Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Ахлоқий бурч категориясининг ижтимоий мазмуни виждон ва иймон тушунчалари


Download 1.06 Mb.
bet11/119
Sana13.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#999443
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   119
Bog'liq
Банк Этикаси Ниезов З Д Каримова А М

2.2. Ахлоқий бурч категориясининг ижтимоий мазмуни виждон ва иймон тушунчалари
Бурч – ахлоқнинг асосий мезонларидан бири ҳисобланади. Бурч ҳар бир кишининг ўз вазифаларини тўлиқ бажариши, одамларга тўғри муносабатда бўлиш каби фазилатларни ифодалайди. Бурч – шахснинг жамиятга бўлган муносабатларида намоён бўлади.
Акл–заковат, тафаккур асосида уларга таяниб ўз бурчини бажариш маънавиятнинг асосий фазилатларидан биридир.
Бурч – шахснинг асосий фазилатини ифодаловчи масъулият, билимдонлик, виждон каби фазилатлар билан чамбарчас боғлиқдир. Бурч мукаддас нарса. Бурчга содиқлик Ватанга содиқликдир.
Ўзбекистоннинг биринчи Президенти И.А.Каримов Шароф Рашидов таваллудининг 75 йиллигига бағишланган тантанали нуткида «Ш.Рашидов ўз халқи ва Ватанига фидойи фарзанд эди, у ўз халқининг эртасини ва келажагини ҳаммадан ҳам кўп ўйларди» деб таъкидлаган эди.
Бугунги кунда мустакил Ўзбекистон фукароларининг бурчи чинакам инсоний жамият қуриш ва ижтимоий инсонни тарбиялаш бўлмоғи керак.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияисида фуқароларнинг бурчларига алоҳида тўхталиб ўтилган. Унинг 11–бобининг 47–52–модаларида барча фуқороларнинг конституцияда белгилаб қуйилган бурчларини бажаришга, қонунларга риоя қилишга, бошқа кишиларнинг хуқуқлари, эркинликлари шаъни ва қадр–қимматини хурмат қилишга, Ўзбекистон халқининг тарихий, маънавий маданий меросини авайлаб асрашга, атроф табиий муҳитга эхтиёткорона муносабатда бўлишга, конун билан белгиланган солиқлар ва махаллий йиғимларни тўлашга мажбурлар ва Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилиш – Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг бурчидир21.
Бурч ўз–ўзидан шаклланмайди, тарбия жараёнида камол топади. Бурчни тарбиялаш жараёнида ўз–ўзига талабчанлик ривожланади. Хотин–кизларга ғамхурлик қилиш ҳар бир эркак кишининг бурчидир.
Виждон – имоннинг ўз халқини муайян ахлоқ нормалари нуктаи назаридан туриб ахлоқий бахолаш ва назорат қилиш, ўз хатти–ҳаракатларига боғлиқ бўлган хис–туйғуларини, кечинмаларини таҳлил қилишдир.
Инсоний маданият ўсиши билан виждон тушунчаси ривожланиб боради.
Виждон категорияси бошка категориялар сингари ўзининг ривожланиш тарихида умуминсоний маъно элементлари билан бойиб боради.
Унда кўп жиҳатдан ахлоқ, адолат ва одамгарчиликнинг оддий нормалари ўз аксини топади.
Виждон – бу кишининг кундалик фаолияти, қилмиши, феъл атвори учун оила, жамият, жамоа, Ватан олдида маънавий масъулият ҳис қилишдир. Шу юксак ахлоқий тушунча шахсий ижобий хатти–ҳаракатларга ундаб ва шунга мойил қилиб, ўз фаолиятига ўзи баҳо беришга олиб келади. Виждонли киши нохақ, адолатсиз ишлардан ғазабга келади, ўз фаолиятининг яхши томонларидан қаноатланиб, хурсанд бўлса, ёмон томонларидан норози бўлиб, руҳан эзилади. Виждон туғма хислат дегувчилар ҳам бор. Виждон кишиларнинг яшаб турган шароитига, олган таълим–тарбиясига боғлиқ деб ҳисобловчилар ҳам мавжуд. Виждон кўп ёки оз билимликка, бой ёки камбағал бўлишликка боғлиқ эмас.
Иймон арабча сўз бўлиб, луғовий маьноси ишончдир. Шариятда эса жаноб пайгамбаримиз Муҳаммад Салоллоҳи вассалом томонидан келтирилган барча хабарларига тил билан икрор этиб, дил билан тасдиклашга иймон дейилади, яни Қурьони Каримда ва Хадиси Шарифлар орқали Аллох тўғрисида, жаннат ва дўзах тўғрисида, қиёмат каби ғойбий нарсалар тўғрисида берилган хабарларга ишонч иймондир.
Қалбида иймон бўлмаган одам ҳар қанча саводли иш қилса ҳам унга савоб ёзилмайди. Қисқача қилиб айтсак уч нарсанинг бутунлигидан иймон ҳосил бўлади.?



Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling