Самарқанд тумани 29-умумий ўрта таълим мактаби Самарқанд тумани Рустам маҳалла фуқаролар йиғини
Download 124.5 Kb.
|
Қўшма қарор НАМУНА
- Bu sahifa navigatsiya:
- Самарқанд тумани 29-умумий ўрта таълим мактаби директори Н. Буранова
- Самарқанд тумани Рустам МФЙ раиси
- ............................
Самарқанд тумани 29-умумий ўрта таълим мактаби Самарқанд тумани Рустам маҳалла фуқаролар йиғини Самарқанд тумани маҳалла ёшларини бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2022 йил 19 январдаги ПҚ–92-сон қарори ҳамда 2023 йил 11 апрелда ўтказилган ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар ҳамда Самарқанд тумани ички ишлар, мудофаа,ёшлар сиёсати ва спорт ва мактабгача ва мактаб таълими бўлимларининг 2023- йил 25 апрелдаги қўшма қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида, қарор қилинади: Қуйидагилар: Давлат умумий ўрта таълим мактабларида директорнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари ёшлар масалаларида идоралараро ҳамкорлик ва Етакчилар фаолиятига яқиндан кўмаклашиш; «Ёшлар баланси»ни шакллантириш, ёшлар тўғрисидаги зарур маълумотларни «Ёшлар дафтари» ва «Ёшлар портали» электрон платформаларига киритиб бориш, улар билан самарали иш ташкил қилиш; Маҳаллаларда ва таълим муассасаларидаги ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, миллий халқ ўйинлари ва спорт турларини ёшлар орасида оммалаштириш, Беш муҳим ташаббус лойиҳалари, ёшлар фестиваллари ва бошқа маданий-маърифий тадбирларни амалга оширишда мактабдаги мавжуд имкониятлардан эркин ва самарали фойдаланиш; ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, иқтидори, истеъдоди ва ташаббусларини рағбатлантириш ҳамда ҳаётда ўз ўрнини топишларига кўмаклашиш; ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда уларнинг интеллектуал жиҳатдан камол топишини ва маънавий ривожланишини таъминлаш; ҳуқуқбузарлик содир этишга мойиллиги бўлган ёшлар билан тизимли ишлаш, жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган, ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларидан қайтиб келган ёшларнинг ижтимоий-педагогик реабилитация қилиниши ва мослашувига кўмаклашиш. Мактаб спорт заллари, фаоллар зали, IT, кутубхона ва спорт жиҳозларидан ҳар куни соат 16:00 дан 23:00га қадар эркин фойдаланиш; тадбирларга биринчи навбатда давлатнинг ғамхўрлиги ва эътиборини кутаётган ҳамда кўмакка муҳтож “аҳволи оғир” тоифасидаги ёшларни жалб қилинишига алоҳида эътибор қаратиш; 3. Тадбирлар самарадорлигидан келиб чиққан ҳолда энг яхши натижаларга эришган маҳаллалар ва тегишли масъулларга нисбатан рағбатлантириш чораларини кўриш; 4. Мазкур қарор доирасидаги тадбирларни оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш тавсия этилсин. 5. Мазкур қарор ижросининг назорати 29-мактаб маънавий маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари ва Рустам маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси зиммаларига юклатилсин.
Download 124.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling