Самарқанд давлат университети


КИРИШ (фалсафа доктори (PhD) диссертацияси аннотацияси)


Download 0.51 Mb.
bet3/23
Sana30.04.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1410473
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23
Bog'liq
avtoreferat Qurbonova

КИРИШ (фалсафа доктори (PhD) диссертацияси аннотацияси)
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳонда таълим, фан, маданият ва ахборот соҳасидаги минтақавий, субминтақавий ҳамкорликни юксалтириш масалаларининг юзага келиши туфайли жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳаларини изчил ва барқарор ривожлантиришга доир илмий-тадқиқотлар олиб борилмоқда. Бу, ўз навбатида, гендер тенгликни илғор хорижий тажрибаларга таяниб, фан ва технология ютуқлари билан ҳамоҳанг тарзда илмий таҳлил қилиш, талаба қизларларни манавий-ахлоқий ривожлантириш, ҳар бир миллатнинг аждодлари томонидан яратилган маънавий меросдан фойдаланишнинг стратегик режалаштириш билан боғлиқ кўникма-малакаларини таълим ва тарбия интеграцияси асосида шакллантириш заруратини келтириб чиқармоқда.
Дунёда олий таълимнинг халқаролашуви, рақамли таълим майдони ва янги технологияларни жорий қилиниши, таълим ва академик маданият сифатининг ошиши, университетларни билим ва илмий-тадқиқот марказлари манбалари бўлган инновация ва технологик тараққиёт марказларига тез айлантириш жараёни жадаллашмоқда. Жаҳондаги аксарият олий таълим муассасалари инсон капиталининг юқори сифати, яъни: профессор-ўқитувчилар таркибининг малакасини ва маънавий-ахлоқий сифатларини доимий ошириб бориш; иш берувчилар ҳамда илмий ишланмалардан фойдаланувчилар ўртасидаги ҳамкорлик, билимлар ва илғор инновацияларни кенг ёйиш; муассасанинг ўз замонавий илмий-тадқиқот ҳамда тажриба ўтказиш инфратузилмасига эга бўлиши каби кўрсаткичлар билан ажралиб туради.
Республикамизда узлуксиз узлуксиз маънавий тарбия консепциясининг қабул қилиниши, «Миллий тикланишдан — миллий юксалиш сари» тамойили асосида тараққиётнинг янги босқичига қадам қўйилиши, янги давр шиддати таълим-тарбия тизимига ҳам ўзининг аниқ, қатъий талабларини қўймоқда. Тарбияга янгича, тизимли ёндашув, болада таянч фазилатларни кафолатли шакллантиришда оила, мактабгача таълим, умумий таълим, ўрта махсус касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари, маҳаллаларнинг ижтимоий-педагогик имкониятларини тўлиқ юзага чиқаришни ва улар орасида илмий-методик узвийликни янги даражага кўтаришни долзарб вазифалар сифатида белгилади. Шунингдек, мамлакат иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш, уларнинг таълим ва касбий кўникмалар олиши ҳамда бандлигини таъминлашга ҳар томонлама кўмаклашиш, тадбиркорлик ташаббусларини янада қўллаб-қувватлаш давлат сиёсатининг устивор йўналишларидан бирига айланди. Хотин-қизлар ва эркакларнинг таълим олиш, қайта тайёрлаш ва малака оширишнинг барча турларидан фойдаланишга, таълим ва илмий жараённи амалга оширишда иштирок этишга ҳамда маданиятдан, маданий қадриятлар ва меросдан фойдаланишга доир тенг ҳуқуқ ва имкониятлари давлатимиз томонидан кафолатланиши қонун билан белгилаб қўйилди.
Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 14 сентябрда қабул қилинган “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонуни, Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 сентябрдаги 562-сонли “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги қонуни, 2020 йил 23 сентябрда қабул қилинган янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сонли “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги ПФ-5847-сонли “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 мартдаги ПҚ-5020-сонли “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, 2018-йил 14 августдаги ПҚ-3907-сонли “Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, 2017 йил 28 июлдаги ПҚ-3160 сонли “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтариш тўғрисида”ги қарори, 2018 йил 14 мартдаги Вазирлар Маҳкамасининг 200-сонли “Хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис тўғрисида” қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 июлдаги 606-сонли “Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни мақсадли тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 декабрдаги қарори 1059-сонли “Узлуксиз маънавий тарбия концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги 250-сонли “Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларни, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ҳамда бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу тадқиқот иши муайян даражада хизмат қилади.

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling