Самарқанд вилояти ОИТСга қарши кураш маркази лаборатория мажмуаси Самарқанд шахар Беруний кўчаси 12 уйда жойлашган.
Лаборатория мажмуасида ОИВ инфекциясига иммунофермент тахлиллари, тасдиқловчи усул иммуноблот тахлиллари ўтказилади. Иммуноблот тасдиқланган шахсларда СД4 хужайраларини аниқлаш, полемераза занжир реакцияси (Вирус юкламаси, провирус ДНК), қоннинг умумий тахлили, биокимёвий тахлил ва пешоб тахлиллари ўтказилади. Бундан ташқари сил таёқчаларини аниқлаш тахлиллари ўтказилади. Лаборатория мажмуасида вирусли гепатит В,С маркерларига иммунофермент тахлиллари ўтказилади. ОИВ инфекцияси, вирусли гепатит В,С маркерларига экспресс тестлар қўйилади. Тахлил ўтказиш жараёнида замонвий ИФА анализаторлар (Ридер, Вошер), автомат биокимёвий, гемотологик, пешоб анализаторлар, сил таёкчаларни аниқлаш учун GeneXpert аппарати, СД4 хужайраларини аниқлаш учун цитофлюрометр, ПЗР тахлилларини аниқлаш учун Rotor Gene, термостат, совутгич, автоклавлар билан таъминланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |