Самарқанд иқтисодиёт ва сервис интитути ик-с-318- гуруҳ талабаси Муродов Ўткирнинг Туризм ва мехмонхона хизматлари иқтисодиёти фанидан слайдлар тўплами


Download 184.21 Kb.
Sana07.03.2023
Hajmi184.21 Kb.
#1244196
Bog'liq
Murodov - 2

Самарқанд иқтисодиёт ва сервис интитути ИК-С-318- гуруҳ талабаси Муродов Ўткирнинг Туризм ва мехмонхона хизматлари иқтисодиёти фанидан слайдлар тўплами

Туризмда маркетинг фаолиятлари.

Туризм индустриясида маркетинг фаолиятлари XIX аср охирларида, тунаш ва саёхат бюролари билан биргаликда Англия ва кейинчалик Европа қитъасида амалда қўлланила бошлаган. Туризм маркетингининг тизимли (систематик) бир шаклда инобатга олиниши ва ўрганилиши 1950 йилларда Европада амалда қўлланилган. Иккинчи дунё урушигача люкс бир истеъмол соха бўлган туризм тармоғи, урушдан кейин Европадаги саноатлашув ҳаракати билан бирга ривожланишга ва тарқалишга бошлаган. Истеъмолчиларнинг сотиб олиш имкониятлари ортган ва туризм тармоғи халқаро бир хусусият қозониб талаб ва таклиф мувозанати бузилишни бошлаган. 1936 йилдан эътиборан Европада пуллик рухсат ҳақининг берилиши билан ишчилар, мутахассислар таътилга чиқиб туризм ҳаракатларига қатнашганлар. Тунаш муассасаларида ўзгариш ортган, янги тунаш тармоқлари юзага келган.

Сайёхат қилган инсонлар сони ҳар йили тез суръатларда ортиб борган. Таътилга чиқиш нисбати Европада жами аҳолининг 60% ини ташкил қилган. Дунёда сайёхат қилган кишилар сони 1970 йилда 168 млн киши экан. 1989 йилда бу ҳисоб 420 млн киши, 2004 йилда эса бу рақам 680 млн кишига етган. Саёхат қилган инсонлар туризм тармоғига қатнашиб 1989 йилда 230 млрд доллар миқдорида туризмга сарф қилган бўлсалар, 2004 йилда бу кўрсаткич 475 млрд доллар бўлган. Макро даражада давлатлар, микро даражада туристик корхоналар истеъмолга таяниб туризмдан маълум бир миқдорда талабни ошириш учун туризм маркетинги тизимларини ривожлантиришга эътибор қаратганлар.

Туризм маркетинги, миллий туризм ташкилотлари ёки туризм муассасаларининг, миллий ва халқаро тартибда туристларнинг эҳтиёжларини (optimize) ҳис этишга қараб тизимли ва бирликли ҳаракатлардан ташкил топмоқда. Инсонларнинг бўш вақтларини қадрлаш мАқсадида иш, оила, конференция мақсадларида бир минтақада, ўлкада ёки мамлакатлар орасида саёхат этиш хохиши ва эҳтиёжи туристик корхоналарнинг ташкил топишига сабаб бўлгандир. Бу корхоналар, истеъмолчи бўлган турист гурухларини энг уйғун ерларда, энг яхши шароитларда саёхат қилдириш мақсадида бир қанча услублар ва техникалар яратмоқтадирлар.

Бошқа бир маҳсулот ёки хизматларга кўра туризмнинг аҳамиятли хусусиятлар ташиши, маркетингнинг бу сохада қўлланишини жуда керакли ҳолга келтиргандир. Туризм маҳсулоти, бошқа товар ва хизматлардан фарқли бўлароқ бошқа муассасаларга қараганда тугалланувчи бир аралаш маҳсулот хусусиятига эгадир. Туристик маҳсулотга қарши бўлган туристик талаб ҳам ижтимоий ва сиёсий ўзгаришларга қарши эътиборли бўлиб катта бир эластиклик кўрсатади. Туризм таклифининг ташинилмайдиган (мехмонхона) хусусиятда бўлиши, туристик хизматларнинг жойида тугатилиши натижасини туғдирмоқтадир. Туризм мавсуми охирида мехмонхона, тайёрагох ва бошқа баъзи воситаларни бошқа бир минтақага ташиш имкони йўқдир.


Download 184.21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling