Самарқанд тумани 29-умумий ўрта таълим мактаби Самарқанд тумани Рустам маҳалла фуқаролар йиғини


Download 124.5 Kb.
Sana30.04.2023
Hajmi124.5 Kb.
#1417818
Bog'liq
Қўшма қарор НАМУНА



Самарқанд тумани 29-умумий ўрта таълим мактаби
Самарқанд тумани Рустам маҳалла фуқаролар йиғини


Самарқанд тумани маҳалла ёшларини бўш вақтларини мазмунли
ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”


2022 йил 19 январдаги ПҚ–92-сон қарори ҳамда 2023 йил 11 апрелда ўтказилган ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар ҳамда Самарқанд тумани ички ишлар, мудофаа,ёшлар сиёсати ва спорт ва мактабгача ва мактаб таълими бўлимларининг 2023- йил 25 апрелдаги қўшма қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида, қарор қилинади:

  1. Қуйидагилар:

Давлат умумий ўрта таълим мактабларида директорнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари ёшлар масалаларида идоралараро ҳамкорлик ва Етакчилар фаолиятига яқиндан кўмаклашиш;
«Ёшлар баланси»ни шакллантириш, ёшлар тўғрисидаги зарур маълумотларни «Ёшлар дафтари» ва «Ёшлар портали» электрон платформаларига киритиб бориш, улар билан самарали иш ташкил қилиш;
Маҳаллаларда ва таълим муассасаларидаги ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, миллий халқ ўйинлари ва спорт турларини ёшлар орасида оммалаштириш, Беш муҳим ташаббус лойиҳалари, ёшлар фестиваллари ва бошқа маданий-маърифий тадбирларни амалга оширишда мактабдаги мавжуд имкониятлардан эркин ва самарали фойдаланиш;
ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, иқтидори, истеъдоди ва ташаббусларини рағбатлантириш ҳамда ҳаётда ўз ўрнини топишларига кўмаклашиш;
ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда уларнинг интеллектуал жиҳатдан камол топишини ва маънавий ривожланишини таъминлаш;
ҳуқуқбузарлик содир этишга мойиллиги бўлган ёшлар билан тизимли ишлаш, жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган, ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларидан қайтиб келган ёшларнинг ижтимоий-педагогик реабилитация қилиниши ва мослашувига кўмаклашиш.
Мактаб спорт заллари, фаоллар зали, IT, кутубхона ва спорт жиҳозларидан ҳар куни соат 16:00 дан 23:00га қадар эркин фойдаланиш;
тадбирларга биринчи навбатда давлатнинг ғамхўрлиги ва эътиборини кутаётган ҳамда кўмакка муҳтож “аҳволи оғир” тоифасидаги ёшларни жалб қилинишига алоҳида эътибор қаратиш;
3. Тадбирлар самарадорлигидан келиб чиққан ҳолда энг яхши натижаларга эришган маҳаллалар ва тегишли масъулларга нисбатан рағбатлантириш чораларини кўриш;
4. Мазкур қарор доирасидаги тадбирларни оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш тавсия этилсин.
5. Мазкур қарор ижросининг назорати 29-мактаб маънавий маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари ва Рустам маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси зиммаларига юклатилсин.



Самарқанд тумани 29-умумий ўрта таълим мактаби директори




Н. Буранова

Самарқанд .т.
2023 йил “____”________,
_______- сон









Самарқанд тумани Рустам МФЙ раиси
















Самарқанд .т
2023 йил “____”________,
_______- сон




............................











Download 124.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling