Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Буюк аждодимиз Амир Темур айтганларидек «Бир кунлик адолат юз кунлик тоат–ибодатдан афзалдир»


Download 1.06 Mb.
bet13/119
Sana13.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#999443
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   119
Bog'liq
Банк Этикаси Ниезов З Д Каримова А М

Буюк аждодимиз Амир Темур айтганларидек «Бир кунлик адолат юз кунлик тоат–ибодатдан афзалдир». Адолатпарвар инсондаги ўткир акл, соф мулоҳаза, тоза кўнгил, олийжаноб ва мард киши эканини кўрсатиб турувчи далилдир. Дунёда адолатпарварликдан кўра кўркамроқ хулқ ва табиат йўқ ва ундан кўра шарафлироқ хислат ва иқбол, таъсирлирок наф қилувчи нарсани топиш амри маҳол. Адолатли бўлиш, сўзида туриш, қатъиййлик демакдир. Адолатли киши соғлом бўлади, хавф хатар ва кулфатдан узоқ бўлади. Адолатли бўлиш–одобнинг устуни, инсонийликнинг асоси ҳисобланади. Адолатли айтилган сўз айтувчига ҳам, эшитувчига ҳам манфаат етказади.
Инсон камолотининг фазилатларидан ҳисобланган адолат тушунчаси ва адолат туйгуси Навоий донишмандлигининг асосини ташкил этади. Онгнинг мавжудлиги – адолатнинг мавжудлигидир. Навоий тафаккур дунёсининг бош мезони ҳам худди адолат бўлган.
Донолар ҳикматига амал қилган биринчи юртбошимиз И.А.Каримов адолат масаласини баланд кўтариб, ундан ўз халқини бахраманд этмоқда. Унинг мунаввар ёғдуларидан, адолат нуридан баҳра топган халқимиз Ватан боғини обод қилиб, тинч ва осуда ҳаёт кечирмоқда.
Ор–номус ва қадр–қиммат бошида ахлоқий категориялар билан бир қаторда шахс билан жамият ўртасидаги муносабатларни тартибга солади, кишиларнинг хулкига таъсир кўрсатиш воситаси бўлиб хизмат қилади.
Ор–номус категорияси ижодининг жамиятдаги ўз қимматини англаши ҳамда бу баҳонинг жамият томонидан тан олинишини ифодалайди. Ор–номус ахлоқий тушунча сифатида кишида шахсий ижтимоий аҳамияти ва ҳиммати орқали ҳосил бўладиган фазилатларнинг, яъни жамият бахт–саодати ва унинг тараққиёти учун зарур бўлган фазилатларнинг мавжудлигини кўрсатади.
Ор–номус тушунчаси шахсий кадр–кимматни англатишни ўз ичига олади. Бу ахлоқий тушунчалар бир–бири билан ўзвий алоқада ва кўп жиҳатдан бир–бирига ўхшайди.
Ор – бу ўзига номуносиб ёки бажарилмаган ишдан, нарсадан хижолат тортиш, уят ва номус қилиш туйгусидир. Бундан ўз ўрнида Ҳозир қилиш ёки бўлмаса обру эътибор, фикрланиш маъноларини хам билдириш мумкин. Орият – бу ор–номусдан ташкари изат–нафс, кадр туйғусидир. Одатда ориятли одамлар ўзлари ва оилаларининг иззат–нафсларини юксак тутадилар ва ўзгаларни ҳам қадрлай биладилар.
Номус – бу иффат, бокиралик маъноларидан ташкари ўз мавкеини сақлаш, улуғлаш ва ардоқлаш, хижолат тортиш туйғуларини, оила ва аждодлар шаъни, турмушининг маъносини ҳам ифодалайди. Одатда номусли одам маънавий қадриятни моддий бойликка алмашишни ўзига эп кўрмайди.
1991 йил 1 сентябрда ўзбек халқига бахт кулиб боқди. Халқимиз узок асрлар давомида интиқ бўлиб кутган орзуси мустақилликка эришди. Истиқлол туфайли урф–одатларимиз, қадриятларимиз қайта тикланди. Натижада фаровонлик, осойишталик бахтига эришдик. Бугунги кунда ҳар бир Ўзбекистонлик ўзини она юртининг ажралмас бўлаги деб хис қилади ва ундан фахрланади, яъни ўзини бахтли деб билади. Бахтли бўлиш орзусида яшаган кишининг калби пок бўлиши, ўз нафсини тарбиялаш, яхши ишларни бажаришни одат қилиши зарур.
Кишилар бошкалар билан бўлган муносабатлари ўз муваффақиятларига эришганларида, ижодий ишларидан мамнун бўлганларида ўзларини бахтли сезади.
Шунинг учун ҳам халқимизда «Кишининг бахти–бир билаги», «Бахт йўлда эмас, қўлда», «Бахтли одам излама, бахт йўлини изла» каби маколлар мавжуд.
Ҳамма нарса бўла туриб, обрўси бўлмаган одам энг бахтсиздир. Киши калбидан жой олиш энг улуғ бахт. Бахтни совға килиб бўлмайди.
Ҳар бир киши ўзини бахтли бўлишини орзу килади. Аммо бахтли бўлиш ҳаммага хам насиб этавермайди. Бахтли бўлган кишилар ҳаётига назар ташланг. Уларнинг кўпчилиги меҳнат билан ҳурмат қозонган.
Ҳ
Абдулла Қаҳҳор
1907—1968 й.
аётда оиланинг тинч – тотувлиги, фарзандларнинг камоли ҳам катта бахт. Шу боис ҳар бир киши учун оила бахтидан улуғ бахт бўлмаса керак. Абдулла Қаҳҳор бахт ҳақида шундай ёзади:

«Бахтни бировларнинг остонасидан излашнинг ўзи бахтсизликнинг боиси»23 Бахтли киши доим қувнок юради. Унинг ақли илми – бахт ҳаммасидир.

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling