Самарканд аэропортида «Циклон-Авиа» хамкорликдаги


Кодексдаги қоида ва талабларга амал қилмаслик


Download 0.51 Mb.
bet2/51
Sana06.04.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1332191
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   51
Bog'liq
ПК 10 сон ИИО профессионал тузилмага айлантириш 20 01 2023 кулланма

Кодексдаги қоида ва талабларга амал қилмаслик ёки уларни қўпол равишда бузиш ходимни ички ишлар органларидан хизматдан бўшатишгача бўлган интизомий жазо чорасини қўллаш учун асос бўлади.
Ички ишлар вазири П. Бобожонов ва унинг ўринбосари А. Икрамов Кодекс қоидалари ва талабларига сўзсиз риоя этилиши, шунингдек, барча даражадаги раҳбар ва ходимларнинг ўзаро муносабатлари фақат қонун ҳужжатларига асосланган ҳолда ташкил қилинишини таъминлаш бўйича шахсан масъул этиб белгилансин.
Барча даражадаги ҳудудий, соҳавий ва тармоқ ички ишлар органлари бошлиқлари ўз бўйсунувидаги шахсий таркиб билан Кодексталабларини бажаришга қаратилган маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларни амалга ошириш, шунингдек, ходимларнинг оилавий-маиший муаммоларини доимий ўрганиш ва ҳал этиш бўйича самарали чораларни кўриш учун шахсан жавобгар эканлиги тўғрисида огоҳлантирилсин.
2. Ички ишлар вазирлиги тузилмасида Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти (кейинги ўринларда - Департамент) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ички ишлар органларида кадрлар салоҳиятини ошириш замон талаби ва долзарб вазифа эканидан келиб чиққан ҳолда, қуйидагилар Департамент фаолиятини янада такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари этиб белгилансин:
ички ишлар органларида хизматга қабул қилиш бўйича номзодларни танлашнинг адолатли, холис ва шаффоф тизимини яратиб, ўрнатилган тартибларни тубдан соддалаштириш ва бюрократик тўсиқларни бартараф этишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни белгилаш;
маънавий-маърифий ишларни “таълим муассасасидан – хизматнинг охирига қадар” тамойили асосида тизимли ва узлуксиз ташкил этиш орқали уларнинг самарадорлиги ҳамда таъсирчанлигини ошириш;
хизматнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда, ички ишлар органлари шахсий таркиби ўртасида манзилли психологик тадбирларнинг замонавий усулларини татбиқ этиш, лавозимга тайинлаш ва аттестация ўтказиш жараёнларида мутахассис-психологларнинг ролини ошириш;
ички ишлар органларида истиқболли ёш раҳбар кадрлар захирасини шакллантиришнинг янги тизимини жорий этиш, уларнинг фаолиятини тизимли мониторинг қилиш ва доимий равишда ўқитиб бориш механизмларини яратиш;
жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасининг хусусиятларидан келиб чиқиб, ички ишлар органлари шахсий таркибининг жанговар ва жисмоний тайёргарлик даражасини оширишнинг узлуксиз тизимини яратиш ва уни баҳолашни янги мезонлар асосида амалга ошириш;

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling