Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш бўйича
ЎҚУВ КУРСИ
|
Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш бўйича ўқув курси
ва
Ўзбекистон-Финландия педагогика институти
ўртасидаги
МЕМОРАНДУМИ
2023 йил
Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш бўйича Ўқув курси ва Ўзбекистон-Финландия педагогика институти ўртасидаги “Бир маҳаллага бир зиёли маънавий ҳомий” тамойили асосида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида
МЕМОРАНДУМ
2022-йил 7-февралдаги “Бир маҳаллага бир зиёли маънавий ҳомий” тамойили асосида Янги Ўзбекистон ва Учинчи Ренессансни яратиш бўйича қилинаётган ишлар ва миллий таррақиёт истқболларини маҳалла фуқаролари ва ёшлари ўртасида тарғиб этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 28-январдаги ПФ-60-сон Фармони билан 2022−2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ижросини таъминлаш мақсадида Самарқанд вилояти маҳалла раисларига фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш бўйича ўқув курсида маърузалар, амалий машғулотлар, тренинглар, сайёр дарслар, давра суҳбатлари, мастер класслар ўтказиш, ўзаро фикр алмашиш, илмий тадқиқот ишлари олиб бориш объекти сифатида илмий-тадқиқот методлари ўтказиш тартибини жорий этиш мақсадида бир тарафдан, Ўзбекистон-Финландия педагогика институти номидан устав асосида иш юритувчи ректори Фахриддин Тоштемирович Эсанбобоев, бундан буён – “Олий таълим муассасаси”, иккинчи томондан, Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш бўйича ўқув курси устав асосида иш юритувчи курс директори Эргашев Тоштемир Хамдамович, бундан буён – “Таълим ташкилоти”, келгусида биргаликда “Тарафлар” деб аталувчи ушбу мазкур Меморандумни (кейинги ўринларда – “Меморандум”) имзоладилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |