқари ўтказиладиган тарбиявий тадбирларда темурий маликалар маънавий мероси асосида талаба қизларда маънавий-ахлоқий қадриятларни такомиллаштиришнинг педагогик ҳамкорлик ва интеграцион омиллар хусусиятларини белгилаш асосида унинг яхлит андозасини ишлаб чиқиш, самарали шакл, восита ва услубларини аниқлаш;

темурий маликалар маънавий мероси асосида талаба қизларда маънавий-ахлоқий қадриятларни такомиллаштиришда таълим инфраструктураси, интеграцияси, шарт-шароитлари, талаблари ва хусусиятларини аниқлаштириш, мавжуд тизимдаги педагогик фаолиятни оптималлаштириш, замонавий инновацион моделини яратиш, амалиётга татбиқ этиш, илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқиш ва самарадорлик даражасини белгилаш.

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling