Самарқанд вилоятида қиш мавсумини беталафот ўтказиш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирларнинг натижадорлиги тўғрисида
Download 110.5 Kb.
|
1 Самарқанд маълумотнома қиш 15 12 22 йил
V. Иссиқлик таъминоти.
Ҳудуддаги тизимидаги иссиқлик таъминоти корхоналари балансидаги 14 та қозонхоналар жами 129 та кўп қаватли уйларга ҳамда 44 та ижтимоий соҳа объектларига иссиқлик таъминоти етказиб бермоқда. Фаолият юритаётган 14 та қозонхоналарда кунлик 11,02 минг метр куб табиий газ сарфланиб, истеъмолчиларга 7,1 Гкал иссиқлик энергияси ўртача 62 0С ҳароратда етказиб берилмоқда. VI. Кўрсатилган амалий ёрдам. Жорий йилнинг 15 декабрь куни Самарқанд вилоятидаги ишчи гуруҳ ва туман шаҳар сектор раҳбарлари томонидан жами 2566 та амалий ёрдамлар кўрсатилган бўлиб, шундан табиий газ таъминотини қайта такланган хонадонлар 59 тани, электр энергиясига қайта улаб берилиши 887 тани, ҳисоблагичларни ўрнатиб бериш 37 тани, фуқароларнинг яшаш хонадонларига газ баллонлар етказиб берилганлиги 1338 тани, 41 та аҳоли яшаш маҳалла марказларига 1616 тонна кўмир етказиб берилганлиги ва хонадонлардаги газ ва электр энергияси таъминотида авария ҳолатлари 97 тани ташкил этмоқда. Мисол учун Қўшработ тумани 2-сектор худудидаги мактабларнинг иссиқлик таъминоти ахволи урганилиб, 4 та мактабнинг иссиқлик тизимидаги носозликлар бартараф этилиши таъминланди. Назорат тадбирлари натижалари бўйича 15 декабрь куни: Самарқанд вилоят ҳокимлиги, вилоят прокуратураси, туман шаҳар ҳокимликлари ва прокуратура ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги ИЖҚК Департаментининг Самарқанд вилоят бошқармаси ва туман, шаҳар бўлимлари, ДХХ Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси, вилоят ИИБ бошқармаси ва туман, шаҳар бўлимларининг ходимлари томонидан жойларда олиб борилаётган ўрганишлар давомида қуйидаги қонунбузилиши ҳолатлари аниқланди. Жумладан, Самарқанд вилоятидаги аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари жами 52 тани ташкил этган бўлиб, шундан ноқонуний табиий газдан фойдаланганлар 14 та ҳолатда, электр тармоқларига ноқонуний уланиб фойдаланиб келаётганлар 38 тани ташкил этиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиши оқибатида 83 млн. сўм зарар етказилганлиги ёки электр тармоқларидан ноқонуний фойдаланиши оқибатида 221 млн. сўм давлат ва жамият манфаатларига зарар етказилганлиги маълум бўлди. Мисол учун, Ургут туман прокуратураси томонидан Тайлоқ туманлараро иқтисодий судининг хусусий ажрими ва тўпланган ҳужжатлар юзасидан терговга қадар текширувлар ўтказилиб, унга кўра “Nasiba” хусусий корхонаси томонидан тақдим қилинган ҳужжатларнинг сохталаштирилганлигига аниқлик киритилган. Жумладан, Ургут туман ЭТК тақсимлаш тармоқларига хизмат кўрсатувчи “Ургут” участкаси собиқ устаси Р.Ғоибназаров ва бошқалар расмий ҳужжат ҳисобланган “Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖнинг 20.08.2020 йил электр қурилмаларни тармоқга улашга рухсат берувчи фармойишни сохталаштирилиши оқибатида “Nasiba” хусусий корхонасига тегишли бўлган трансформатор пункитини “Хлеб”ни фидеридан узиб, “Янги” фидерига улаб берилган бироқ, “Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖнинг хатида, “Nasiba” ХКга тегишли қуввати 250 кВлик ТП-У-316-рақамли, “Хлебни” фидеридан узиб, “Янги” фидерига улаш тўғрисидаги 367-сонли фармойиши “Самарқанд ҲЭТК” АЖ томонидан чиқарилмаганлиги, 367-сонли фармойиш Ургут тумани, “Мерганча” маҳалласида жойлашган “SAM TURK TEKSTIL” ОКга тегишли ишлаб чиқариш цехини электр таъминоти учун ўрнатилган электр қурилмаларни тармоқга улаш расмийлаштирилганлиги аниқланган. Мазур ҳолат юзасидан Ургут туман ЭТК тақсимлаш тармоқларига хизмат кўрсатувчи “Ургут” участкаси собиқ устаси Ғоибназаров Рустам Фазлиддинович ва бошқаларнинг хатти-ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 228-моддаси 2-қисми “б” бандида назарда тутилган жиноят аломати мавжудлиги сабабли, туман прокуратураси томонидан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ҳаракатларини олиб боришлик учун ЖПКнинг тегишли моддасига асосан жиноят иши туман ИИБ Тергов бўлимига юборилган ва ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Шунингдек, Ургут тумани, “Мазортепа” МФЙда, жойлашган "Файз савдо" МЧЖ раҳбари Н.Абдурахимов савдо дўконида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб туман ЭТКга 3,5 млн. сўм зарар етказганлиги; Ургут тумани, “Боғишамол” МФЙда, жойлашган "Боғишамол Пласт" МЧЖ раҳбари И.Бозоров ишлаб чиқариш корхонасида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб туман ЭТКга 12,3 млн. сўм зарар етказганлиги; Ургут тумани, “Навбоғ” МФЙда, яшовчи фуқаро С.Мусоев сув насосини ўрнатиб электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб туман ЭТКга 25,7 млн. сўм зарар етказганлиги; Ургут тумани, “Дўстлик” МФЙда, яшовчи фуқаро М.Ғаффорова гўзаллик салонида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб туман ЭТКга 29,5 млн. сўм зарар етказганлиги; Ургут тумани, “Дўстлик” МФЙда, яшовчи фуқаро А.Саттарова тикувачилик цехида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб туман ЭТКга 23,6 млн. сўм туман Электр тармоқлари корхонасига зарар етказганлиги аниқланиб, Ургут туман ИИБ тмонидан МЖтКнинг 101-моддаси билан маъмурий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатилган ва кўриб чиқишлик учун барча тўпланган хужжатлар ЖИБ Ургут туман судига юборилган. Шунингдек, Тойлоқ тумани “Маданият” МФЙ ҳудудида жойлашган “Имона кафе” директори О.Халилов ўзига тегишли бўлган ошхонага “Тумангаз” идораси билан шартнома тузмасдан ҳеч бир ҳужжатсиз қонунга хилоф равишда ўзбошимчалик билан газ тармоғига уланиб фойдаланиб келаётганлиги оқибатида 1 млн. 546 минг сўм туман газ манфаатига зарар етказилганлиги; “Бунёдкор” МФЙ ҳудудида жойлашган Очилов Содиқжон Зокир ўғлига тегишли бўлган тиш-тузатиш (стоматология) килиникасига қонунга хилоф равишда ҳеч бир ҳужжатсиз, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб туман Электр тармоқлари корхонасига 9,4 млн. сўм зарар етказганлиги; “Зарафшон” МФЙ ҳудудида жойлашган “Зарафшон маҳсулотлари” ОК раҳбари Остонов Сухроб қонунга хилоф равишда ҳеч бир ҳужжатсиз, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб туман Электр тармоқлари корхонасига 2 млн. сўм зарар етказганлиги; “Бунёдкор” МФЙ ҳудудида жойлашган "Дўмбоқ жўжа" МЧЖ раҳбари С.Азизов қонунга хилоф равишда ҳеч бир ҳужжатсиз, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб туман Электр тармоқлари корхонасига 2 млн. 800 минг сўм зарар етказганлиги; “Қўшчинор” МФЙ ҳудудида жойлашган фуқаро Д.Сафаровга тегишли “Ошхона” биноси “Тумангаз” идораси билан шартнома тузмасдан ҳеч бир ҳужжатсиз қонунга хилоф равишда ўзбошимчалик билан газ тармоғиға уланиб фойдаланиб келаётганлиги оқибатида 1 млн. 180 минг сўм туман газ манфаатига зарар етказилганлиги аниқланиб, уларга нисбатан Тойлоқ туман ИИБ тмонидан МЖтКнинг 101-моддаси билан маъмурий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатилган ва кўриб чиқишлик учун барча тўпланган хужжатлар ЖИБ Тойлоқ туман судига юборилган. Бундан ташқари, Пайариқ тумани “Бахрин” МФЙда яшовчи фуқаро Ў.Сувонов, “Тумангаз” идораси билан шартнома тузмасдан ҳеч бир ҳужжатсиз қонунга хилоф равишда ўзбошимчалик билан газ тармоғига уланиб фойдаланиб келаётганлиги оқибатида 1 млн. 300 минг сўм туман газ манфаатига зарар етказилганлиги; Пайариқ тумани, “Гўзал” МФЙда яшовчи фуқаро Б.Темиров, “Тумангаз” идораси билан шартнома тузмасдан ҳеч бир ҳужжатсиз қонунга хилоф равишда ўзбошимчалик билан газ тармоғига уланиб фойдаланиб келаётганлиги оқибатида жами 600 минг сўм туман газ манфаатига зарар етказилганлиги; “Бахрин” МФЙда яшовчи фуқаро Х.Сирлибоев, “Тумангаз” идораси билан шартнома тузмасдан ҳеч бир ҳужжатсиз қонунга хилоф равишда ўзбошимчалик билан газ тармоғига уланиб фойдаланиб келаётганлиги оқибатида 1 млн. 100 минг сўм туман газ манфаатига зарар етказилганлиги; “Дарвишиқ” МФЙда яшовчи фуқаро Б.Ёдгоров, “Тумангаз” идораси билан шартнома тузмасдан ҳеч бир ҳужжатсиз қонунга хилоф равишда ўзбошимчалик билан газ тармоғига уланиб фойдаланиб келаётганлиги оқибатида 500 минг сўм туман газ манфаатига зарар етказилганлиги; “Фаровон” МФЙда яшовчи фуқаро Г.Сафарова, “Тумангаз” идораси билан шартнома тузмасдан ҳеч бир ҳужжатсиз қонунга хилоф равишда ўзбошимчалик билан газ тармоғига уланиб фойдаланиб келаётганлиги оқибатида 2 млн. 500 минг сўм туман газ манфаатига зарар етказилганлиги; “Култусин” МФЙда яшовчи фуқаро И.Қуролова қонунга хилоф равишда ҳеч бир ҳужжатсиз, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб туман Электр тармоқлари корхонасига 2 млн. 400 минг сўм зарар етказганлиги; “Бобур” МФЙда яшовчи фуқаро Б.Муқумов қонунга хилоф равишда ҳеч бир ҳужжатсиз, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб туман Электр тармоқлари корхонасига 2 млн. 200 минг сўм зарар етказганлиги; “Тараққиёт” МФЙда яшовчи фуқаро А.Мамарасулов қонунга хилоф равишда ҳеч бир ҳужжатсиз, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб туман Электр тармоқлари корхонасига 1 млн. 800 минг сўм зарар етказганлиги ёки шу маҳаллада яшовчи яна бир фуқаро Қ.Қорақулов электр энергиясидан қарздорлиги бўлиб, онлайн тарзда учирилган бўлсада, тармоққа ноқонуний уланиб, электр энергиясидан фойдаланиб келиши натижасида 3,9 млн. сўм зарар етказганлиги; Пайариқ тумани, “Фаровон” МФЙда яшовчи фуқаро О.Қайтаров хонадонига ўрнатилган электр ҳисоблагични ЭТКда рўйхатдан ўтказмасдан, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келиши натижасида 1,8 млн. сўм зарар етказганлиги ёки шу маҳаллада яшовчи фуқаро Х.Хакимов хонадонига ўрнатилган электр ҳисоблагични ЭТКда рўйхатдан ўтказмасдан, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келиши натижасида 1,8 млн. сўм зарар етказганлиги аниқланиб, Пайариқ туман ИИБ тмонидан МЖтКнинг 101-моддаси билан маъмурий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатилган ва кўриб чиқишлик учун барча тўпланган хужжатлар ЖИБ Пайариқ туман судига юборилган.
Download 110.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling