Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 1.06 Mb.
bet9/119
Sana13.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#999443
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   119
Bog'liq
Банк Этикаси Ниезов З Д Каримова А М

Эсизким, бизни (нг) ўтмуш хону беклар
Кечиб ишратда зайи субҳу шоми.
Кетурмай ёнига бир аҳли дониш
Ўзига хос этиб неча авоми.
Чу илму фазл элини тутмадилар,
Қилибон тарбиятда эҳтироми.
Чу илм аҳлиға парво қилса эрди,
Булур эрдимуди давлатга ҳоми. 17

Фурқат ана шу фикрга амал қилиб, ўз ватандошларини Европа билимларини ўрганишга даъват қилди. Фурқат тараққиёт манбаини фанда деб билди, у жонажон мамлакатни тараққий эттиришнинг асосий йўли хонлик усул–идорасини битиришда деб тасаввур қилди, халқ моддий турмушининг яхшиланишини ўз ватанининг куч–қудратида деб англади. Комил ишончли маърифатчи Фурқат ўзининг шеърий ижодини сиёсий ғоялар билан маҳкам боғлади. Шеърият Фурқат қўлида ўткир қурол бўлиб хизмат қилди. Унинг ёрдамида Фурқат ўрта асрчилик ва жаҳолатпарастликка қарши курашди. Ижтимоий тараққиёт жараёнига ўзига хос фикрлар билан баҳо бериб, ўз асарларида жаҳолатпарастлик ва турғунликка қарши курашди, Марказий Осиё халқларининг техника ва иқтисодий жиҳатдан юксалишини орзу қилди18.


А
Анбар Отин Фармонқул қизи 1870–1906 й.
нбар Отин Туркистон Миллий уйғониш даври мутафаккирлари орасида биринчи бўлиб чуқур ахлоқий–эстетик ва ижтимоий–фалсафий мулоҳазаларини ўртага ташлаган. У «Фалсафаи сиёҳон» – «Қаролар фалсафаси» асарини яратди. Мазкур асар бевосита фалсафий ҳарактерга эга бўлиб, Абдулла Авлонийнинг «Туркий гулистон ёхуд ахлоқ», Фитратнинг «Раҳбар ул – нажот» ва «Оила» асарларидан бир неча йил аввал, 1910 йилда ёзилгани билан ҳам диққатга сазовор.

Анбар Отин ижодида – «адолат» тушунчаси алоҳида ўрин тутади. Файласуф шоиранинг орзулари, интилишлари ишончу эътиқоди, курашдан мақсади ана шу ахлоқий тушунча билан боғлиқ. Чунки адолат мен билан сен ўртасидаги муносабатларнинг ахлоқий бўлишини таъминловчи фазилатгина эмас, айни пайтда, у кенг ижтимоийлик хусусиятига эга. Қадимги юнонлар, хусусан, Афлотун уни давлатга тааллуқли фазилат тарзида, Ҳусайн Воиз Кошифий эса уни инсоний жамиятни бахт–саодатга олиб борувчи йўл сифатида талқин қилади. Зеро, «...адолатнинг ўзи бирор бир қадриятни англатмайди, лекин қадриятлар орасидаги нисбатни белгилайди, уларни баҳолаш мақомига эга. Шу боис, унда жамиятни тартибга солувчилик хусусияти бор; унда ҳам ахлоқий, ҳам ҳуқуқий талаблар мужассамлашган. Уни маълум маънода ахлоқ соҳасидаги миқдор ўлчови ҳам дейиш мумкин; у талаб билан тақдирлашни ўлчаб турадиган тарозидир, Адолат бор жойда ижтимоий жабрга, бебошликка йўл йўқ»19.
Ана шунинг учун ҳам Анбар Отин жабрдийда Туркистонни, унинг халқини, ҳар бир туркистонликни зулмдан озод, бахтли кўриш истагини «адолат» ва «адолатсизлик» тушунчалари билан боғлайди. Анбар Отин адолат тушунчасининг энг аввало, умумбашарийлик ва умумжаҳонийлик табиатини очиб беришга ҳаракат қилади. Бу ўринда у қадриятларни қайта баҳолаш йўлидан боради: шу пайтгача ижобий маънода ишлатиб келинган «оқ» ва салбий хусусиятлар тажассуми бўлган «қора» сўзлари ўрин алмашади, натижада, муайян маънода ранглар диалектикаси вужудга келади, оқлар ва қоралар тенглиги ғояси илгари сурилади. Оқ танли мустамлакачиларнинг қора қилмишлари–ю, қора танли мустамлака аҳлининг ботиний оқлиги, уларнинг ички – хулқий гўзаллиги эса ахлоқий фазилатларда экани таъкидланади:
«Яқин билмоқ лозимки, баъзи жохиллар ўзлари сояда ўлтириб, лоғар оқ пўстлариға бино қўюб, қаро пўстларни ҳақир кўрурлар, аксар мағриб тарафдаги оқ танлар жануб ва машриқ халқиға ҳақир назар ташлаб, аларға жабрни лойиқ кўруб, зулм қилурлар»20.
Иккала парча ҳам «Қаролар фалсафаси» асарининг биринчи фаслидан олинди. Уларда фақат ўша даврдаги миллий–минтақавий долзарб масалаларгина эмас, балки умумбашарий ижтимоий–ахлоқий муносабатлар ҳам қаламга олингани ва уларнинг умумбашарий муаммо сифатида демократик руҳда ҳал этилишига ботиний ишонч, ички бир даъват яққол кўриниб турибди.
Анбар Отин қулчиликнинг, адолатсизликнинг ҳар қандай кўринишига қарши курашни ўз ҳаётининг асосий мақсади деб билади. Шу нуқтаи назардан Туркистонни чор Россияси томонидан босиб олиниши дастлаб унда умидворлик уйғотади: зора Россиядаги маълум бир демократик тартиблар, шахс эркинлиги, фикр ва сўз эркинлиги борасида руслар эришган ютуқлар туркистонлик ватандошлар ҳаётига кириб келса; зора жаҳондаги илм–фан ютуқларидан фойдаланиш имконияти, жамият томонидан инсон шахсига эътибор, тараққиётга юз тутиш сингари муаммолар руслар ҳукмронлиги остида, замонавий қонун–қоидалар асосида ўз ечимини топса! Лекин бундай бўлиб чиқмади ва бундай бўлиши мумкин ҳам эмас эди. Аксинча, бир зулм икки бўлди; ўз ҳукмронликларини сақлаб қолиш мақсадида мустамлакачилар ерли халқда тобелик ва мутеликни, улар орасидаги парокандаликни, иложи борича саводсизлик ҳамда маънавиятсизликни кучайтиришга, ахлоқсизликнинг энг мудҳиш кўринишларидан бўлмиш икки юзламачилик, ёлғон, юзсизликни рағбатлантиришга қаратдилар, ҳар қандай тараққийпарварликка зимдан қарши курашни турли усуллар билан амалга оширдилар.
Жамиятнинг иқтисодий, ижтимоий – сиёсий соҳаларида мавжуд бўлган муаммоларни маънавиятни ривожлантириш, унга таяниш орқали ҳал этиш мумкин. Маънавият миллатни тараққиётга етакловчи, давлатнинг қудратини оширувчи муҳим омил саналади. Чунки қаерда, қайси мамлакатда маънавият юксак даражада бўлса, ўша жойда, ўша мамлакатда жоҳиллик, ҳасадгўйлик, бепарволик, худбинлик, ялқовлик, манманлик, текинхўрлик, ғийбат қилишлик, кўролмаслик, ёвузлик, қўпорувчилик, ўз ватани ва халқига нисбатан сотқинлик туҳмат қилиш каби салбий иллатлар, маънавиятсизлик кўринишларига ўрин қолмайди.



Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling