Чораларини куриш тугрисида


Download 14.3 Kb.
Sana24.12.2022
Hajmi14.3 Kb.
#1060782
Bog'liq
36-мактаб пед кенгаш


Шахрихон тумани 36-мактабда Андижон вилояти Халк таълими бошкармаси томонидан вебинар тарзда утказилган йигилиши буйича педагогик кенгаш йигилиш

Б А Ё Н Н О М А С И


19.02.2022 йил Кумарик МФЙ
Катнашди
Мактаб директори У Ахмедова
Иштирок этдилар 53 нафар укитувчилар
Йигилиш раси: У Ахмедова
Йигилиш котиби: Н Кенжаева
КУН ТАРТИБИДА
1 .Мактабда таьлим сифати ва самарадорлигини ошириш
чораларини куриш тугрисида.
2. Мактабда утказилаётган маьнавий-маьрифий тадбирлари
самарадорлигини ошириш тугрисида.
3. Мактабда таъмагирлик ва коррупцион холатларни олдини олиш
тугрисида.
4. Мактабда карантин талабларига катий риоя этилиши ва алохида
назорат урнатилиши тугрисида.
Кун тартибидаги масала юзасидан мактаб директори
У Ахмедовага суз берилди.
Хурматли азиз устозлар! Бугунги ўтказилаётган йиғилишдан мақсад «Ёшлар тарбияси- долзарб мавзу» мавзусида вояга етмаган ёшлар ўртисида йиғилишлар олиб бормоқдамиз.Хозирги кун ёшлари онгига ёд гояларни сингдириш эмас, балки она ватанга, халкига маданий меросига булган хурматни сингдирмогимиз лозим.
Хозирги кунда укувчи - ёшларни одоб – ахлоки, тарбияси, бўш вактидан унумли фойдалиниш, буш вактларда китоб укиш, керакли иш билан шугулланиш, кимматли вактларини компютер уйинлари , уз ёшларига муносиб булмаган диск ва видеотасмалар куриш, ката ёшдагилар билан билярдхоналарда утказиш, турли телефон уйинларига сарф килиш , энг ёмони укиш вактида мактабга бормасдан бозорларда майда савдо-сотик билан шугулланиш, арава судраш , билиб билмасан турли ноконуний диний сабок олиш учун «хужра» ларга катнаш, ичиш, чекиш, каби иллатларга берилиш холатлари оз булсада учраб тургани хакида тухталиб утди. Телерадиокомпаниялар томонидан эфирга берилаётга «Ёшлар тарбияси- долзарб мавзу» кўрсатувлари ўқувчиларни ва ўқитувчиларни бефарқ қолдирмайди. Шайхонтоҳур туманидаги ҳуқуқ тарғибот органлари томонидан Зангиота тарбия колониясидаги вояга етмаганлар билан олий ўқув юрти талабалари билан учрашув ва жонли мулоқот ўтказилди.
Жиноят ва хукукбузарликларни олдини олиш мақсадида кўчаларда бемақсад дайдиб тиламчилик қилиб юрган вояга етмаганларни аниқлаш бўйича чора тадбирлар белгиланиб, профилактика ишлари олиб борилаётганлигини айтиб ўтди хамда ўқувчи ёшларга тадбир давомида мунтазам равишда мактабга келишлик, дарсларга тўлиқ қатнашишлик, бемақсад дайдиб юрмаслик, пул топиш мақсадида бошқа шахар ва туманларга ота-онасинининг рухсатисиз кетиб қолмаслик, билиб билмай норасмий диний оқимларга қўшилиб қолмаслик хақида тушунтириб ўтди. Кўп ёмон ишларга асосан мобил телефон эканлиги ҳаммамизга маълум. Шунинг учун мактаб ўқувчисига телефон шарт эмас.
Сўзга мактабниниг маьнавий маьрифий ишлари буйича диретори уринбосари Н Абдуллаев сузга чиқди. Маълумки ёш авлодни ҳар томонлама етук ва баркамол шахс бўлиб етишишлари учун Сизлар томонингиздан берилган билим ва кўникмалар ҳар бир ёшнинг эртанги кунда жамиятда ўрин эгаллашларида муносиб пойдевор бўлиб хизмат қилади. Ҳозирги глобаллашган даврда таълим беришда сонияга ҳам кечикмаслик, ҳар бир онни ғанимат билиш кераклигини бугун барчамиз яхши англаб турибмиз. Шу сабабдан ҳам махсус комиссия қарорида келтирилган муддатда онлайн дарс жараёнларида ўқувчиларнинг фанларни ўзлаштиришларига алоҳида эътибор бериб, уларни имкон қадар тўлиқ онлайн дарс жараёнларида иштирокини ота-оналар билан ўзаро ҳамкорлик билан таъминлашимиз зарур бўлади. Ўтган пандемик даврда ҳам онлайн шаклда дарсларни ўтиш ва унинг назорати бўйича фаолият юритганмиз ва тажриба тўплаганмиз. Биздан мана шу бир ойда ҳар доимгиданда масъулиятлироқ бўлиб меҳнат қилишимиз талаб этилади. Онлайн таълимни ўқувчиларимизга янада қизиқарли ва мазмунли бўлишлари учун қайси услуб ёки методикларни тавсия қиласиз, бу ҳақдаги фикрларингизни изоҳ(комментарий)ларда қолдирсангиз мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Кун тартибидаги учинчи масала юзасидан мактаб директори У Ахмедова суз олиб кун тартибидаги масала эшиттирди . У ўз сўзида Коррупция – бу жамиятни турли йўллар билан исканжага оладиган даҳшатли иллатдир. Мазкур иллат демократия ва ҳуқуқ устуворлиги асосларига путур етказади, инсон ҳуқуқлари бузилишига олиб келади, бозорлар фаолиятига тўсқинлик қилади, ҳаёт сифатини ёмонлаштиради ва одамлар хавфсизлигига таҳдид соладиган уюшган жиноятчилик, терроризм ва бошқа ҳодисалар илдиз отиб, гуллаши учун шароит яратиб беради.
Макроиқтисодий ва сиёсий-иқтисодий тадқиқотлар, коррупция — давлатларнинг иқтисодий ўсиши ва ривожланишига улкан тўсиқ эканлигини кўрсатди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан имзоланиб, 2017 йил 4 январдан Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонуни кучга киргани коррупцияга барҳам бериш учун барча асосларни яратиб берди. Биз қуйида коррупциянинг тарихий илдизларига ва унга қарши курашиш хусусида фикр юритмоқчимиз.Коррупция (лот. Corrumpere — бузмоқ) термини одатда мансабдор шахслар томонидан унга берилган мансаб ваколатлари ва ҳуқуқлардан ўзларининг шахсий манфаатларини кўзлаб қонунчилик ва аҳлоқ қоидаларига зид равишда фойдаланишини англатади деб ўз сўзини якунлади.
Кун тартибидаги курилган масала юзасидан йигилиш
К А Р О Р К И Л А Д И :
1.Мактабда таьлим сифати ва самарадорлигини ошириш максадида укувчиларни буш вактларини унумли утказиш, барча укувчиларни фан тугаракларига жалб килиш, дарслари янги педогогик технологияларга мос равишда ташкил этилсин.
2.Мактабда утказиладиган маьнавий маьрифий тадбирларни режасини тузиш ва тартибли, сифатли утказишни ММИБДУ Н Абдуллаев зиммасига юклатилсин.
3.Синфларда укувчилардан, укитувчилардан тамагирлик йули билан турли тадбирларга, синф чикимларига коррупция оркали пул йигмасликни барча синф рахбарларига юклатилсин.
4. Мактабда , синф хоналарда, мактаб ховлисида укувчиларни карантин коидаларига риоя килган холда хамшира ва синф рахбарлари томонидан текшириб назорат килинсин.
5. Мазкур карорнинг умумий назоратини уз зиммамга колдираман.

Мактаб директори: У Ахмедова


Котиби: Н.Кенжаева
Download 14.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling