Сaмaрқaнд иқтисодиёт вa сервис институти бaнк-молийa хизмaтлaри фaкултети
Download 175.67 Kb.
|
Тижорат банкларининг кредит операциялари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадқиқот вазифалари
- Курс ишининг таркиби ва ҳажми
Тадқиқот максади ва вазифалари. бўлиб Республикамиз тижорат банклари кредит сиёсатини бошқариш жараёнида кредитлашнинг мавжуд камчиликларини аниқлаш, банк кредитлаш амалиётини такомиллаштириш ҳамда рискларини камайтириш юзасидан аниқ амалий таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқиш ҳисобланади.
Тадқиқот вазифалари. Қўйилган мақсад қўйидаги вазифаларни амалга оширишни тақазо этади: - тижорат банклари кредит сиёсатини шакллантириш ва бошқариш назарияси, амалиёти ҳамда кредитлаш методларини таҳлил қилиш; - кредит хатарларининг иқтисодий моҳиятига таъриф бериш, уларни ҳисоблаш усулларини тадқиқ қилиш ва банк амалиётида тадбиқ қилиш эхтиёжини асослаш; - мамлакатимиз банк амалиётида қарз олувчининг кредитга лаёқатлигини баҳолашда қулланилаётган усулларни методологик-иқтисодий жиҳатидан тахлил қилиш; - бугунги кунда кредит портфелини самарали бошқаришни ташкил қилиш мақсадида амалдаги банк қонунчилигига ўзгартириш киритилиши юзасидан таклифлар бериш; - АТ «O’zsanoatqurilishbank” Самарқанд вилояти филиали кредит портфелининнг холатини ва унинг кредитларни бошқариш амалиётини тадқиқ қилиш ҳамда мавжуд камчиликларни аниқлаш, тижорат банки активларининг хатарлилик даражасини тадқиқ қилиш ва унинг банк кредит портфелини бошқариш самарадорлигини оширишда таъсирини асослаб бериш; Тадқиқотнинг объекти ва предмети. Тадқиқотнинг объекти этиб АТ «O’zsanoatqurilish» банки Самарқанд вилояти филиали, предмети этиб эса тижорат банклари кредит сиёсатини бошқариш механизми белгиланди. Курс ишининг таркиби ва ҳажми. Курс иши кириш, 2 боб, хулоса, фойдаларилган адабиётлар рўйхати ва иловалардан иборат. Кириш қисмида. Танланган мавзунинг долзарблиги, Тадқиқот ишининг мақсади ва вазифалари, назарий-услубий асослари, илмий янгиликлари ва амалий аҳамияти қайд этилган. Биринчи бобда. Тижорат банклари кредит сиёсати мақсади ва вазифалари, кредит сиёсатининг мезонлари ва кредит турлари, кредитлаш тамойиллари ва кредит бериш тартиблари ҳақида назарий маълумотлар берилган. Иккинчи бобда. Банкларда кредитлаш статистикаси, АТ «O’zsanoatqurilish» банкда кредитларнинг ўрни ва кредитлаш қобилияти таҳлили, “O’zsanoatqurilish” банкнинг хужалик юритувчи субъектлар кредит кобилиятини ҳисоблаш тартиби ва кредитларнинг ўз вақтида қайтишида банк назоратининг роли ва аҳамияти очиб берилган. Курс ишининг хулоса ва таклифлар қисмида кредит сиёсатини бошқариш ва банкда қилиниши керак бўлган чора-тадбирлар бўйича хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилган. Download 175.67 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling