2022 йил 15 декабрь ҳолатига жами истеъмолчиларга 22 014 млн. кВт.соат электр энергиясини етказиб бериш режалаштирилган бўлса, амалда 19 614 млн. кВт.соат электр энергия етказиб берилган (режага нисбатан
11 фоиз).
Бюджет ташкилотлари, ижтимоий соҳа объектлари ва аҳоли хонадонларида қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш режалари 61,6 фоизга бажарилган (ташкилотлар 40,2 фоиз, аҳоли
83,1 фоиз).
II. Табиий газ
Ўтган кун давомида табиий газ етказиб бериш кўрсаткичи
7.951 млн.куб метр (102,7%), шундан аҳолига 4,853 млн.куб метрни
(85,5%) ташкил этди.
Жами 0.135 км табиий газ тармоқлар ва 13 та қурилмаларида таъмирлаш ва тиклаш ишлари амалга оширилди.
Самарқанд вилояти шаҳар-туманларида етказиб берилаётган табиий газнинг босими белгиланган меъёрдан сезиларли пасайган.
Вилоят бўйича жами 55 та МФЙдаги 4 537 та хонадонларда табиий газ босими пастлиги қайд этилган, жумладан:
Самарқанд шахри бўйича 1 550 хонадондан иборат 6 МФЙ;
Каттақўрғон шахри бўйича 31 хонадондан иборат 1 МФЙ;
Оқдарё тумани бўйича 65 хонадондан иборат 3 МФЙ;
Булунғур тумани бўйича 347 хонадондан иборат 7 МФЙ;
Жомбой тумани бўйича 182 хонадондан иборат 5 МФЙ;
Иштихон тумани бўйича 31 хонадондан иборат 4 МФЙ;
Каттақўрғон тумани бўйича 499 хонадондан иборат 3 МФЙ.
Нарай тумани бўйича 168 хонадондан иборат 5 МФЙ;
Нуробод тумани бўйича 181 хонадондан иборат 2 МФЙ;
Пайариқ тумани бўйича 461 хонадондан иборат 3 МФЙ;
Пастдарғом тумани бўйича 470 хонадондан иборат 5 МФЙ;
Пахтачи тумани бўйича 104 хонадондан иборат 4 МФЙ;
Самарқанд тумани бўйича 230 хонадондан иборат 3 МФЙ;
Тойлоқ тумани бўйича 140 хонадондан иборат 2 МФЙ;
Ургут тумани бўйича 89 хонадондан иборат 2 МФЙ;
Ҳудудларидаги жами 686 та (кафолатланмаган ва мавсумий) улгуржи истеъмолчилардан 83 таси ўчирилди.
Самарқанд вилояти барча шаҳар-туманларидаги 99 та АГТКШлар кундузи соат 15:00 дан тунги соат 3:00 га қадар вақтинчалик ўчирилмоқда.
III. Суюлтирилган газ
Ҳисобот кунига ҳудудда жами 483511 та суюлтирилган газ истеъмолчилари мавжуд. Уларга жорий йилнинг 1 декаёбридан режага нисбатан 40 тонна кўп суюлтирилган газ етказиб берилган, шундан ўтган кун давомида суюлтирилган газ етказиб бериш кўрсаткичи
295,0 тонна (100,3%) ташкил этди. Жумладан, олис ҳудудларга 10,2 тонна (3,5%) етказиб берилди.
Аҳолига, айниқса эҳтиёжманд оилаларга суюлтирилган газ етказиб бериш, улар талабининг ошишига қараб, жорий йил декабр ойига 500 тонна қўшимча миқдорда суюлтирилган газ фонди ажратилган.
Кунлик ўртача истеъмолга нисбатан айни кунда
402,6 тонна суюлтирилган газ захираси мавжуд.
2022 йил 15 декабрь куни ис газидан заҳарланиш ҳолати содир бўлмаган.
IV. Кўмир
Ҳудуддаги 8 та кўмир омбори ва 4 та мавсумий шахобчалар орқали кўмир маҳсулотлари етказиб берилмоқда.
Ўтган кун давомида аҳолига кўмир етказиб бериш кўрсаткичи
1 минг 334 тоннани ташкил этди. Жумладан. олис ҳудудларга
20 минг 82 тонна (105 %), ижтимоий-иқтисодий шароити оғир маҳаллаларга 21 минг 818 тонна (127 %) кўмир етказиб берилди (бугунги кунда ҳудудий кўмир омборларимизда жами 506 тонна кўмир заҳираси бор. Кўмир ёқилғиси вилоятнинг туман (шаҳар) ҳокимлиги, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари мутасадди ходимларнинг тақсимотларига асосан маҳаллабай тарзда аҳолига тарқатилмоқда).
Аҳолини сифатли кўмир билан таъминланиши, мавсум бошидан буён 78 минг 456 тонна (66 %) йил бошидан буён 104 минг 452 тонна (89 %) кўмир маҳсулотларини етказиб берилди.
Бундан ташқари, вилоят аҳолиси учун тадбиркорлик субъектлари томонидан мавсум бошидан 5 минг 132 тонна (103 %) импорт кўмир етказиб берилди (импорт кўмирнинг бозорлардаги нархлари тадбиркорлар томонидан ўртача 1200-1300 сўмдан белгиланиб, аҳолига реализация қилинмоқда).
Кўмир масаласида аҳоли томонидан 41 та мурожаатлар бўлиб, уларнинг 41 таси тўлиқ қаноатлантирилган.
Барча туман (шаҳар)лар аҳолисининг эҳтиёжидан келиб чиқиб, кўмир маҳсулотлари етказиб берилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |