Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш бўйича


Download 0.5 Mb.
bet3/4
Sana25.02.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1230195
1   2   3   4
Bog'liq
MEMORANDUM (1) (2)

2.2.Таълим ташкилотининг вазифалари:
2.2.1. Ижтимоий-гуманитар фанлар бўйича кафедра филиали учун зарурий шарт-шароит яратиш ва жиҳозлашни (стол-стул, АКТ воситалари) таъминлаш;
2.2.2. Таълим муассасасида қисқа муддатли ўқитиш ёки маърузалар курслари, семинар тренинглар, мастер класслар, социал психологик тренинглар, сайёр дарслар, давра суҳбатлари, илм-фан бўйича маҳорат дарсларининг дастури бўйича таклиф тайёрлаш;
2.2.3. Маҳалла раисларининг билим, малака ва кўникмалари оширишда сайёр дарслар орқали тажриба-синов ишларини ташкил этишга кўмаклашиш;
2.2.4. Мутахассислар алмашинуви, қўшма илмий-тадқиқот лойиҳаларни амалга ошириш, Республика ва халқаро анжуманлар, симпозиумлар, давра суҳбатлари ташкил этишда кўмаклашиш;
2.2.5. Педагогик йўналишдаги илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш учун муаммоларни ва илмий тадқиқот мавзуларини шакллантиришга таклиф бериш.
3.Меморандум шакллари

3.1. Оғзаки ва ёзма маслаҳатлар орқали;


3.2. Икки томонлама мақсад ва вазифаларини аниқлаш учун пухта ишлаб чиқарилган режа асосида;
3.3. Учрашув, анжуманлар, симпозиумлар, форум ва семинарларни ташкил этиш орқали;
3.5. Муайян давр мобайнида амалга оширилган ишлар натижаларини муҳокама қилиш учун ҳар чоракда бир марта мунтазам учрашувларни ташкил этиш;
3.6. Томонларнинг ҳамкорлиги остида амалга ошириладиган ишларни мувофиқлаштириш учун масъул шахсларни аниқлаш орқали;
3.7. Томонлар ҳамкорликнинг ўзаро манфаатли бошқа шаклларини амалга оширишга ҳақлидир.


4.Меморандум дастури
4.1. Ушбу Меморандум доирасида Томонлар ҳамкорлик дастури бўйича аниқ вазифа ва мақсадларни белгилаб олиб таклифларни муҳокама қилиш мақсадида, ҳар йили бир маротаба учрашув ташкиллаштирилади.
4.2. Томонларнинг ўзаро розилиги билан ушбу Меморандум доирасида амалга ошириладиган биргаликдаги ишларига ташқи ташкилотлар ва жисмоний шахслар жалб этилиши мумкин.

5. Низоларни ҳал қилиш тартиби
5.1. Ушбу Меморандумни шарҳлаш ёки қўллаш билан боғлиқ ҳар қандай низо фақат Томонлар ўртасидаги музокаралар орқали ҳал қилинади ва ҳал қилиш учун учинчи томонга ўтказилмайди.
5.2. Ҳар икки томон бошқа Томонга тахмин қилинган тугатиш санасидан бир ой олдин тегишли ёзма хабарнома юбориб, ушбу Меморандумдан чиқиш ҳуқуқига эга. Шу билан бирга, агар Меморандумни тугатиш вақтида Меморандум таркибига кирувчи ҳар қандай дастур устида иш олиб борилаётган бўлса, унда барча ишлар тугатиш муддатидан қатъий назар тугатилиши шарт.



Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling