Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 1.06 Mb.
bet52/119
Sana13.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#999443
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   119
Bog'liq
Банк Этикаси Ниезов З Д Каримова А М

Людвиг Андреас Фейербах
1804 – 1872 й.
Ғарб файласуфи Л.Фейербах: «Инсон маймундан ўз нуқтаи назари борлиги билан фарқ қилади»?, – деган эди. Ҳар бир одамнинг у ёки бу нарса ҳақидаги нуқтаи назари эса унинг ҳаётий тажрибаси, олган билими, ҳис–туйғуларидан иборат мустаҳкам заминга таянади. Шунинг учун суҳбат ёки баҳс чоғида ўзга одамни ўз фикрига ишонтириш, унга ўз нуқтаи назарини ўтказиш қийин иш. Бу қийин ишни амалга оширишга қуйидаги қоидалар маълум даражада ёрдам беради:
Биринчи қоида. Келтирилаётган далилларнинг кетма–кетлиги фикрнинг асослилиги даражасини белгилайди. Далил ва асосларнинг қуйидаги тартиби кўпроқ ишонтиради: кучли далиллар – ўрта далиллар – битта энг кучли далил. Кучсиз далиллардан иложи борича фойдаланмаслик керак, чунки улар фойдадан кўра, кўпроқ зиён етказади. Бунда далилнинг қуввати (кучли–кучсизлиги) гапираётган одам нуқтаи назаридан эмас, балки тингловчи (қарор қабул қиладиган киши) нуқтаи назаридан белгиланишини эътибордан қочирмаслик керак.
Иккинчи қоида. Сиз учун муҳим бўлган масала юзасидан суҳбатдошингиз ижобий қарорга келиши учун уни тилга олишдан олдин гапни иккита қисқа, суҳбатдош учун қийин бўлмаган масаладан бошланг.
Учинчи қоида. Суҳбатдошни чорасиз ҳолатга туширманг. Унга ўз қадр–қимматини, обрўсини сақлаб қолиш имкониятини беринг. Мағлубиятни у шармандалик сифатида қабул қилмасин. (Масалан, сизнинг таклифингиз ёки фикрингиз суҳбатдошин-гизнинг ҳам бирон–бир эҳтиёжини қондиришини, истагига мослигини кўрсатинг).
Тўртинчи қоида. Далил ва асосларнинг ишонарлилиги ва таъсирчанлиги даражаси сўзлаётган кишинингимижи ва мавқеига кўп жиҳатданбоғлиқ. Юқори лавозим ёки жамиятда тутган ўрни, масала бўйича мутасаддилиги, обрў–эътибори, жамоанинг ижобий фикри кишининг мавқеини ва у келтирган далилларнинг ишонарлилиги даражасини оширади.
Бешинчи қоида. Ўзингизни ерга урманг, ҳурматингизни сақланг, бунин учун ўзингизга ишончни йўқотманг.
Олтинчи қоида. Суҳбатдошингизнинг мавқеини ерга урманг, чунки суҳбатдошга нисбатан намойиш этилган ҳурматсизлик, эътиборсизлик салбий муносабат уйғотади.
Еттинчи қоида. Биз ёқтирган суҳбатдошимизнинг далилларига ижобий ёндашамиз, ёқтирмаган кишимизнинг далилларига эса танқидий муносабатда бўламиз. Шундай экан, суҳбатдошда ёқимли таассурот уйғотишга интилиш керак. Ёқимли таассуротнинг уйғониши эса кўп омилларга боғлиқ: ҳурмат билдириш, тинглай билиш, нутқ саводи, тил равонлиги, ёқимли хатти–ҳаракатлар, ташқи кўриниш ва ҳ.к.

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling