икки ой муддатда хизматнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда, ички ишлар органлари ходимларида мулоқот психологияси ва муомала маданияти ҳамда ностандарт вазиятларда руҳий барқарорликни сақлаш бўйича зарур кўникмаларни шакллантириш юзасидан комплекс чора-тадбирларни белгиласин;
уч ой муддатда ички ишлар органларида малака тоифасини бериш тартиби ва мезонларини танқидий қайта кўриб чиқиб, унда ходимларни касбий билимлари, жанговар ва жисмоний тайёргарлик даражаси, ахборот технологияларидан фойдалана олиши ҳамда Кодекс қоида ва талабларини ўзлаштирганлиги бўйича синовдан ўтказиш тизимини жорий этсин.
4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
ички ишлар органларига хизматга биринчи марта қабул қилинган ходимлар Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида уч ойлик бошланғич касбий тайёргарлик курсларини муваффақиятли тамомлаганидан сўнг тегишли лавозимга тайинланади;
ички ишлар органларига хизматга биринчи марта қабул қилинган ходимлар дастлабки синов муддати даврида Кодекс қоида ва талабларини бузган ҳолатларда уларга бириктирилган мураббийлар, айбдорлик даражасидан келиб чиқиб, эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача бўлган интизомий жазога тортилади;
Ички ишлар вазирлиги академик лицейларининг фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD), шунингдек, фан доктори ёхуд фан доктори (DSc) илмий даражаларига, профессор ёки доцент илмий унвонларига эга бўлган кафедра бошлиқлари меҳнатга ҳақ тўлаш шартларига кўра, олий таълим муассасасининг кафедра бошлиғи (мудири)га тенглаштирилади;
2023 йил 1 сентябрдан бошлаб ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, йўл-патруль ва патруль-пост хизмати бўлинмалари ходимларини “Фуқаролар билан ишлаш модули” бўйича узлуксиз ўқитиш амалиётини йўлга қўйиш орқали уларнинг соҳада самарали хизмат олиб боришдаги шахсий масъулияти оширилади.
Бунда, Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида давомийлиги
144 соатдан кам бўлмаган дастур асосида ходимлар ҳар уч йилда бир марта ўқитилиб, махсус синовдан ўтказилади ҳамда синовларни муваффақиятли топширган ходимларга келгусида ушбу соҳада хизмат қилиш ҳуқуқини таъминлайдиган сертификат берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |