Сaмaрқaнд иқтисодиёт вa сервис институти бaнк-молийa хизмaтлaри фaкултети


I-БОБ. Тижорат банкларида кредитлашнинг назарий асослари


Download 175.67 Kb.
bet3/10
Sana22.06.2023
Hajmi175.67 Kb.
#1649836
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Тижорат банкларининг кредит операциялари

I-БОБ. Тижорат банкларида кредитлашнинг назарий асослари.
1.1. Кредит сиёсатининг мақсади ва вазифалари.
Банк кредити республика иқтисодиётида муҳим ўрин тутиши ўз - ўзидан аниқ. У жисмоний ва юридик шахслар моддий техника базасини мустаҳкамлашга кўмаклашиб, асосий ва оборот ишлаб чиқариш фондларини тўзиш, тиклаш ва кўпайтириш манбаи бўлиб хизмат қилади. Корхоналар ва ташкилотларга ўз маблағлари билан чекланиб қолмаслик, янги пул маблағларини хўжалик оборотига киритиш имконини беради ва шу билан ишлаб чиқаришнинг ўсиши ва жадаллашиши учун зарур иқтисодий замин яратади.
Банклар ўз навбатида, иқтисодиётнинг турли тармоқларида қўшимча қарз маблағлари юзага келишининг асосий манбаи бўлиб, ишлаб чиқариш жараёнини қайта тўзилмалаш, фаол иқтисодий сиёсат юритиш, тадбиркорликни ривожлантириш ва ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш учун қўшимча маблағларни жалб қилишга ёрдам беради.
Кредитлашни ташкил этиш кредит муносабатларининг икки субъекти – банк (қарз берувчи) ва мижоз (қарз олувчи) нинг ўзаро мажбуриятлари ҳамда манфаатларини уйғунлаштиришни назарда тутади. Тижорат банклари томонидан кредит операцияларини тўла-тўкис олиб бориш улар томонидан кредит сиёсатининг қай даражада тўзилганлигига боғлиқ. Ҳар бир банк сиёсий, иқтисодий, ташкилий ва бошқа жиҳатларини ҳисобга олган ҳолда ўз кредит сиёсатини шакллантириши банк кредитлашининг муҳим жиҳати ҳисобланади. Бу кредитларни бошқаришнинг асоси ҳисобланади.
Банк ўзининг сиёсий, иқтисодий, ташкилий ва бошқа жиҳатларини ҳисобга олган ҳолда кредит сиёсатини аниқ белгилаб олиши бошқарув органлари томонидан белгиланган стандартларга риоя қилиш ва фойдали кредитлар беришни таъминлайди. Банкнинг кредит сиёсати банк бошқарувчилари ва кредит инспекторларига кредит бериш тўғрисида аниқ қарор қабул қилиш ва банк кредит портфели таркибини тўғри танлашда амал қилиниши керак бўлган асосий йўналишларни беради. Банк кредит портфелининг таркиби унинг кредит сиёсатини ўзида акс эттириши керак. Акс ҳолда, банк кредит сиёсатининг самарали қўлланиши таъминланмайди ва банк бошқаруви юқори органлари ёки уни қайта кўриб чиқишлари, ёки унинг қўлланилиши бўйича чора - тадбирлар кўришларига тўғри келади.
Тижорат банкларининг кредит тақдим этишдаги асосий вазифаси - омонатчиларнинг пулларини кимга ишониб топшириш мумкинлигини ҳал этишдан иборат. Бу фаолият ўта муҳим ва ўта таъсирчан жараён бўлиб, уни муваффақиятли амалга ошириш сармоя тўзилмасидаги леверажни жиддий ошириш имконини беради. Банк кредитларни қачон, кимга ва қандай шартларда беришини аниқ белгилаб олиши керак.
Банк қандай кредитлар, қанча миқдорда, кимга, қайси шароитлар билан берилишини хал қилиши зарур. Бизнеснинг шундай турлари борки, банк кредит бера туриб улар бўйича қийин аҳволга тушиб қолиши мумкин. Шунинг учун ҳар бир фаолият риск билан боғлик еканлигини эсдан чиқармаслик лозим. Банкнинг кредит сиёсати унинг фаолиятида юзага келиши мумкин бўлган хавфли ҳолатларнинг олдини олишга, бунинг учун депозитлар ва кредитлар ўртасидаги нисбатнинг, банк мажбуриятлари билан капитали ўртасидаги ва бошка кўрсаткичларнинг меьёрида бўлишини тақоза етади. Оқилона кредит сиёсати бериладиган кредитларнинг сифатини оширади. Шунинг учун кредит сиёсатининг асосий мақсади бошқарув жараёни, фондларнинг етарлилиги, рискларни сифат даражаси бўйича туркумлари, кредит портфелининг баланси, мажбуриятларнинг таркибий қисмларини ажратиш каби элементларини ўз ичига олмоғи лозим.
Оқилона кредит сиёсати банк кредит портфели сифатининг ошишига олиб келади. Тегишли равишда, кредит сиёсатининг мақсади ҳуқуқий тартибга солиш диапазони, маблағ олиш имконияти, энг юқори риск даражаси, ссуда портфели баланси, муддатлар бўйича мажбуриятлар ва активлар тузилмасини ҳисобга олиши керак.
Банк кредит сиёсатининг моҳияти ва мазмунини тушуниш учун авваламбор сиёсат деган тушунчага таъриф бериш керак бўлади. Сиёсат юнонча «политике» сўзидан олинган бўлиб «Давлатни бошқариш санъати» деган маънони билдиради одатда, ижтимоий фаолият сифатида талқин қилинади.
Сиёсат - бу боғлиқ ҳаракатларни амалга ошириш усули бўлиб, бунда принциплар тегишли сиёсатни аниқлаш ва уни амалга ошириш усулларининг асоси сифатида қатнашади.
Сиёсий таъсир объекти ҳисобланган ижтимоий муносабатлар соҳасига боғлиқ равишда, иқтисодий сиёсат, ижтимоий, маданий, техник ва бошқа сиёсат тўғрисида гапириш мумкин. Кредит сиёсати - бу банк томонидан унинг фаолиятида ўтказиладиган сиёсат кенг спектрининг фақатгина бир қирраси ҳисобланади. Бир гуруҳ рус олимлари кредит сиёсатини қуйидагича таърифлайдилар: «Кредит сиёсати - банкнинг кредит операциялари соҳасидаги стратегияси ва тактикасидир».
Кредит сиёсати талқинига бундай ёндашувни ҳозирги ғарб адабиётида ҳам учратиш мумкин. Мисол учун, Жаҳон банкининг Н. Брук таҳрири остидаги нашрида қуйидагиларни кўришимиз мумкин: «Сиёсатни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ташкилий эҳтиёжлар, қоидалар, қонунлар ва бошқариш фалсафасининг интеграциясини билдиради. Бу корпоратив маданиятнинг ўсишига ижобий таъсир кўрсатади. Сиёсатни ишлаб чиқишда банк имиджи мустаҳкамланади ва келажакдаги натижаларга асос қўйилади. Аниқ белгилаб олинган сиёсатга эҳтиёж банкнинг кенгайиши, децентрализациялашуви ва мустақиллигининг ўсиши билан ортиб боради. Банк сиёсати кредитлаш, қимматли қоғозлар ва шўъба компанияларига инвестициялар, капитал қўйилмаларни молиялаштиришга одатда асосий функцияларни қамраб олади:
• харажатлар;
• персонал;
• ички назорат ва молиявий бошқарув.
Сиёсатни ишлаб чиқиш кўп ҳолларда тармоқ сиёсатига, анъаналар ва «раҳбарлар кенгаши» бошқарувчиларининг таклифларига асосланади».
Кредит сиёсатининг юқорида келтирилган таърифлари бизга ҳозирги замон иқтисодий адабиётида бу тушунчанинг турли талқини мавжудлиги тўғрисида хулоса чиқаришга имкон беради, бу эса ўз навбатида кредит сиёсатининг моҳиятини аниқлаш заруриятини келтириб чиқаради.
Панова Г.С. шундай дейди: «Авваламбор, кредит сиёсатини иқтисодий сиёсат сифатида белгилаб олиш лозим. Аммо молиявий, нарх, солиқ, фоиз ва иқтисодий сиёсатнинг бошқа кўринишларидан фарқли равишда кредит сиёсати уни иқтисодий сиёсатни ташкил этадиган элементлар умумий тизимидан ажратиб турадиган ўзининг маълум бир махсус белгиларига эга. Кредит сиёсатининг муҳим томони шуки, кредит сиёсати - бу кредитнинг ҳаракати билан боғлиқ сиёсат ҳисобланади».
Банк кредит ва депозит сиёсати бир асосга эга ва бир медалнинг икки томони каби ҳисобланади. Кредит ва депозит сиёсатининг ўтказилиши бир мақсадни кўзлайди – банкнинг ишончлилиги ва стабиллигини ушлаб турган ҳолда унинг даромадларини максималлаштиришдан иборат. Мувозанат нуқтаси бўлиб банк ликвидлиги хизмат қилади.
Шунинг учун, бизнинг фикримизча, тижорат банкининг кредит сиёсатини кенг маънода, унинг депозит сиёсатини ҳисобга олган ҳолда кўриб чиқиш лозим. «Кредит сиёсати – бу кредит бериш борасида бўлгани каби, уни олиш борасидаги ҳам сиёсатдир».
Шундай қилиб, кредитни иқтисодий категория сифатида бошқариш даражасида депозитларни қайтариш асосида жалб қилиш ва ссудалар бериш бўйича сиёсат бир жараённинг икки тарафи ҳисобланади.
Ҳақиқатдан, амалиётда банклар (марказий ва тижорат банклари) пул, кредит, фоиз, валюта сиёсатини олиб боради. Шу билан бирга шуни айтиб ўтиш жоизки, кредит сиёсати - бу турли кредиторларнинг сиёсатидир.
Банк сиёсати ва унинг таркибий қисмлари
• Депозит сиёсат.
• Кредит сиёсати.
• Банк мижозларига ҳисоб касса хизматларини кўрсатишни ташкил этиш соҳасидаги сиёсат.
• Фоиз сиёсати.
• Валюта сиёсати.
• Алоҳида банк операциялари ва хизматларини ўтказиш бўйича сиёсат.
• Банк рискларини бошқариш соҳасидаги сиёсат.
• Банк фойдалилиги, рентабеллигига нисбатан сиёсат.
• Ходимларни бошқариш бўйича сиёсат.
• Рақибларга нисбатан сиёсат ва х.к.
Шундай қилиб, умуман олганда, банк сиёсатининг ажралмас қисми бўлгани ҳолда, тижорат банкининг кредит сиёсати алоҳида эмас, балки банк сиёсатининг барча элементлари таъсири, боғлиқлигини ҳисобга олган ҳолда қаралиши лозим.
Ҳозирги замон иқтисодий адабиётида тижорат банкининг кредит сиёсати мазмунига нисбатан параллел равишда икки хил фикр мавжуд.
Биринчидан, кредит сиёсати макроиқтисодий даражада одатда банк сиёсати сифатида тушунилади.
Иккинчидан, кредит сиёсати микроиқтисодий даражада одатда, конкрет банкнинг кредит жараёнини бошқариш соҳасидаги сиёсати сифатида тушунилади.
Кредит сиёсатида мақсад ва стратегияси, ваколатлар даражаси ва масъулиятни тақсимлаш, шунингдек, кредит турлари, концентрацияси, қарздорларга доир молиявий ахборотлар тўплами, гаров таъминотига ва кредит мониторингига нисбатан кўйиладиган талаблар, кредитлар бўйича фоиз ставкаларини белгилаш, банк билан боғлик шахслар билан бажариладиган операциялар, балансдан ташкари моддалар, кредит портфелини аудит қилиш ва корпоратив хисоботлар ёритилиши лозим.
Кредит сиёсатининг йўналишларида эса, стратегик масалалар, яъни берилаётган кредитларнинг ҳажми ва шакли, қисқа ва узоқ муддатли кредитлар ўртасидаги нисбат ва хамда процедураларга оид молиявий ахборотларни таҳлил этиш жараёни, кредит портфели хамда маблағларнинг кайтарилишини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар акс эттирилиши мақсадга мувофикдир.
Тижорат банклари томонидан кредит сиёсатини ишлаб чиқиш ва қабул қилишнинг асосий мақсади акциядорларга актив амаллардан юқори даромад олишни таъминлаш, банкнинг ликвидлилигини етарли даражада сақлаб туриш, рискни диверсификациялаш, амаллар бирлигини ўрнатиш ва кафолатлаш, қонун ва меъёрларга риоя қилинишини таъминлашдан иборат.
Банк кредит сиёсатининг мазмуни қуйидагилардан иборат:
- банк кредит портфелини аниқлаш ва шакллантириш (кредит турлари, қоплаш муддатлари, миқдори ва сифати) билан боғлик масалалар;
- банк раисининг кредит фаолияти учун жавоб берадиган ўринбосари, кредит қўмитаси раиси ва кредит инспекторига юкланган ваколатлар рўйхати (энг кўп кредит сўммаси ва турлари);
- банкнинг кредит бериш соҳасидаги ҳуқуқлари ва ахборот тақдим этиш бўйича жами мажбуриятлари;
- кредит аризалари бўйича текшириш ва қарор чиқариш тизими баёни;
- кредит аризасига илова қилинадиган зарурий ҳужжатлар ва кредит ишида албатта сақланадиган ҳужжатлар рўйхати (қарздорнинг молиявий ҳисоботи, кредит шартномаси, гаров, кафолат ҳакида шартнома ва ҳоказолар);
- кредит ишлари сақланиши ва текширилиши учун ким жавобгарлиги, ким ва қандай ҳолатда уларни олиш ҳуқуқига эгалиги тўғрисида батафсил маълумотлар;
- кредитнинг таъминланганлиги ва уни қабул қилиш, баҳолаш ва амалга оширишнинг асосий қоидалари;
- барча кредитлар сифатини белгилайдиган меъёрлар баёни;
- энг юқори кредит имтиёзларини белгилаш ва кўрсатиш (яъни кредит сўммалари ва банк ялпи активларининг энг юқори нисбати);
- банк хизмат кўрсатадиган минтақа, кредит қўйилмаларининг асосий қисми жорий этиладиган тармоқ, иқтисодиёт соҳаси ёки сектори;
- муаммоли кредитлар таркиби ва таҳлили, бунда муаммоларни қандай хал этилиши эҳтимоллари кўрсатилади;
- қолган ҳужжатларда таъқиқланадиган ёки номақбул кредит турлари тавсифланади (тўловга қодирлиги шубҳали бўлган ёки ҳужжатлар тўлиқ рўйхатни тақдим этмаган қарз олувчилар ва ҳоказолар).
Кредит сиёсати малакали тузилиб, банк рахбаридан тортиб операторгача барча даражаларда меъёрида амалга оширилса, бу банк рахбариятига тўғри карорлар чиқариш, ортиқча рисклардан холос бўлиш, банк кредитларини тўғри баҳолаш имконини беради. Шу билан бирга бир вақтда кредит сиёсати сиёсий, иқтисодий ва ҳуқуқий шартларни хисобга олган холда анча юмшоқ бўлиши даркор.
Бу борада, аниқ ишлаб чиқилган ва энг қуйи бўғиндаги ходимларгача тушунарли қилиб яратилган кредит сиёсатининг мавжудлиги банк тизими барқарорлигини ва пировардида иқтисодиётнинг реал секторини молиялаштириш оркали юқори суръатларда ўсишини таъминлашда асосий, стратегик вазифалардан биридир. Банк фаолиятида рақобатнинг ҳарактери бозор ҳарактери билан белгиланади. Кучли рафобат шароитида банкларнинг самарали фаолият олиб боришлари учун кучли кредит сиёсатига зарурат туғилади. Бугун иқтисодий жараёнлар республикамиз тижорат банкларида етарли ресурс маблағлар бўлишини, мавжуд маблағларни энг минимал риск асосида жойлаштириб, юқори даромад олиш имкониятига эга бўлишни кўзда тутади.


Download 175.67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling